О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr


ИX боб. XИИ – XИИИ АСРЛАРДА РИЦАРЬ-КУРТУАЗ



Download 2,4 Mb.
bet35/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

ИX боб. XИИ – XИИИ АСРЛАРДА РИЦАРЬ-КУРТУАЗ АДАБИЁТИ


ФЕОДАЛ-РИЦАРЬ МУНОСАБАТЛАРИНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИ
X – XИИ асрлар давомида Франция, шунингдек Ғарбий Европанинг кўп мамлакатларида феодаллашиш жараёни тугалланган, феодал ишлаб чиқариш усули қарор топган эди. Давлат тепасида қирол турар ва у бошқа феодаллар учун синьор – сюзерн ҳисобланар эди.
Қиролнинг вассаллари – катта ер эгалари граф, герцог, епископ ва бошқалар ўз графликлари доирасида мустақил ҳукмрон эдилар. Улар кўпинча қиролга ҳам итоат қилмас эдилар. Кичикроқ баронлар йирик граф ва герцогларни синьор деб атаганлар. Баронларга кичикроқ феодал ва рицарлар бўйсунганлар. Демак, ҳар бир ҳукмрон гуруҳга нисбатан қуйи турувчилар вассал, юқори турувчилар эса синьор бўлганлар.
Рицарь ўз хўжайинига содиқ, унинг мол-мулки ва манфаатларини ҳимоя қилувчи ва крепостной деҳқонларга қарши курашга ҳамма вақт тайёр турган жангчи эди. Феодаллар ўртасидаги жанжал ва келишмовчиликлар фақат уруш билан ҳал қилинар, урушнинг бутун оғирлиги меҳнаткаш деҳқонлар зиммасига тушар эди.
Ўрта асрлар шароитида рицарлик ҳарбий-феодал зодагонларнинг ўзига хос муҳим хусусиятларини белгиларди. Секин-аста унда янги расм-русмлар ҳам пайдо бўла бошлайди. Энди рицардан ўз синьорига содиқ, ростгўй бўлиш билан бирга, динни ҳимоя қилиш, заифларга ёрдам бериш вазифалари ҳам талаб этила бошлади. Дабдабали рицарь қоидаларини яратишда XИИ – XИИИ асрларда юзага келган рицарь адабиёти маълум роль ўйнади. Бироқ рицарлик идеаллари салиб юриши, босқинчилик урушлари, феодаллар ўртасидаги ўзаро жанжаллар, хиёнат ва қасоскорлик авж олган бир вақтда реал турмуш фактларига зид эди ва моҳияти жиҳатидан крепостной деҳқонларни қаттиқ эксплуатация қилишга асосланган феодал-рицарлик муносабатларини идеаллаштиришдан иборат эди.
Рицарь адабиёти ўрта асрларда «феодализмнинг маркази бўлган» Францияда вужудга келади ва Ғарбий Европанинг бошқа мамлакатларида шаклланаётган рицарь адабиёти учун намуна хизматини ўтайди.
XИИ асрда Францияда схоластик қарашлар билан дунёвий фан ўртасида кураш кучаяди. Шу даврда ташкил этилган Париж университети бутун ўрта аср Европаси учун маданий ўчоқ вазифасини бажаради. Черков таркидунёчилик идеологиясига қарши кураш – антик дунёнинг классик ёзувчилари ва йирик олимларининг асарларини ўрганишга бўлган қизиқиш билан боғланиб кетади. Черков иерархиясини рад қилувчи ереслик –бидъатчилик ҳаракати кучаяди. Демократик характердаги бидъатчилар руҳнинг абадийлиги хақидаги диний қарашни инкор этадилар. Ереслик ҳаракати ҳақида гапириб Ф.Энгельс шундай деган эди:
«Шаҳар буржуазияси муайян ижтимоий тоифалардан ҳеч бирига мансуб бўлмаган мулксиз шаҳар плебейлари, мардикорлар ва ҳар хил хизматкорларни – сўнгги замонлардаги пролетариат салафларини – аввал бошданоқ ўзига қўшимча қилиб вужудга келтиргани каби, диний ересь ҳам, худди шундай, аввал бошдан икки турга: бюргерча мўътадил ва ҳатто бюргер еретиклари ҳам ёмон кўриб қолган плебейча-революцион еретикларга бўлинади».
Шаҳарларнинг ривожланиши ҳамда шаҳарликларнинг савдо ва ҳунармандчилик соҳасидаги фаолияти черков қошида бўлмаган хусусий мактабларни ҳам келтириб чиқаради ва дунёвий фанларнинг ўсиши учун замин яратади. Бу нарса таълим ишларида черков монополиясига берилган катта зарба эди.
Бу даврда Аверроэснинг материалистик характердаги қарашлари Европада кенг тарқалади. Аверроэс номи билан маълум бўлган араб олими Ибн Рошд (XИИ аср) грек файласуфи Аристотелнинг материалистик таълимотига суяниб, эркин фикрларни илгари сурди, дунёнинг худо томонидан яратилиши ва нариги дунё ҳақидаги диний қарашларни рад қилди. Аверроэс материя доимо мавжуддир, табиатдаги барча ҳодисалар илоҳий кучга эмас, балки табиат қонунларига бўйсунади, деб айтди. Шунинг учун ҳам мусулмон руҳонийлари уни таъқиб қилиб, Кордовадан чиқариб юбордилар. Аверроэснинг қарашлари қўшни мамлакатларга ҳам ёйила бошлайди. Париж университетининг кўп магистрлари унинг таъсири билан католик черкови таълимотига қарши чиқа бошлайдилар. Кўтарилиб бораётган шаҳар табақаларининг антифеодал кайфиятларини акс эттирган схоласт-логиклар ереслар деб айбланиб, черков томонидан қаттиқ жазоланадилар.
Ўрта асрларда шаҳарларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши, ташқи савдонинг ўсиши, Шарққа қилинган салиб юришлари жамият маданий ҳаётида ҳам ўзгариш ясайди. Босқинчилик урушларини олиб борган рицарлар ва уларнинг урф-юдатлари ўзининг илгариги синфий табиатини сақлагани ҳолда, янги шароитда қандайдир янги маънавий-эстетик идеал касб этади. Шарқ билан бўлган алоқа рицарларнинг маданий савиясини кенгайтиришга таъсир этади.
Авваллари сахийлик рицарнинг жанговар курашида қўшимча бир ҳолат эди. XИИ асрда эса у рицарь адабиётида ифодаланган қаҳрамоннинг асосий хусусиятига айланади. Рицарь фақат мард бўлиши билан кифояланмасдан, шу билан бирга куртуазча нозик дидли, кўркам, сезгир ва хушмуомала бўлиши керак, деган талаб ҳам қўйилади. Шунингдек, инсоний ҳис-туйғуларни қадрлаш, аёлларга нозик илтифот, романтик севги кечинмаларини мадҳ қилиш расм бўлиб қолади. Рицарь поэзиясида ҳақиқий маънодаги севги эмас, балки кўпроқ тор доирадаги кишиларнинг ўйин-эрмаги акс эттирилади. Лекин шундай бўлса ҳам, нозик инсоний туйғу, турмуш лаззати, гўзалликка интилишни куйлаш ҳаётни реалистик англашнинг дастлабки кўриниши сифатида ижобий ҳодиса эди.
Рицарь лирик поэзияси халқ қўшиқлари асосида яратилганлиги учун у музика билан жўрликда ижро этилади, рицарь роман ва повестлари эса қаҳрамонлик эпослари каби қўшиқ тарзида айтилмасдан, балки ўқилади.
Рицарь адабиётининг янгича йўналиши унинг ўзига хос янги стилини юзага келтиради. Унинг тилидан «қўпол иборалар» аста-секин сиқиб чиқарилиб, нутқи ихчам ва нафислашиб боради. Фантастик воқеаларни тасвирлаш ва сунъийликка интилиш кучаяди. Бу эса рицарь поэзиясининг аристократик характерда эканлигидаи дарак беради. Лекин рицарь лирикасида кишини руҳан эзадиган черков-аскетик қарашларига қарши оппозициячилик элементларининг мавжудлиги уни турмушга яқинлаштиради, бу хусусият бадиий адабиётнинг бундан сўнгги ривожига ижобий таъсир кўрсатади.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish