О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr


Трубадур лирикасининг асосий вакиллари



Download 2,4 Mb.
bet38/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

Трубадур лирикасининг асосий вакиллари. Трубадурлар лирикаси XИИ – XИИИ асрлар мобайнида ривож топади. Унинг энг гуллаган даври XИИ асрнинг охирларига тўғри келади. Шу даврда ижод этган йирик трубадурлардан бири Бернард де Вентадорндир (тахминан, 1140-1195 йиллар). Камбағал табақадан етишиб чиққан бу шоир Виконт де Вентадорн қўлида тарбия топади. У дастлабки шеърларини ўз синьорининг хотинига, сўнгра Англия қироличаси Элеонорага бағишлади. Бернарднинг шеърлари нафис ва оҳангдорлиги билан ажралиб туради. Унинг «Гўзал хонимга» севгиси вассалга хизмат этиш туйғуси билан уйғундир. Бир шеърида у хонимга: «Мен сизнинг мулкингизман, сиз мени сотишингиз ёки бировга бериб юборишингиз мумкин!» деб хитоб қилади. Бернард де Вентадорннинг бутун поэзияси самимийлик ва севги ҳисси билан суғорилган. У севги қўшиқларидан бирида: «Чин қалбдан чиққан поэзиягина менинг учун қимматлидир. Лекин бу фақат ҳақиқий севги ҳукмронлик қилган қалбдагина бўлиши мумкин», дейди.
Камбағал оилада туғилган Маркабрюн (тахминан 1140-1185 йиллар) кўп шеър ва сирвенталарнинг автори бўлиб, унинг ижоди аристократияга қарши характердадир. У хонимга рицарча сиғинишни ахлоқсизлик белгиси деб унга салбий қарайди. Бир пастореласида рицарь билан чўпон қиз ўртасидаги мунозарани баён қилади. Унда содда, лекин жасоратли, ишчан, қуруқ сўзга учмайдиган доно қиз образини тасвирлаб, аристократияга қарши ғояни илгари суради.
Трубадур шоир Бертран де Борн (тахминан 1140-1215 йиллар) ижодида сиёсий муаммолар ёритилади. Дворян-рицарь доираларига яқин турган бу шоирнинг қўшиқларида ўзаро феодал жанжаллар, босқинчилик урушлари тасвирланган. Бертран де Борн ўша вақтда Франция жанубида мустақиллик ўрнатиш учун Англияга қарши олиб борилган жангларда иштирок этади. У отаси Генрих ИИ га қарши бош кўтариб чиққан шаҳзода Генрихни қўллаган. Шундай гаплар ҳам тарқалганки, гўё қиролни ўғли билан уруштириб қўйишга Бертран сабабчи бўлган. Бундай фикр улуғ ёзувчи Дантенинг ҳам диққатини ўзига тортган. Шунинг учун ҳам у «Илоҳий комедия» асарида «қиролни ўғли билан уруштириб қўйган» Бертран де Борнни дўзахга («XXВИИИ қўшиқ») жойлаштирган.
Шаҳзода Генрих безгак касали билан оғриб тўсатдан вафот этгач, Бертран унга бағишлаб ўзининг машҳур марсиясини ёзади.
«Асримиз қайғу ва ҳасратга тўла, кутилмаган балоларнинг сон-саноғи йўқ, бироқ ёш қиролнинг ўлими олдида уларнинг барчаси заррача бўлиб кўринади», деб шу муносабат (билан чеккан кулфат ва азобли кечинмаларини акс эттиради.
Бертран де Борн ўзининг сирвенталари билан машҳур бўлиб, уларда тажовузкорлик, жанг лавҳалари, рицарлар урушини тасвирлайди. Қўлга киритилган ўлжалардан хурсанд бўлади, шунинг учун у ҳарбий юришларни қўмсайди, қиш бекорчилигидан хафақон бўлади ва баҳор кунларининг тез келишини орзиқиб кутади. Унинг учун баҳор муҳаббат темасини куйлаш, табиат гўзаллигидан завқланиш учун эмас, балки бегоналар юртига уруш қилиб бориш учун керак, чунки бу уруш деҳқонлар ҳисобидан бойишга имкон беради.
Бертран де Борн сирвентасида деҳқон ва шаҳарликларга душманлигини яширмайди. У шаҳарларнинг ривожланиб бориши натижасида тушкунликка тушаётган майда феодалларнинг кайфиятларини акс эттиради. Деҳқонларни оч-яланғоч ҳолда кўришни истайди. Бертран де Борн феодал тартибларининг ҳимоячисидир. Унинг поэзиясида куртуазча нафис туйғулар зўравонликка асосланган эски примитив рицарь идеаллари билан қўшилиб кетади. Шунинг учун оддий халқни у «сурбет», «ялқов» деб атаб, уларни исканжада сақлашни тарғиб этади.
XИ асрда юзага келган трубадурлар поэзияси XИИ асрда ўзининг юқори поғонасига кўтарилади ва, ниҳоят, XИИИ асрда янги ижтимоий кучнинг ғояларини ифодаловчи бюргерлар адабиёти юзага келиши билан у тушкунликка учрайди. Провансда куртуаз поэзиясининг емирилишини тезлаштирган бошқа сабаб 20 йил давом этган Шимолий Франция иттифоқининг Провансга қарши альбигой урушлари эди. Уруш ереслик ҳаракатига қарши қаратилган бўлса ҳам, лекин асосий мақсад шу баҳона билан бу бой ўлкани босиб олиш эди. Салиб юриши натижасида забт қилинган Провансда шаҳарлар, трубадурлар поэзияси маркази ҳисобланган кўп қасрлар куйдирилади, ҳар қандай эркин фикр бурилади. Бироқ халқ лирикаси ва вагантлар поэзияси билан алоқада бўлган прованс адабиёти Европа лирик поэзиясининг ривожига, хусусан, Италияда юзага келган «завқли янги услуб» ҳамда Уйғониш даври поэзиясининг шаклланишига ижобий таъсир кўрсатади.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish