О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr



Download 2,4 Mb.
bet46/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

Шванклар. Фаблио француз адабиёти, шунингдек, Ғарбий Европанинг бошқа адабиётларига маълум даражада таъсир кўрсатди. Мольернинг фарс типидаги комедияларида, Лафонтеннинг «Эртаклари»да фаблио сюжети ва манералари кўринади. Германияда фаблионинг таъсири остида замонавий ҳажвий руҳдаги реалистик ҳикоя – шванклар юзага келади. Айниқса, Штриккернинг «Поп Амис» ҳақидаги ҳикоялар сериясида фаблионинг таъсирини яққол кўриш мумкин. Бу ҳикояларда олғир ва ҳийлагар попнинг саргузаштлари тасвирланади.
Катта бойлик орттиришга хирс қўйган поп Амис қиролга, агар у катта ақча берса, унинг саройи деворларига фақат қонуний никоҳ билан туғилган кишиларгагина кўринадиган сурат чизиб беришини айтади. Қирол бу сурат воситаси билан «харом» туғилганларни аниқлаб олмоқчи бўлади. Сурат тайёр бўлгач, поп қиролни расм солинган саройга чақиради. Қирол деворда хеч қанақа суратни кўрмай, ўзини йўқотиб қўяди, лекин «харомилар» қаторига кириб қолишини ўйлаб, суратни кўрмадим деб айтишга ботинолмайди. Шунинг учун қирол сир бой бермасдан суратларни кўраётганини айтади. Қиролдан сўнг унинг рицарлари хам суратни томоша қилишга ошиқадилар. Деворда ҳеч қандай расмни кўрмаган ва бунинг учун қирол олдида гуноҳкор бўлиб қолишдан қўрққан одамлар уни кўрдик, деб чиқиб кетаверадилар. Шундай қилиб, поп қирол ва унинг одамларини лақиллатиб, «хизмати» учун катта ҳақ олиб кўздан ғойиб бўлади.
Епископ поп Амиснинг катта бойлик орттирганини билгач, ундан бир қисмини қўлга киритиш, попни эса ўзига бўйсундириб олишни кўзлайди. Амисга оғир саволлар бериб уни лол қолдирмоқчи бўлади. Лекин поп ҳамма саволларга донолик билан жавоб қайтаради. Ниҳоят, епископ унга эшакнинг саводини чиқаришни топширади. Поп таврот саҳифаларига сули сочиб қўйиб, эшакни ўша ердан овқатланишга ўргатади; бир неча кундан сўнг эшакни епископ ҳузурига олиб келиб, унинг саводи чиққанини маълум қилади. Эшак одати бўйича китоб саҳифаси устидан ем емоқчи бўлади, лекин ҳеч нарса кўрмагач, тумшуғи билан бошқа варақни очиб, овқат излайди, эшак ҳеч нарса йўқлигидан пишқириб, янги-янги варақларни оча бошлайди. Худди шу вақтда поп ана, кўрдингизми эшак китобни ўз тилида ўқияпти, деб епископни ишонтиради.
Штриккернинг «Поп Амис» ҳажвий ҳикоялар тўплами марказида эпчил ва масхарабоз поп туради. Автор унинг саргузаштларига боғлаб XИИИ аср Европа ҳаётининг турли-туман манзараларини акс эттиради. Шоир юқори мартабали католик черкови руҳонийларининг очкўзлиги, феодал дворянларнинг такаббурлигини фош қилади ва ўрта аср диний эътиқодларини сатира остига олади. Китобда шаҳарликка хос эпчиллик, абжирлик, тадбиркорлик тасвирланади. Куртуаз-сарой адабиётининг қаҳрамонлари рицарь саргузаштларида ўзларини қандай эркин ҳис этган бўлсалар, поп Амис ҳам фирибгарлик дунёсида ўзини шундай енгил ҳис қилади ва бу масхарабоз поп ҳар қандай оғир вазиятда ҳам масалани ўз фойдасига ҳал қила билади. Бу китоб шаҳар шоирининг рицарь романларига қарши ўзига хос норозилигини ҳам ифодалайди. Ҳаётий манзаралар рицарь романтикаси, куртуазча нозик ибораларга қарши қўйилади.
Кулгили «Поп Амис» шванки немис адабиёти тарихида катта ўрин эгаллаган ва ҳажвий характердаги асарларнинг ривожига маълум таъсир кўрсатган шаҳар адабиёти жанрларидан бири сифатида қимматлидир.
XИИ – XИИИ асрларда шаҳар маданиятининг юксалнши ҳайвонлар ҳақидаги сатирик эпоснинг ривожланишига таъсир кўрсатди. Айёр тулки номи билан боғлиқ ҳикояларда ўрта аср ҳаётининг турли томонларини қамраб олган воқеалар акс этган.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish