О. Р. Авезов экстремал вазиятлар психологияси


Физиологик методларнинг психология учун аҳамияти



Download 176,71 Kb.
bet32/58
Sana24.02.2022
Hajmi176,71 Kb.
#215588
TuriМонография
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   58
Bog'liq
Экстремал вазиятлар психологияси МОНОГРАФИЯ

Физиологик методларнинг психология учун аҳамияти.
Психик ҳаёт ҳодисаларини ўрганишда бир қанча физиологик методларнинг аҳамияти борлиги олий нерв фаолияти физиологиясининг психологияда тутган ўрни билан белгиланади.
Масалан, И.П.Павлов ишлаб чиққан шартли рефлекслар методи олий нерв фаолияти қонунларини ўрганиш учунгина эмас, балки психик ҳодисаларни тажрибада ўрганишда, жумладан, психик жараёнларнинг нерв-физиологик механизмларини ўрганишда, психиканинг айрим функциялари тараққиётини ва шахснинг баъзи бир индивидуал ҳусусиятларини ўрганишда ҳам ғоят самарали метод бўлиб ҳисобланади. Масалан, шартли рефлекслар методини татбиқ этиш йўли билан гўдак болаларнинг ранг, товуш, куйни қандай ажратиши текширилади. Бу метод ҳозирги вақтда болаларнинг камолга етишини ўрганишда (профессор Н.И.Красногорскийнинг ишлари) иккинчи ва биринчи сигнал системаларининг бирга ишлашини текширишда (профессор А.Г.Иванов- Смоленский ва ҳамкорларининг иши), мактаб ўқувчиларининг индивидуал ҳусусиятларини ўрганишда (профессор Б. М. Тепловнинг иши) қўлланилмоқда.
Физиологияда ва медицина тадқиқотларида кенг қўлланиладиган электроэнцефалография ва электроэнцефалоскопия методлари психик жараёнларнинг физиологик асосларини ўрганиш мақсадида ҳам татбиқ этилади.
Юқорида айтилганидек, бош мия пўстинииг актив ҳолати биотоклар деган биоэлектр ҳодисаларининг вужудга келиши туфайли содир бўлади. Мия ишлаб турганда бу токлар мия пўстининг қўзғалмаган қисмидан бирон қўзғовчининг таъсири билан қўзғалган қисмларига маълум куч ва тезлик билан ҳаракатланиб боради. Ана шу токларнинг ҳаракатини ва тебранишларини осциллограф деган маҳсус асбобда ёзиб олиш мумкин, ана шу ёзув электроэнцефалограмма (ЭЭГ) деб аталади.
Идрок қилиш, эсда сақлаб қолиш, эсга тушириш, тафаккур (фикрлаш) ва бошқа шу каби жараёнларда нерв-физио­логик ҳодисаларнинг вужудга келишини электроэнцефалография методи билан ўрганиш мумкин. Бу метод бирон психик фаолиятда бош мия пўстида вужудга келадиган қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларини қайд қилиш ва уларнинг кучини аниқлаш имконини беради.
Сўнгги вақтда, электрон методларни қўлланиши, айниқса электрон микроскопдан фойдаланиш туфайли, юксак нерв фаолиятини ўрганишда катта ютуқларга эришилди. Масалан ҳужайралар ўртасида алоқа контактлари яъни ҳужайраларни бир-бирига боғлайдиган синапсларнинг турлича тузилганлиги ва турлича функцияларни ўташи аниқланди. Бу синапслар турли ҳужайралар доирасида тафовут қилиш билангина қолмай, балки бир ҳужайра доирасида ҳам шундай шаклда бўлиши мумкин.
Айрим ҳужайралар ишида рефлектор муносабати билан рўй берадиган энг нозик жараёнларни янги электрон методлар ёрдами билан ипидан-игнасигача очиб бериш мумкин бўлди. Электроника нерв ҳужайраларидаги жуда арзимас электр токларини неча миллион марталаб кучайтиришга имкон беради. Юқорида айтилганидек, бу токларни электроэнцефилаграфда ёзиб олиш ва мия мураккаб вазифани ўтаган пайтда унда рўй берадиган ҳамма жараёнларни шу йўл билан тузатиш мумкин.
Академик П.К.Анохен ҳозирги замонда юксак нерв фаолияти физиологиясида эришилган жуда катта муваффақиятларни қайд қилиб, шундай деб ёзган эди: «Ҳозирги вақтда миядаги 14 миллиард ҳужайраларнинг ҳаммасини ҳам тадқиқотчи бемалол текшира олади ва унинг фаолият механизмларини аниқлай олади».
Бош мия пўстининг фаолиятида қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларида ретикуляр формация катта роль ўйнаши энг янги техника ёрдами билан аниқланган.
Бош миянинг марказий бўлимларидаги яъни мия дастаси ёки мия стволи деб аталадиган бўлакдаги нерв ҳужайралари тўплами ретикуляр формация деб аталади. Ретикуляр формациянинг нерв ҳужайраларида кўп ўсиқлар бор, улар қалин нерв турини ҳосил қилади («ретикуляр деган ном ҳам шундан олинган, бу сўз лотинча бўлиб тўрсимон деган маънони билдиради).
Ҳар хил қўзғовчидан (ёруғлик, товуш, босим, иссиқлик ва шунга ўхшашлардан) бош мияга сигнал ўтказувчи периферик сезги нервларининг ҳаммасидан нерв тармоқлари чиқади бу тармоқлар ретикуляр формация ҳужайраларининг сиртида тугайди. Агар бир қўзғовчи ретикуляр формацияларни қўзғайди, унга гўё энергия беради.
Ретикуляр формацияда вужудга келган қўзғалиш мия пўстининг ҳужайраларига ўтиб, мия пўстида қўзғалиш жараёнини вужудга келтиради ёки мазкур процессни кучайтиради. Ретикуляр формациянинг ўз базасига яраша: «миянинг стимул берувчи анализатори» деб аталганига ҳам сабаб шудир.
Шу билан бирга, катта ярим шарлар пўстида бошқа шундай сигналлар ҳам борки, булар, аксинча, бош мия пўстидан ретикуляр формацияга боради. Бош мия пўстининг муайян қисмларида вужудга келган қўзғалиш ретикуляр формацияга баъзан мадад (стимул) берса, баъзан уни сусайтиради, тормозлайди.
Шу тариқа бош мия пўстидаги қўзғалиш ва тормозланиш жараёнлари мия пўсти билан ретикуляр формация ўзаро таъсир этиб турган вазиятда рўй беради.
Юксак нерв фаолиятини ўрганишда ҳозир қўлланилаётган энг янги методлар психик ҳаёт ҳодисаларини ўрганиш учун ҳам катта аҳамиятга эга эканлигини айтиб ўтмоқ керак.
Аммо, психик жараёнларнинг нерв-физиологик механизмларини юқорида кўрсатилган усуллар билан очамиз-у, психик жараёнларнинг мазмунини ва шахснинг психик ҳоссаларини ечиб беролмаймиз.
Муваққат нерв боғланишлари шартли рефлексларни ва бош мия пўстининг ишлаш қонуниятларини психик проссеслардан иборат қилиб қўйиш ярамайди. Тегишли нерв-физиологик механизмлар бўлмаса, психик жараёнлар бўлиши мумкин эмас, лекин шу билан бирга психик ҳодисаларни нерв-физологик жараёнлардан иборат қилиб қўйиш ярамайди. Психик ҳаёт физиологик механизмлар билангина эмас, балки ўзининг мазмуни билан ҳам характерланади. Психик жараёнларнинг мазмуни нерв-физиологик механизмлардан иборат эмас, балки сезгилар, идрок, тасаввурлар, ҳар хил фикрлар ва шу кабилар шаклида мияда акс этадиган воқеъликдан иборат.
Турли тарихий замонларда яшаган, ижтимоий группаларга мансуб бўлган, ижтимоий ва маданий тараққиёт жиҳатдан турли даражада турган, турли касблар билан шуғулланадиган ва шу каби кишиларда психик фаолиятнинг физиологик механизмлари бир хил эканлиги турган гап. Аммо кишиларнинг акс эттирадиган нарсасининг мазмуни жуда хилма-хил бўлиши мумкин. Бу мазмун ижтимоий-тарихий шароитга кишиларнинг ҳаёт ва фаолият шароитига боғлиқдир.



Download 176,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish