О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr



Download 2,4 Mb.
bet26/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

Сид образи. Поэмада Сид халқ қаҳрамони сифатида гавдаланади. Реконкистанинг кенг халқ ҳаракатига айланиб кетиши қўшиқнинг демократик характерини кучайтиради. Шунинг учун ҳам асарда баъзи бир тарихий фактлар четлаб ўтилган. Поэманинг қаҳрамони типик феодал сифатида ўз манфаати учун курашган, мустақил ҳукмронликка интилган тарихий Сиддан ўзининг халқчил хусусиятлари билан фарқ қилади. Сид кампеодор жангчи сифатида бутун кучини маврларга қарши курашга бағишлаган оташин ватанпарвардир. Унинг душман билан ҳаёт-мамот уруши кетаётган бир вақтда Испаниянинг миллий бирлиги учун интилиши ва бу ишда қирол Альфонсга содиқ вассал сифатида хизмат қилиши бу ватанпарварликнинг ифодаси эди. Тарихий Сид феодал аъёнлари табақасига мансубдир. «Қўшиқ»нинг қаҳрамони эса аристократияга мансуб бўлмаган оддий рицарь қилиб тасвирланади ва у феодал-зодагонларга қарама-қарши қўйилади.
Тарихий Сиднинг дружинаси ўз вассалларидан эмас эди, чунки улар оила ва мол-мулкдан жудо бўлишдан қўрқиб, Сид билан бирга кетмаган эдилар, «Қўшиқ»да тилга олинган жангчилар, асосан, норози гуруҳлар – «ҳар хил тоифадан» ва йўл-йўлакай келиб қўшилган оддий кишилардан иборатдир. Бу «қурама» жангчилар ўз мол-мулкларидан ажралишларини била туриб, Сиднинг отрядига қўшиладилар. Қирол Альфонс бундай кишиларни дарҳол бор-йўғидан маҳрум этар эди. Шунинг учун ҳам Сид, бирингизни икки қилиб қайтараман, деб уларга ваъда беради. Сид ҳаммадан олдин тинч турмуш ўрнатувчи киши сифатида тасвирланади, у бўлар-бўлмасга қон тўкавермайди, зарур бўлгандагина ҳамла қилади. Сид образининг қиммати унинг ўйлаб иш қилишида, хушчақчақлигида, сахий ва адолатлилигидадир. Сид душманга нисбатан шафқатсиз ва айни замонда олижаноб ҳамда мард кишидир. Граф Раймунд Беренгьер аскар тўплаб ўз территориясидан ўтиб кетаётган «саёқ» Сиддан ўч олмоқчи бўлганида, Сид унинг қўшинларини тор-мор этиб, мақтанчоқ граднинг ўзини асир олади, кейин яна уйига қўйиб юборади.
Сид қизларини, шунингдек, ўзини ҳам таҳқир этган де Каррион ворислари билан қандай муомала қилишни яхши билади. Дастлаб у куёвларига тақдим этган қиличлари ва бошқа туҳфаларини қайтариб олади. Шундан кейингина улардан ўз номуси учун қасос олиш пайига тушади.
Поэмада маиший ва оилавий тафсилотлар реалистик бадиий бўёқларда акс эттирилади. Қирол билан келишолмай ўз ватанини ташлаб кетишга мажбур бўлган Сиднинг оиласи билан хайрлашуви, ёт ўлкаларда душманга зарба бериб, ўз позициясини мустаҳкамлаб олиши биланоқ уларни олиб келишга ҳаракат қилиши ва, ниҳоят, қизларининг бахти учун курашиб, уларни таҳқир этган де Каррион ворисларидан ўч олиши лавҳалари бунга ёрқин мисол бўла олади.
Агар тарихий Сиднинг қувғин қилингунгача бўлган ҳаёти феодал ихтилофлар билан ўтган бўлса, ундан кейинги фаолияти арабларга қарши курашлардан иборатдир. «Қўшиқ» қаҳрамони Сид эса феодал-зодагонларга қарши кўтарилган реконкиста ҳаракатига актив қатнашган Испаниянинг чинакам халқчил миллий қаҳрамони сифатида кенг шуҳрат қозонади.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish