О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr



Download 2,4 Mb.
bet30/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

«Нибелунглар ҳақида қўшиқ». 1200 йилларда яратилган бу поэма немис қаҳрамонлик эпосининг йирик ёдгорлиги бўлиб, у халқларнинг кўчманчилик давридаги ҳаёти, қаҳрамонлик ва жанговар юришларини акс эттирган эртак ва афсоналарни қамраб олган.
Ажойиб баҳодирлиги билан кишилар тилида достон бўлган нидерландиялик ёш Зигфрид аждарҳони маҳв этиб, «Нибелунглар бойлиги»ни эгаллайди. Қўшни қироллик – Бургундияда яшаётган Кримхильда исмли чиройли қиз ҳақидаги овозани эшитган қаҳрамон, дарҳол бу қизнинг Вормс шаҳридаги акаси Гунтер саройига келади. Бу ерда мамлакатга ҳужум қилган сакс қиролига қарши урушда қатнашади. Душман устидан ғалаба қозонган Зигфрид қизга бўлган муҳаббати туфайли саройдан кетолмайди.
Қирол Гунтер ҳам шимол гўзали Брюнхильда номли қизни севиб қолган эди. Бу қизнинг қўйган шартларини бажариш қийин эканлигини сезган қирол Зигфриддан кўмак сўрайди ва бунинг эвазига синглиси Кримхильдани унга бермоқчи бўлади. Гунтер ўз кишилари билан Исландияга – Брюнхилъданинг ҳузурига боради. Қиз ва қирол ўртасида қиличбозлик ва бошқа қуроллар билан Мусобақа бошланади. Қизнинг уч хизматчиси зўрға кўтариб келаётган найзасини кўрган Гунтер «Бу қиздан шайтон қочиб қутулолмайди», деб ваҳимага тушади. Бироқ Зигфрид кўзга кўринтирмайдиган плашчини кийиб олиб, мусобақада Гунтерга ёрдам беради. Шундай қилиб, Гунтер Брюнхильдага уйланади. Зигфрид эса севгилиси Кримхильда билан топишади. Улар узоқ вақт тинч ва тотув яшайдилар. 9 йилдан кейин икки аёл ўртасида жанжал чиқади. Ҳар иккаласи ҳам ўз эрини улуғликда тенги йўқ, деб мақтайди. Брюнхильда Кримхильдага унинг эри қанчалик паҳлавон бўлмасин, барибир, у қирол Гунтерга қарам эканини эслатади. Бундай камситишдан қаттиқ ғазабланган Кримхильда тўйнпнг эртаси бўлиб ўтган воқеани, яъни акасининг Брюнхильдани ўзига бўйсундириш учун, Зигфрид ёрдамига муҳтож бўлгани ҳақидаги воқеани айтади ва унинг қўлидан олинган узук билан белидан ечилган камарни кўрсатади. Бу «сир» Брюнхильдани қаттиқ азобга солади. Қиролнинг хизматчиси Хаген ўз хўжайинига садоқатини кўрсатиш мақсадида бу «ҳақорат» учун Зигфриддан ўч олишга ваъда беради. Хаген мунофиқлик билан Кримхильдадан Зигфриднинг заиф ерини белгилаб қўйишни, уни тўсатдан бўладиган душман ҳужумидан сақлаб юражагини билдиради. Хагеннинг қора ниятларини сезмаган Кримхильда аждарҳони енгиб, унинг қонига чўмилган вақтида эрининг елкасига ёпишиб қолган баргнинг ўрни ўқ ўтадиган заиф жой эканини айтади. Гунтер ва Хаген овга чиқиш баҳонаси билан ёвуз ниятларини амалга оширишга киришадилар. Зигфрид овда ҳам яхши мерган эканини кўрсатади. Зигфрид булоқдан сув ичаётганида орқасидан пойлаб келган Хаген унинг кийими устидан белгилаб қўйилган заиф жойига найза санчиб, мунофиқларча ўлдиради. Овдан қайтганидан сўнг улар Зигфридни ўрмонзорда қароқчилар ўлдириб кетди, деб гап тарқатадилар. Бироқ Кримхильда эрининг ёвузларча ўлдирилганлигини билади ва қаттиқ қайғуради. Бева Кримхильда акалари билан сиртдан ярашгандай бўлиб, улар саройида яшайди. Зигфрид томонидан Кримхильдага совға қилинган бойлик Нибелунглар юртидан келтирилади. Хаген қирол Гунтернинг ҳарбий юришга кетганидан фойдаланиб, унинг бутун бойлигини Рейн дарёсига чўктириб юборади.
Эрининг фожиали ўлимидан 13 йил ўтгач, акаларининг маслаҳати ва қистови билан Кримхильда мажусий қирол Этцель (Аттила)га турмушга чиқади. Шундан ўн уч йил ўтгач акаларини меҳмонга чақиради. Ўз дружинаси билан меҳмонга келган акалари дам олаётган вақтида қиролича уларга Кримхильда бургунд жангчиларига қарши ялпи ҳужум қилишни буюради. Акалари ҳам ўлдирилади. Унинг ўзи эса эрини ҳалок этган Хагеннинг калассини қилич билан чопиб ташлайди. Қироличанинг бу даҳшатли иши қирол Этцель ва бошқаларни қаттиқ ғазаблантиради. Кекса жангчи Хильдебранд Кримхильданинг ўзини қилич билан чопиб ташлайди.
Воқеа мана шундай фожиа билан тугайди.
«Нибелунглар ҳақида қўшиқ» рицарлик анъаналари таъсири остида бирмунча ўзгаришларга учраган қадимий эпик эртакнинг бир туридир. Унда черков таъсири сезилса ҳам, лекин диний элементлар кучли эмас. «Қўшиқ»нинг сўнгги нусхалари рицарь романларига яқин туради. Асарда Кримхильданинг Зигфридга муҳаббати, унинг эри учун қасос олиши ва рицарларнинг ўз феодалига садоқати масалалари ёрқин акс этган. Асарнинг бош қаҳрамони баҳодир жангчи Зигфрид ёвуз хиёнатнинг қурбони бўлади. У қомати келишган, соғлом, кучли, ўз ватани учун ҳамма вақт курашга тайёр турган, доно ва олижаноб инсон сифатида гавдаланади. Кримхильда – эри Зигфридга содиқ ва вафодор, у содда аёлдан ўз ёри учун қасоскорга айланади.
Ўз феодалига садоқатни жиноий йўллар ва мунофиқлик билан ифодалаган Хаген манфур қотилга айланади. Мақтанчоқ аёл Брюнхильда эса келиб чиққан низолар ва фожиаларнинг сабабчиларидан биридир. Қўшиқда феодал жамияти шароитида содир бўлган бундай қонли ваҳшийлик ва бош-бошдоқликлар қаттиқ қораланади.
«Нибелунглар ҳақида қўшиқ» ўрта аср тартибларининг мадҳияси эмас, балки феодал истибдодини фош этувчи буюк ёдгорликдир. Поэманинг реализми ва халқчиллик элементлари диққатга сазовордир. Булар ижобий образлар тасвири ва талқинида очиқ кўринади.
«Қўшиқ» билан ўзбек қаҳрамонлик эпосининг ажойиб намунаси – «Алпомиш» достони ўртасида баъзи бир ўхшашликлар мавжуд. Дастлабки ўхшашлик бош қаҳрамонларнинг хулқ-атвори, қудрати ва абжирлигида кўринади. Халқ ўз ижодида ўз паҳлавонларини шикастланмайдиган кишилар қилиб тасвирлайди. Ўзбек достонининг қаҳрамони Алпомиш «ўтга солса куймас, қилич солса ўтмас» баҳодирдир. Зигфрид ҳам шундай паҳлавон, лекин юқорида таъкидланганидек, унинг ўқ ўтадиган заиф жойи бор. Брюнхильда билан Барчиннинг ўз ошиқлари олдига қўйган синов-шартларида ҳам ўхшашлик мавжуд. Лекин Алпомиш Барчиннинг ҳамма шартларини ҳалоллик билан бажаради, кўп машаққатларни енгиб, охирида севишганлар мурод-мақсадларига эришадилар. Немис эпосида эса гўзал Брюнхильда қўйган талабларни бажаришга қирол Гунтернинг қурби етмайди, шунинг учун ҳам у Зигфриднинг ёрдамига муҳтож бўлади. Гунтернинг сохта қаҳрамонлиги пировардида уларни фожиали ҳалокатга олиб боради.
«Нибелунглар ҳақида қўшиқ», гарчи рицарь ҳаётини эслатса ҳам, лекин унда рицарь романларига хос чегараланганлик сезилмайди. Қўшиқда қадимги варварлик даврига оид шафқатсизлик ҳам акс этади. Ўрта аср Германияси тарқоқ ва кичик феодал давлатларидан иборат бўлганлигидан немис эпосида бошқа халқлар эпоси – Роланд ва Сид ҳақидаги достонлар сингари ягона миллий руҳ сезилмас эди. Шунинг учун ҳам унинг қаҳрамонлари ягона ватанни ҳимоя қилувчилар эмас, балки шахсий манфаат, оила-уруғ ёки алоҳида феодаллар манфаатини ҳимоя қилувчилар сифатида гавдаланади.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish