142
лисоний ҳодисалардан биридир. Ўзбек адабий тилидаги тожикча ўзлашма сўзлар ўзаро ижтимоий-
сиѐсий, адабий, маданий ва тил муносабатлари натижасида ўзлашган бўлиб, улар, асосан, ўзбек
тилининг чегараланмаган лексик қатламида кенг қўлланилади. Бу эса ўз
навбатида тарихий
тараққиѐт давомида ҳатто баъзи форс-тожик сўзлари қадимий туркий сўзларнинг
умумқўлланишдан ѐки нейтрал лексика составидан сиқиб чиқарган ва уларнинг баъзилари ҳозирги
ўзбек тилида фақат стилистик чегараланган лексика қаторидан ўрин олган.
Бизга маълумки, худди ижтимоий қонуниятлардек, лисоний қонуниятлар ҳам ўзига хос
кўринишда намоѐн бўлади. Шу жиҳатдан қараганда, тил тараққиѐтида умумий ва хусусий
қонуниятларни кузатиш мумкин. Умумий қонуниятлар – барча тилларга хос бўлган лисоний
ҳодисаларни, жараѐнларни англатади. Ушбу лисоний қатлам остидаги лисоний ҳодисаларни
Жамол Камол шеъриятидаги ўзбек ва тожикча сўзлар мисолида илмий жиҳатда аѐн этиш
мақсадида унинг сайланмасидан ўрин олган ―Умар Ҳайѐм зиѐрати‖
деб номланган айтишуви
таҳлилига эътибор қаратдик:
Бу шеърда устоз Жамол Камолнинг Умар Ҳайѐм ҳазратларини зиѐрат қилиб, дунѐ
ҳасратлари, шеърият ва яна жуда кўп масалалар ҳақидаги қарашлари баѐнини тўртликлар
шаклидаги баѐни тариқасида мутолаа қиламиз.
Қабринг бошига, ҳазрати Ҳайѐм келдим,
Келмоққа бугун етишди айѐм, келдим.
Эй шоири
жому май, рубоий ўқигил,
Айлаб неча жомингни
саранжом, келдим…
Умар Ҳайѐм:.
Карвони умрга боқ, чунун ўтгусидир,
Ҳар лаҳза тараб айлаки, кун ўтгусидир.
Соқий, чекаверма кўп қиѐмат ғамини,
Сун менга пиѐланики, тун ўтгусидир…[1,21]
Мисраларнинг ҳар бир сатрида Ҳайѐм нафаси сезилиб туради. Устоз Жамол Камол
тилидаги беқиѐс чоғиштирув ўзбек-тожик лексемаларининг биргина ҳолатни ифодалашнинг ўзида
ҳам ишлатилганини кўрамиз.
Жом-форсийда пиѐла, қадаҳ, коса маъносини ифодалаш учун хизмат қилади. -мис
тоғора, тос – шароб ичиладиган идиш; – қадаҳ-металл ноғора, гонг маъноларини ифодалайди.
Лекин шуниси қизиқки, Фарҳанги забони точики (форсча сўзлар луғати)да бу сўзнинг изоҳи
умуман келтирилмаган. Шу билан бирга жом лексемаси арабий май лексемаси билан қўлланиб,
тасаввуфий маънода кўнгилга ишқни жо қилиб қанча қалбларни тинчитиб, кўнглини
ром айлаб,
кўнглидан жой эгаллаб, ишонтириб, барчага манзур бўладиган ҳолат маъноларини етаклаб
келмоқда.
Айлаб неча жомингни
саранжом, келдим… сатридаги саранжом лексемаси нинг ўзбек
тилидаги изоҳига эътибор қаратсак, саранжом- форсийча сўз бўлиб, охир, интиҳо, хотима, ниҳоят,
охир-оқибат; ҳамма
ишни тартиб билан, жой-жойига қўйиб бажарадиган, тартиблиликни хуш
кўрадиган, уй-рўзғорини, асбоб-анжомини батартиб тутадиган,
саришта маъноларини
ифодалашини кўрамиз. Шу билан бирга байтда қўлланган айнан
саранжом айлаб қўшма
феълининг маънолари қуйидагича изоҳланган:
1.
Саранжом қилмоқ, тартибга солмоқ
2.
Кўчма маънода : ўзлаштириб юбормоқ, ўғирламоқ, гум қилмоқ;
Зимдан тинчитмоқ, жонига қасд қилмоқ, гумдон қилиб юбормоқ
Кўринадики, байтда изоҳли луғатда кўрсатилган луғавий маънолардан жой-жўйига қўйиб
маъноси бироз тўғри келадию, лекин Жамол Камол бу лексеманинг яна янги қиррасини кашф
этиб, тугатдим, бажариб бўлдим, кўчма маънода сипқордим, кўнгилларни эгалладим маъносида
ишлатиляпти.
Соқий, чекаверма кўп қиѐмат ғамини,
Сун менга пиѐланики, тун ўтгусидир…
Умар Ҳайѐм ҳазратлари жавобида эса, буни қарангки, форс-тожикча лексема саналган жом
ўрнида ўзбекча лексема пиѐла қўлланган. Жамол Камол маҳорати шундаки, форс-тожик шоири
Умар Ҳайѐм тил хусусиятларини ўз ижодипа сингдирганини, ижодида ўтмиш
адабий нафасини
берувчи лисоний қатламга мурожаатлар борлигини кўрамиз.
Тожик тилидан ўзбек тилига ўзлашган лексемалар ҳам ҳар икки халқнинг асрлар
давомида баҳамжиҳат яшашлари, узоқ даврлардан буѐн ижтимоий-сиѐсий, маданий, адабий ва тил
муносабатлари натижасида ўзаро алоқадор бўлиб, улар нутқ вазиятидан келиб чиққан ҳолда
143
қайсидир нозик семани ифодалаш учун ѐрдам беради. Сўзнинг кўчма маъноси, асосан, семемадаги
аташ семаларини вазият талабидан келиб чиқиб қисман четлаштириш, йўлдош ва ифода
семаларини эса маълум мақсадда кучайтириш орқали ҳосил қилинади. Луғавий маъно,
яни аташ
семалари қанча кўп четлаштирилса, сўз маъносидаги йўлдош ва ифода семалари шунча кўп
кучайтирилади.
Жамол Камол шеъриятида ўзига хос услуб, яъни ўзбек-тожик сўзларининг маромида,
уйғунлашган тарзда ҳамоҳанглаштириш, икки тил гўзаллигини теран намоѐн этиш,
ифодалаш
кузатилади.
Бундан келиб чиқадики, шоир асари тилида ҳар бир семаларнинг бўѐқдор услуб касб
этиши унинг мағзини тўқлаштириш, икки тилда ҳам лексик қатламдан ўзлашувлар, сингишувлар
борлигини аѐн этади.
Do'stlaringiz bilan baham: