О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr


ВИИ б о 6. ГЕРМАНИЯДА ҚАҲРАМОНЛИК ЭПОСИ



Download 2,4 Mb.
bet29/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

ВИИ б о 6. ГЕРМАНИЯДА ҚАҲРАМОНЛИК ЭПОСИ
XИ – XИИ АСРЛАРДА НЕМИС ЭПОСИ
Буюк Карл монархияси емирилгандан сўнг X аср бошларида Германия мустақил давлат сифатида ажралиб чиқди. Тўрт герцогликдан ташкил топган бу мамлакатда феодал тарқоқлик ҳукм сурар эди. Мазкур вилоятлар франк давлати таркибида эканлигидаёқ феодаллашиш жараёни бошланган эди. Лекин бу ҳодиса ҳамма ерда бир вақтда юз бермади. Германияниг бирмунча ривожланган ерларида ҳам бу жараён узоқ давом этиб, XИ аср охири XИИ аср бошларига келиб тугалланди. Катта ер эгалари қирол ҳукумати ва черков ёрдамида деҳқонлар ҳаракатини бостириб, феодал ҳукмронлигини ўрнатдилар ва уларни қарам, крепостной деҳқонларга айлантирдилар. Катта феодаллар ўз мустақил ҳукмронликлари учун интилар эдилар. Абсолютизм мамлакатнинг бирлигини мустаҳкамлашда тўсиқ бўлаётган феодалларга қарши курашда майда ер эгалари табақаси – рицарларга суянади. Рицарлар феодал сеньорлар тазйиқидан ҳимоя қиладиган ва айни чоғда зулмдан қутулиш учун интилаётган деҳқонларнинг қаршилигини синдиришда ўзларига ёрдам бера оладиган кучли қироллик ҳокимиятига муҳтож эдилар.
Қадимги немис адабиётининг ёдгорликлари шу даврнинг маҳсули бўлиб, бу ёдгорликларда юзага келаётган феодал жамиятдаги ҳаёт ва курашлар ўз ифодасини топган. Немис рицарлари дунёвий адабиёти феодализм энг тараққий этган Франция, шунингдек, бошқа мамлакатлар қаҳрамонлик эпосининг қадимги традициялари билан боғлиқ равишда юзага келган. Немис эпосида халқ оғзаки ижодидаги расм-одат қўшиқлари рицарлик руҳида қайта ишланади. Дружина қўшиқчисининг ўрнини феодал шароитида профессионал куйчи – шпильманлар эгаллайди. Улар ўтмиш қаҳрамонлари ва қироллари ҳақида қўшиқ ва достонлар айтганлар. Баъзан бу қўшиқларга христиаклик руҳи сингдирилган.
Шундай қилиб, қаҳрамонлик эпоси ва унинг ҳарбий тематикаси янги маъно касб этади. Зигфриднинг қаҳрамонликлари, нибелунгларнинг ҳалокати, Дитрих Бернский ҳақидаги эртаклар катта поэмалар шаклида қайта ишланади. Энди улар қўшиқ қилиб айтиш учун эмас, балки шпильман томонидан ўқиб беришга мосланади.
Немис эпоси бизнинг даврга ўзининг дастлабки ҳолатини ўзгартган ва XИИ – XИИИ асрларда рицарь маданияти таъсири остида бадиий жиҳатдан қайта ишланган ёзма ёдгорликлар шаклида етиб келган.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish