О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr



Download 2,4 Mb.
bet39/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

Миннезанг. XИИ – XИИИ асрлардаги немис рицарь лирикаси миннезанг, яъни «севги қушиғи» номи билан юритилади. (Минне – севги демак.) Бу термин XИИИ асрда немис олимлари томонидан киритилган. Миннезанг трубадур лирикасига яқин бўлса ҳам, лекин ўзига хос хусусиятларга ҳам эгадир. Масалан, немис куртуаз шоирлари ўз фикрларини хаёлан ахлоқий масалалар билан боғлашга, ҳаётий масалаларни хаёл доирасига кўчиришга интиладилар. Уларда гедонизм (кайфичоғлик, турмушдан лаззатланиш) анча босиқ ва мўътадил характердадир. Миннезангда абстрактлик, ноаниқликлар бўлишига қарамасдан, прованс лирикаси каби, у ҳам поэзия жанрининг юксалишига маълум ҳисса қўшади. Унда оддий инсон кечинмалари ва табиат тасвири ўзининг очиқ ифодасини топади.
XИИ – XИИИ асрлардаги рицарь севги поэзияси икки оқимдан иборат эди. Улардан бири ўз услуби билан анча архаик ва халқ қўшиғига яқин поэзия бўлиб, унинг йирик вакиллари Кюренберг ҳамда Дитмар фон Айст эди. Бу типдаги миннезанг (шоир)ларнинг қўшиқлари содда бўлиб, кўп жиҳатдан халқ лирикаси традициялари билан алоқадордир. Масалан, халқ поэзияси Дитмар фон Айстнинг «Аёл қўшиғи»да очиқ кўрннади.
«Ўтлоқда ўз севикли дўстини кутиб турган аёл учиб келаётган лочинни кўриб қолади. «...э лочин, сен бахтлисан, истаган томонингга учиб борасан, эманзорда ҳам истаган дарахтингга қўна оласан. Мен ҳам шундай қилдим. Кўнглимдаги ёрни топдим. Бироқ аёллар рашк қилиб азоб чекмоқдалар», дейди.
Дитмар ва Кюренбергларнинг лирикаси аёлларга хизмат этишга қаратилган прованс поэзиясидаги қонунлардан узоқдир. Бу шоирларнинг қўшиқлари эрли аёлларга эмас, аксар қизларга қаратилгандир. Уларнинг шеърларида севги изтироби кўпинча аёлларнинг қисмати бўлиб қолади. Дитмар «Тонг қўшиғи»да севги изтиробини чекаётган аёлнинг кайфиятини ўз руҳий ҳолати билан боғлаб тасвирлайди.
Немис рицарь лирикасининг иккинчи оқими прованс трубадурларининг бевосита таъсири остида юзага келди. Янги стилдаги бу қўшиқлар шаклининг анча мураккаблиги рицарь урф-одатларининг киритилиши билан изоҳланади. Энди халқ қўшиғига хос бўлган табиат тасвири, сюжетли тасвир, драматик ситуация кўринмайди. Ёр висолига ета олмай изтиробланиш бўрттириб баён қилинади. Рейнмар Старий шеърида: «Ўз қалбимга ўзим ҳукмрон эмасман, менинг ҳукмронлигим ўрнини сенинг ҳукмронлигинг олди», дейди. Миннезингер Гартман эса ўз қўшиғида хонимга рицарларча хизмат этувчи «юксак севги»ни эмас, балки содда ва садоқатли қизга бўлган муҳаббатини мақтайди. Чунки у хонимларга хизмат қилиб, фақат ёмонлик кўрганини айтади.
Вальтер Фон дер Фогельвейде (тахминан 1160-1230 йиллар) ўрта аср немис лирик поэзияси асосий оқимларни ўзлаштирган йирик шоирдир. Кам ерли рицарь табақасидан келиб чиққан Вальтер дастлаб (Рейнмар Фон Хагенауга шогирдлик йилларида) «олий» рицарь севгисини куйлаган бўлса-да, кўп ўтмай халқ қўшиқлари ва хушчақчақ вагантлар поэзиясига яқинлашиб, у реал севгини тасвирлашга интилади ва хонимга рицарларча хизмат этиш ғоясини танқид қилади. Вальтернинг қаҳрамони олий табақадан чиққан кеккайган хоним эмас, ошиқнинг илтижоларига самимий жавоб берувчи камтар қиздир. Унинг учун севги аввало «икки қалбнинг вафоси» тимсолидир. Вальтернинг фикрича, содда «аёл» сўзи «хоним» сўзидан жаранглироқдир. Вальтер ҳақиқий севгини акс эттирган шеърларида халқ поэзиясидаги табиат тасвири мотивларидан фойдаланади. Бу хилдаги шеърлари содда, жонли ва оҳангдорлиги билан ажралиб туради. Халқ қўшиқлари шоир поэзиясини бойитади ва аристократик хонимлар культи доирасидан четга чиқишига имкон беради.
Шоир билан севгилисининг липа дарахти тагидаги майсазорда учрашуви диққатга сазовордир. Босилиб кетган гул, майса ва ўрмон этагидаги булбуллар бу бахтли учрашувнинг гувоҳидир.
Вальтер фақат севгини куйловчи шоиргина бўлиб қолмай, балки у ўрта асрлар лирикаси дидактик «шпрух» (ҳикматли сўз) даги ахлоқий масала доирасини кенгайтириб, уни сиёсий пропаганда қуролига ҳам айлантирди. Шоир яратган шпрухларида папа ва ўзаро феодал урушларни қоралайди. Вальтер папа ҳукмронлигига қарши курашда империя тарафдорлари томонида туради. Чунки империяни ҳимоя қилувчи гуруҳлар мамлакат бирлигини истовчи прогрессив элементлар (майда рицарлар, шаҳар табақалари)га суянар эди. Ўз ватанини қизғин севувчи шоир папа Иннокентийнинг найрангларини фош этади. Папа Германияда ўзаро жанжаллар чиқариб, ўз ҳамёнини олтин-кумуш билан тўлдиришни кўзлаган эгоист эди. Вальтернинг ватанпарварлик руҳидаги сиёсий ўткир шпрухларида Германиядаги кенг ижтимоий гуруҳлар ўртасида папага қарши кайфият туғилганлиги акс эттирилган:

Жаноб Яшик, папанинг элчиси, айтинг, асли


Ниятингиз немисни хомталаш қилишмасми?
Латеранни бойитиш мақсадида у яна
Режа тузган кўп маккор, ҳар галгидай пинҳона.
Қичқирар: «Империя ишлари ошди бошдан!»,
Аслида-чи, бўшамас Рим учун у талашдан.
Муқаддас Заминга-чи, борар қанча сийму зар,
Попнинг қўли унча ҳам очиқмас, ҳамма билар.
Сиздан, ҳой жаноб Яшик, яхшилик чиқмайди, бас,
Билинг, Германияда ҳамма ҳам аҳмоқ эмас!

Шоир Вольфрам фон Эшенбах (тахминан 1170-1220 йиллар) ўрта асрда немис севги лирикасини янада бойитди. Ф.Энгельс Вольфрам поэзиясига юқори баҳо берган: «Альбалар» (албас), немисча тонг қўшиқлари (Тагэлиэдэр) провансал поэзиясининг гулидир... Шимол французлари ҳам, улар билан бирга мард немислар ҳам поэзиянинг шу хилини ва унга мувофиқ келадиган рицарча муҳаббат манерасини ўзлаштириб олдилар, бизнинг кекса Вольфрам фон Эшенбахимиз эса мана шу нозик мавзуга алоқадор учта гўзал қўшиқ қолдириб кетди, менга бу қўшиқлар унинг учта узундан-узоқ қаҳрамонлик поэмасидан кўра кўпроқ ёқади».


Вольфрамнинг «Тонг қўшиғи» посбон билан хоним ўртасидаги мунозара формасида бўлган альбага хос типик холатни ривожлантиради. Шоир учун характерли нарса шуки, қўшиқда тонг образи тирноқ – ёруғлик нури билан булутларни ёриб тарқатиб юборувчи даҳшатли махлуқ сифатида гавдалантирилади.
Тонг отиши хоним учун кутилмаган нарса бўлиб чиқади, чунки тун унга жуда қисқа бўлиб туюлади, айрилиқ соати ҳам яқин. Бу нарса хонимнинг кўнглини хира қилади. Бу нозик кайфият шоир томонидан жуда усталик билан тасвирланади:

Булутларнинг қуюқ жомасин


Тирноқлари билан ёрганча,
Тонг – адирлар ортидан вазмин
Қудрати-ла кўкка ўрлайди.
Ҳузуримга ўзим чорлаган
Кимсанинг шод дақиқаларин
Узайтирмас энди тонг ортиқ.
Садоқат ва дўстликка буткул
У лойиқдир, айтмоғим керак.

Сен куйлаган қўшиқлар, посбон,


Изтиробга солади мени.
Ёқтирмайман уни мутлақо!
Отмасидан ҳали оппоқ тонг
Келаётган кун тўғрисида
Мужда бермоқ учун шошасан.
Дўст бўла қол бизга, о, посбон.
Отаётган тонг борасида
Куйламагин қўшиқларингни.
Азиз дўстим қучоқларимда
Яна бир зум бўлсин ортиқроқ.
Шошаверсин, шошсин, майлига!

Етди сизга ҳижрон фурсати.


Мужда бериб, сўзламам ёлғон.
Сенга бўлган муҳаббатини
Майлига, у сақласин пинҳон.
Номус учун, ҳаёти учун
Ҳижрон чоғи етиб келганин
Хабар қилмоқ бурчимдир менинг.
Тонг ҳам отди, тун эди ахир
Сизни бўса қовуштирган чоқ.


Не хоҳласанг куйлайвер, посбон,
Фақат дўстни этма безовта.
Қутқуларинг бизларни ҳар дам
Солар фақат даҳшат, қўрқувга,
Ишқ онини этолмас бекор.
Ёйилмади ҳали тонг нури,
Ҳали офтоб чиққанича йўқ,
Айрилиққа чорлайсан бекор,
Қалбларимиз ажралмас асло.
Тонг шуъласи лекин барибир
Солди уни қўрқув, даҳшатга.
Даричага кўз ташлаб беҳол
Азиз ёрнинг кўкрагига жим
Ҳасрат билан тўшини босди.
Айрилиққа чорлаган нидо,
Даъватларни тинглаб валломат,
Дилбарига видо ва ҳижрон
Изҳорини қилмоққа шошди.
(Абдулла Орипов таржимаси)

XИИИ асрнинг иккинчи ярмидан миннезангда тушкунлик бошланади, бу ўрта асрларда шаҳарларнинг ривожланиши билан ришарь маданиятининг умумий кризиси туфайли юз берган эди.





Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish