O. X. Xamidov universitet rektori, rais


ЖАМОЛ КАМОЛНИНГ «УСТОЗ УМАР ҲАЙЁМ ЗИЁРАТИ» ШЕЪРИДАГИ



Download 4,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/228
Sana22.02.2022
Hajmi4,6 Mb.
#79904
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   228
Bog'liq
Туплам-кичик шрифт (1)

ЖАМОЛ КАМОЛНИНГ «УСТОЗ УМАР ҲАЙЁМ ЗИЁРАТИ» ШЕЪРИДАГИ 
ЎЗБЕКЧА-ТОЖИКЧА СЎЗЛАРНИНГ ЛЕКСИК-СЕМАНТИК ТАБИАТИ 
Акрамова С. Р.
БухДУ ўқитувчиси 
Содиқова Зарина,
БухДу талабаси
―Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиѐтни ривожлантириш‖ йилида ўзбек 
адабиѐтининг ѐрқин намоѐндаси Жамол Камол шеъриятининг луғавий ва услубий хусусиятларини 
замонавий илмий-методологик тамойил ва усуллар асосида ўрганиш, ўзбек ва тожик адабий тили 
тараққиѐтидаги тарихий аҳамиятини тўғри ѐритиш, баҳолаш, тадқиқот натижаларидан истиқлол 
мафкурасини яратишда самарали фойдаланишни ижтимоий давр тараққиѐти тақозо этмоқда. 
Ўзбек ва тожик адабий муҳитида ўзига хос алоҳида ўринга эга, бетакрор шеърияти, мукаммал 
таржима асарлари, сержило сатрлари билан ўзбек адабиѐтининг назм гулшанида қалам тебратиб 
келаѐтган Жамол Камолнинг сўз танлай олиш маҳоратини ўрганиш ва кенг тарғиб этиш алоҳида 
долзарблик касб этади.
―Икки тилда сўзлайдиган бир халқ‖, яъни тожику ўзбек халқлари ўртасида маданий, 
ижтимоий алоқалар бўлганидек, тиллараро ҳам худди шундай алоқа, ўзлашиш, ўзлаштириш давом 
этиб келаѐтир. Тилнинг коммуникативлик ва экспрессивлик вазифалари, яъни лексик қатламнинг 
бошқа лисоний қатламларга нисбатан ўзгарувчанлиги, доимий ҳаракатда эканлигидандир. Тожик 
тилидан ўзбек тилига, ўзбек тилидан тожик тилига ўзлашиб умумистеъмолга айланган лексемалар 
ҳам икки халқнинг асрлар давомида баҳамжиҳат яшашлари, узоқ даврлардан буѐн ижтимоий-
сиѐсий, маданий, адабий ва тил муносабатлари натижасида ўзаро алоқадор бўлиб, улар нутқ 
вазиятидан келиб чиққан ҳолда қайсидир нозик семани ифодалаш учун ѐрдам бериб келаѐтгани 


142 
лисоний ҳодисалардан биридир. Ўзбек адабий тилидаги тожикча ўзлашма сўзлар ўзаро ижтимоий-
сиѐсий, адабий, маданий ва тил муносабатлари натижасида ўзлашган бўлиб, улар, асосан, ўзбек 
тилининг чегараланмаган лексик қатламида кенг қўлланилади. Бу эса ўз навбатида тарихий 
тараққиѐт давомида ҳатто баъзи форс-тожик сўзлари қадимий туркий сўзларнинг 
умумқўлланишдан ѐки нейтрал лексика составидан сиқиб чиқарган ва уларнинг баъзилари ҳозирги 
ўзбек тилида фақат стилистик чегараланган лексика қаторидан ўрин олган.
Бизга маълумки, худди ижтимоий қонуниятлардек, лисоний қонуниятлар ҳам ўзига хос 
кўринишда намоѐн бўлади. Шу жиҳатдан қараганда, тил тараққиѐтида умумий ва хусусий 
қонуниятларни кузатиш мумкин. Умумий қонуниятлар – барча тилларга хос бўлган лисоний 
ҳодисаларни, жараѐнларни англатади. Ушбу лисоний қатлам остидаги лисоний ҳодисаларни 
Жамол Камол шеъриятидаги ўзбек ва тожикча сўзлар мисолида илмий жиҳатда аѐн этиш 
мақсадида унинг сайланмасидан ўрин олган ―Умар Ҳайѐм зиѐрати‖ деб номланган айтишуви 
таҳлилига эътибор қаратдик: 
Бу шеърда устоз Жамол Камолнинг Умар Ҳайѐм ҳазратларини зиѐрат қилиб, дунѐ 
ҳасратлари, шеърият ва яна жуда кўп масалалар ҳақидаги қарашлари баѐнини тўртликлар 
шаклидаги баѐни тариқасида мутолаа қиламиз.  
Қабринг бошига, ҳазрати Ҳайѐм келдим, 
Келмоққа бугун етишди айѐм, келдим. 
Эй шоири жому май, рубоий ўқигил, 
Айлаб неча жомингни саранжом, келдим… 
Умар Ҳайѐм:. 
Карвони умрга боқ, чунун ўтгусидир, 
Ҳар лаҳза тараб айлаки, кун ўтгусидир. 
Соқий, чекаверма кўп қиѐмат ғамини, 
Сун менга пиѐланики, тун ўтгусидир…[1,21] 
Мисраларнинг ҳар бир сатрида Ҳайѐм нафаси сезилиб туради. Устоз Жамол Камол 
тилидаги беқиѐс чоғиштирув ўзбек-тожик лексемаларининг биргина ҳолатни ифодалашнинг ўзида 
ҳам ишлатилганини кўрамиз. 
Жом-форсийда пиѐла, қадаҳ, коса маъносини ифодалаш учун хизмат қилади. -мис 
тоғора, тос – шароб ичиладиган идиш; – қадаҳ-металл ноғора, гонг маъноларини ифодалайди. 
Лекин шуниси қизиқки, Фарҳанги забони точики (форсча сўзлар луғати)да бу сўзнинг изоҳи 
умуман келтирилмаган. Шу билан бирга жом лексемаси арабий май лексемаси билан қўлланиб, 
тасаввуфий маънода кўнгилга ишқни жо қилиб қанча қалбларни тинчитиб, кўнглини ром айлаб
кўнглидан жой эгаллаб, ишонтириб, барчага манзур бўладиган ҳолат маъноларини етаклаб 
келмоқда.
Айлаб неча жомингни саранжом, келдим… сатридаги саранжом лексемаси нинг ўзбек 
тилидаги изоҳига эътибор қаратсак, саранжом- форсийча сўз бўлиб, охир, интиҳо, хотима, ниҳоят, 
охир-оқибат; ҳамма ишни тартиб билан, жой-жойига қўйиб бажарадиган, тартиблиликни хуш 
кўрадиган, уй-рўзғорини, асбоб-анжомини батартиб тутадиган, саришта маъноларини 
ифодалашини кўрамиз. Шу билан бирга байтда қўлланган айнан саранжом айлаб қўшма 
феълининг маънолари қуйидагича изоҳланган: 
1. 
Саранжом қилмоқ, тартибга солмоқ 
2. 
Кўчма маънода : ўзлаштириб юбормоқ, ўғирламоқ, гум қилмоқ; 
Зимдан тинчитмоқ, жонига қасд қилмоқ, гумдон қилиб юбормоқ
Кўринадики, байтда изоҳли луғатда кўрсатилган луғавий маънолардан жой-жўйига қўйиб 
маъноси бироз тўғри келадию, лекин Жамол Камол бу лексеманинг яна янги қиррасини кашф 
этиб, тугатдим, бажариб бўлдим, кўчма маънода сипқордим, кўнгилларни эгалладим маъносида 
ишлатиляпти.
Соқий, чекаверма кўп қиѐмат ғамини, 
Сун менга пиѐланики, тун ўтгусидир… 
Умар Ҳайѐм ҳазратлари жавобида эса, буни қарангки, форс-тожикча лексема саналган жом 
ўрнида ўзбекча лексема пиѐла қўлланган. Жамол Камол маҳорати шундаки, форс-тожик шоири 
Умар Ҳайѐм тил хусусиятларини ўз ижодипа сингдирганини, ижодида ўтмиш адабий нафасини 
берувчи лисоний қатламга мурожаатлар борлигини кўрамиз. 
Тожик тилидан ўзбек тилига ўзлашган лексемалар ҳам ҳар икки халқнинг асрлар 
давомида баҳамжиҳат яшашлари, узоқ даврлардан буѐн ижтимоий-сиѐсий, маданий, адабий ва тил 
муносабатлари натижасида ўзаро алоқадор бўлиб, улар нутқ вазиятидан келиб чиққан ҳолда 


143 
қайсидир нозик семани ифодалаш учун ѐрдам беради. Сўзнинг кўчма маъноси, асосан, семемадаги 
аташ семаларини вазият талабидан келиб чиқиб қисман четлаштириш, йўлдош ва ифода 
семаларини эса маълум мақсадда кучайтириш орқали ҳосил қилинади. Луғавий маъно, яни аташ 
семалари қанча кўп четлаштирилса, сўз маъносидаги йўлдош ва ифода семалари шунча кўп 
кучайтирилади. 
Жамол Камол шеъриятида ўзига хос услуб, яъни ўзбек-тожик сўзларининг маромида, 
уйғунлашган тарзда ҳамоҳанглаштириш, икки тил гўзаллигини теран намоѐн этиш, ифодалаш 
кузатилади. 
Бундан келиб чиқадики, шоир асари тилида ҳар бир семаларнинг бўѐқдор услуб касб 
этиши унинг мағзини тўқлаштириш, икки тилда ҳам лексик қатламдан ўзлашувлар, сингишувлар 
борлигини аѐн этади. 

Download 4,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish