Нужно ли столько терминов и определений, которые не присутствуют в тексте Руководства


II. АЙДК объектлари ва субъектлари



Download 169,5 Kb.
bet4/11
Sana05.06.2022
Hajmi169,5 Kb.
#637667
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
4 5 Руководство по ведению ГКАД Уз

II. АЙДК объектлари ва субъектлари
14. Мавжуд бўлган ва қурилаётган автомобиль йўллари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган уларга тегишли махсус иншоотлар ҳамда бошқа объектлар АЙДК объектлари ҳисобланади.
АЙДК объектларининг классификацияси ва рўйхати “Автомобиль йўллари давлат кадастри объектлари классификатори”да келтирилади.
15. Тасарруфида автомобиль йўлларининг кадастр объектлари бўлган АЙДК субъектлари – “Ўзавтойўл” давлат акциядорлик компаниясининг Ўзбекистон Республикасининг турли маъмурий туманларида жойлашган маъмурий-бошқарув, ишлаб чиқариш, илмий, қурилиш-монтаж, таъмирлаш, тижорат ва бошқа корхоналаридан иборат.
АЙДК субъектларининг классификацияси ва рўйхати “Автомобиль йўллари давлат кадастри объектлари классификатори”да келтирилади.


III. АЙДКни юритишда тузиладиган кадастр ҳужжатлари
16. АЙДК кадастр ҳужжатлари улар асосида автомобиль йўллари объектларини асосий ва жорий кадастр ҳисобига олиш ишлари юритиладиган ҳужжатлар жамламасини ўзида ифодалайди.
17. АЙДКни юритишда тузиладиган кадастр ҳужжатлари жумласига қуйидагилар киради:
Автомобиль йўллари объектлари кадастр дафтари – АЙДКнинг асосий ҳужжати, у кадастр объектларининг рўйхатдан ўтказилганлиги, ҳисобга олинганлиги ва баҳоси тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади;
автомобиль йўллари объектларининг техник паспортлари;
автомобиль йўллари объектларини картографик ҳисобга олиш материалари;
автомобиль йўллари объектларини қиймат жиҳатдан баҳолаш материаллари;
автомобиль йўллари объектларининг технологик схемалари;
автомобиль йўллари объектларининг ҳолати ва улардан фойдаланиш тўғрисида йиллик ҳисобот.
18. АЙДК кадастр ҳужжатлари алфавит-рақамли (ҳисоботлар, матнлар, жадваллар, қайдномалар), график (планлар, карталар, схемалар) ва электрон-рақамли (электрон карталар, маълумотлар базалари, электрон ахборот ташиш воситалари) шаклларда яратилади.


IV. АЙДКни юритишни ташкил қилиш
19. Автомобиль йўллари кадастрини юритиш “Ўзавтойўл” давлат акциядорлик компаниясининг қуйидаги таркибдаги Кадастр хизмати томонидан амалга оширилади:
“Ўзавтойўл” давлат акциядорлик компанияси Автомобиль-йўллар илмий-тадқиқот институти таркибидаги бош кадастр хизмати (бундан кейин – АЙДК Кадастр хизмати);
ҳудудий йўл-эксплуатация ташкилотларининг кадастр бўлинмалари (бундан кейин –ҲЙЭТ кадастр бўлинмалари);
йўл хўжалиги туман пудрат таъмирлаш-эксплуатация корхоналарининг кадастр бўлинмалари (бундан кейин – ЙХТПТЭК кадастр бўлинмалари).
20. ЙХТПТЭК кадастр бўлинмаси ўз тасарруфидаги ҳудуд чегарасида:
келиб тушадиган ахборотнинг сифатини назорат қилади;
АЙДК автоматлаштирилган ахборот тизимини (ААТ) жорий қилиш ва юритиш ишларини амалга оширади;
автомобиль йўллари объектлари мулкдорлари ва фойдаланувчиларидан ушбу объектлар тўғрисидаги ҳисобга олиш ҳамда баҳолашга оид ахборотни тўплайди ва тизимга солади;
автомобиль йўллари объектларининг техник паспортларини тузади, барча автомобиль йўллари объектлари бўйича кадастр ахборотини ва ҳужжатларини (кадастр йиғма жилдларини) шакллантиради;
АЙДК объектларининг миқдор ва сифат ҳолатидаги, уларнинг атроф-муҳитга, экологик-иқтисодий баҳосига таъсиридаги жорий ўзгаришларни ҳисобга олиш ишларини юритади;
Автомобиль йўллари объектлари кадастр дафтарини, навбатчи кадастр картасини юритади;
автомобиль йўлларининг янги объектларини кадастр ҳисобига қўяди;
автомобиль йўллари объектларининг ҳолати ва улардан фойдаланиш тўғрисида ҳар йиллик ҳисобот тузади;
автомобиль йўллари объектлари бўйича ахборотни ҲЙЭТ кадастр бўлинмасига узатади.
21. ҲЙЭТ кадастр бўлинмаси ўз тасарруфидаги ҳудуд чегарасида:
келиб тушадиган ахборотнинг сифатини назорат қилади;
АЙДК ААТни жорий қилиш ва юритиш ишларини амалга оширади;
автомобиль йўллари объектлари мулкдорлари ва фойдаланувчиларидан ушбу объектлар тўғрисидаги ҳисобга олиш ҳамда баҳолашга оид ахборотни тўплайди;
барча автомобиль йўллари объектлари бўйича кадастр ахборотини ва ҳужжатларини шакллантиради;
АЙДК объектларининг ҳолати ва улардан фойдаланиш тўғрисида ҳар йиллик ҳисобот тузади.
22. АЙДК Кадастр хизмати:
жойлардаги кадастр бўлинмаларининг ишини мувофиқлаштиради;
АЙДКни юритиш ишларини тартибга солувчи идоравий норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;
АЙДК ААТни яратиш ва жорий қилиш ишларини амалга оширади;
маълумотлар базаси тузилмасини ишлаб чиқади, уларни йўл корхоналарига узатиш, шунингдек маълумотлар базаларининг тўғри юритилиши устидан назорат ишларини амалга оширади;
автомобиль йўлларининг янги объектлари тўғрисидаги ҳисобга олиш ва баҳолашга оид ахборотнинг тўпланишини назорат қилади;
ҳудудий ҲЙЭТлар томонидан тақдим этилган кадастр ахборотини тизимга солиш ва уни АЙДК ААТга киритиш, шунингдек келиб тушадиган ахборотнинг сифати устидан назорат ишларини амалга оширади;
кадастр ахборотини ДКЯТга оператив узатиш ишини амалга оширади;
ҳар йили ДКЯТга “Ўзавтойўл” давлат акциядорлик компанияси автомобиль йўллари объектларининг ҳолати ва улардан фойдаланиш тўғрисида белгиланган тартибда ҳисобот тақдим этади;
автомобиль йўллари объектларининг ҳолати ва улардан фойдаланиш тўғрисида ҳар йиллик ҳисобот тузади;
“Ўзавтойўл” давлат акциядорлик компанияси кадастр бўлинмаларининг ходимларини ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини ташкил қилади.
23. Кадастр ахборотининг ўз вақтида тақдим этилиши ва тўғри бўлиши учун АЙДКни юритиш вазифаси юклатилган ваколатли мансабдор шахслар ва “Ўзавтойўл” давлат акциядорлик компанияси тегишли бўлинмаларининг раҳбарлари жавобгардирлар.



Download 169,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish