О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr



Download 2,4 Mb.
bet27/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

«Қўшиқ»даги бошқа образлар. «Қўшиқ» қаҳрамонлари мард, матонатли, дўстлик ва бирдамлик руҳи билан суғорилган кишилардир. Бир оз айёр ва беғам, қиролни ҳам қадрламайдиган Мартин Антолинес жангда олдинги қаторда турадиган моҳир дипломат, аёлларни ҳурмат қиладиган, ҳамманинг меҳр-шафқатини қозонган Альвар Аньес ҳамда камгап ва сипо, мардликда Кампеодордан ҳам устун турадиган Педро Бермудес Сиднинг энг яқин ҳамроҳларидир. Булар, аввало, Сиднинг дўстлари, сўнгра вассалларидир. Де Каррионнинг ворислари ёвуз, мунофиқ бўлиб, улар очиқ жангда «қўрқоқ ва юзсиз» кишилар сифатида фош этилади. Уларнинг разиллиги ўз хотинларига муносабатида яхши очилган. Педро Бермудес Сид фарзандлари, аёл бўлишига қарамай, ҳамма жойда ва ҳар жиҳатдан мақтанчоқ ва ёвуз ниятли шаҳзодалардан юқори туради, дейди.
Поэмадаги оддий жангчиларнинг хатти-ҳаракатида феодал аристократиясига қарши тенденция очиқ кўринади. Бу кишиларнинг олижаноб ҳис-туйғулари испан зодагонлари Барсилония графи Беренгьер ва леонлик де Каррион ворисларининг мағрур ва мақтанчоқлиги, қўрқоқ ва пасткашлиги, икки юзлама ва золимлигига қарши қўйилади. Автор поэмадаги образларнинг ижобий ва салбий томонларини ҳам реалистик бўёқларда тасвирлайди. Куёвлар Феррандо ва Диего Гонселаслар келишган чавандоз, лекин қўрқоқ ва сурбет кишилардир. Зодагонлар билан оддий кишиларнинг ҳаётий манфаатлари бир хил бўлмаганидан улар ўртасида конфликт келиб чиқади.
Аёллар образи ҳам маънавий бойлиги билан ажралиб туради. Поэмада Сиднинг хотини донья Химена ўз эрига содиқ, қийинчиликларга бардош берадиган аёл образидир. Унинг фарзандлари содда ва соф дил қизлар сифатида тасвирланади. Сиднинг қизи донья Соль эрининг разилона ҳаракатларини лаънатлайди. Биз ҳақоратланишдан кўра ўлимни афзал кўрамиз, лекин сизнинг бу каби жиноятингиздан христианлар ҳам, мусулмонлар ҳам нафратланадилар, дейди. «Қўшиқ» автори аёлларга хайрихоҳлик билан қарайди, уларни ноҳақ ҳақорат қилганларнинг жазога тортилиши муқаррар, деб хулоса чиқаради.
«Қўшиқ»нинг услуби. Испан халқининг қаҳрамонлик эпоси, шу жумладан «Сид ҳақида қўшиқ» ўрта асрлардаги Ғарбий Европа қаҳрамонлик эпосидан бир қатор ўзига хос хусусиятлари билан фарқ қилади. Чунончи, француз ёки немис эпосида қаҳрамонона фожиавийлик кучли, испан эпосида эса қаҳрамонона хушчақчақлик устун туради. «Сид ҳақида қўшиқ»да рицарларга хос жанговар баҳодирлик культи, вассалларча садоқат ҳисси, манманлик ва мағрурлик кайфияти сезилмайди. Сид каби унинг ёрдамчилари ҳам ўз хатти-ҳаракатлари билан оддий кишиларга яқин турадилар. Шунинг учун воқеалар кўтаринки руҳ ва идеал шаклда эмас, балки реал турмуш ҳодисаларига боғлиқ равишда ривожланади. Сид дружинасининг таъминоти масаласи поэмада марказий ўринда туради. «Қўшиқ»да одамларнинг «ўлжа» олиш, уни ўзаро тақсимлаш, моддий аҳволни яхшилаш учун интилишлари ҳам қайд этилади. Унда эпик асарларга хос муболаға кўп учрамайди.
Араблар билан христианлар ўртасида давом этган узоқ уруш тасвирланган «Қўшиқ»да диннинг таъсири кўринади. Епископ де Жероме душманга қарши жангда мардона курашиб ўлган кишининг гуноҳи тўкилади, деб ваъзхонлик қилади. Лекин француз эпосидаги каби диний жаҳолат руҳи сезилмайди, мажусийликка қарши салиб юришига ундаган хитоблар ҳам учрамайди. Балки ҳар қандай халқ, шу жумладан, маврлар ўртасида ҳам соф дил, яхши одамлар мавжуд эканлиги таъкидланади. Араблар билан урушган Сид улар билан савдо-сотиқ ишларини олиб боради, улардан баъзиларини ўз паноҳига олади. Сид ўз аскарлари билан бошқа ерга силжиганида, ўша ерда қолган араблар у билан самимий хайрлашиб, ҳатто кўзларига ёш оладилар.
Испан қаҳрамонлик эпоси ҳам, ўрта аср француз эпоси каби, дастлаб, дружина муҳитида жанговар эпизодларни ифодалаган кичик лиро-эпик қўшиқ шаклида оғзаки тарзда юзага келган. У X асрларда испан феодализми шаклланаётган ва мамлакатнинг миллий бирлиги учун кураш туйғуси кучайиб бораётган бир пайтда яратилган ҳамда халқ ижодчилари – хуг (бахши)лар созининг жўрлигида бадиий такомиллашиб борган.
Испан қаҳрамонлик эпоси, шу жумладан, «Сид ҳақида қўшиқ» ўз шакли ва айтилиш усули билан француз эпосига ўхшаб кетади. Фарқи шу ердаки, қўшиқ нотекис вазн деб аталадиган халқ вазнида, яъни 8-16 ҳижоли шеърий сатрлардан тузилган. У услуб жиҳатидан ҳам ажралиб туради, чунончи, маиший масалалар тасвирига кўп ўрин берилиши, жанг эпизодларида муболаға ва метафоранинг деярли йўқлиги, ғайри табиий афсоналарнинг, айниқса христиан фантастикасининг киритилмаганлиги яққол кўзга ташланади.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish