Нужно ли столько терминов и определений, которые не присутствуют в тексте Руководства


§3. Автомобиль йўллари объектларини баҳолаш



Download 169,5 Kb.
bet6/11
Sana05.06.2022
Hajmi169,5 Kb.
#637667
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
4 5 Руководство по ведению ГКАД Уз

§3. Автомобиль йўллари объектларини баҳолаш
37. Автомобиль йўллари объектларини баҳолаш уларнинг техник ҳолати, қиймати ва иқтисодий кўрсаткичлари бўйича амалга оширилади.
38. Автомобиль йўллари объектларининг техник ҳолати техник инвентаризациялаш, паспортлаштириш ва объектнинг эскириши даражасини баҳолаш материаллари бўйича баҳоланади.
39. Автомобиль йўллари объектларининг кадастр ҳисобига олиш мақсадлари учун қиймат баҳоси қонунга мувофиқ “Ўзавтойўл” давлат акциядорлик компанияси ва унинг бўлинмаларининг бухгалтер ҳисоби маълумотлари бўйича қабул қилинади.
40. Автомобиль йўллари объектларининг баҳо кўрсаткичлари қуйидагилардан иборат:
ажратилган ерлар минтақасининг майдони;
қурилиш коэффициенти;
смета қиймати;
капитал қўйилмаларнинг қопланиш муддати;
баланс қиймати;
ер участкасининг қиймати;
тўла қиймати;
маъмурий туман чегарасидаги барча объектларнинг тўла қиймати;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри чегараларидаги барча объектларнинг тўла қиймати;
Ўзбекистон Республикаси чегарасидаги барча объектларнинг тўла қиймати.


§4. Автомобиль йўллари объектларини кадастр ҳисобига олишни юритиш тартиби
41. Автомобиль йўллари объектларини кадастр ҳисобига олиш қуйидагилардан ташкил топади:
автомобиль йўллари давлат кадастри маълумотларидан – автомобиль йўлларини, бино ва иншоотларни, уларнинг ҳуқуқий, техник, экологик, қиймат ва бошқа тавсифларини ҳисобга олиш қисмида;
давлат ер кадастри маълумотларидан – автомобиль йўллари объектлари учун ажратилган ер участкаларини, уларнинг ўрнашган жойини, ҳуқуқий, техник, қиймат ва бошқа тавсифларини ҳисобга олиш қисмида;
бинолар ва иншоотлар давлат кадастри маълумотларидан – бинолар ва иншоотларни, уларнинг ўрнашган жойини, ҳуқуқий, техник, қиймат ва бошқа тавсифларини ҳисобга олиш қисмида;
мамъмурий туманлар чегараларида ҲЙЭТ кадастр бўлинмалари томонидан юритиладиган автомобиль йўллари объектларининг техник тавсифларини кадастр ҳисобига олиш маълумотларидан.
42. Автомобиль йўллари объектларининг кадастр ҳисобига қўйилган вақтда эксплуатацияга топширилган ва амал қилаётган ҳар бири бўйича қуйидаги маълумотлар қайд этилади:
номи;
объектнинг коди (Классификатор бўйича);
кадастр рақами;
ўрнашган жойи, шу жумладан почта ва юридик манзиллари;
ишга туширилган санаси;
мақсад (функционал) вазифаси (Классификатор бўйича);
эгалик қилувчининг (фойдаланувчининг) номи;
объектга бўлган ҳуқуқ тури (Классификатор бўйича);
ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатнинг тури (Классификатор бўйича);
ер участкасига оид ҳуқуқ белгиловчи ҳужжат (ер ажратиш тўғрисидаги қарор ва бошқ.) берилган сана ва унинг рақами, ким томонидан берилганлиги;
бинога, иншоотга оид ҳуқуқ белгиловчи ҳужжат берилган сана ва унинг рақами, ким томонидан берилганлиги;
ер участкаси экспликацияси (шу жумладан участкада жойлашган бино ва иншоотлар);
ер участкасининг майдони;
объектнинг белгиланган қуввати;
объектнинг лойиҳавий қуввати;
асосий иншоотларнинг капиталлик класси (Классификатор бўйича);
объектнинг паспорт маълумотлари (техник кўрсаткичлари):
1) автомобиль йўли:
йўлнинг (участканинг) боши, охири, км–км;
эксплуатацион узунлиги, км;
йўлнинг тоифаси;
ҳаракат интенсивлиги, авт./сут.;
ажратилган ерлар минтақасининг кенглиги, м;
ер полотносининг кенглиги, м;
қатнов қисмининг кенглиги, м;
қатнов қисми қопламасининг типи;
2) сунъий иншоотлар:
а) кўприк (кўприкйўл):
ўрнашган жойи;
типи;
материали;
узунлиги, м;
габарити;
б) эстакада:
ўрнашган жойи;
типи;
материали;
узунлиги, м;
габарити;
в) қувур:
ўрнашган жойи;
типи;
материали;
узунлиги, м;
тирқишининг диаметри;
3) тартибга солиш:
автобус бекатлари;
тўхташ майдончалари;
дам олиш майдончалари;
автостоянкалар;
пиёдалар ўтиш жойлари;
йўл белгилари;
йўл разметкаси;
тўсиқлар;
йўлловчи қурилмалар;
тротуарлар;
ёритиш воситалари;
светофорлар;
кўкаламзорлаштириш;
кичик архитектура формалари;
4) кесишиш ва туташиш жойлари:
кесишиш ёки туташиш сатҳи;
типи;
темир йўлларни кесиб ўтиш жойлари;
5) ҳимоялаш иншоотлари:
қордан ҳимояловчи ихота дарахтлари;
шовқиндан ҳимоялаш қурилмалари;
шамолдан ҳимоялаш қурилмалари;
қор кўчкиларидан ҳимоялаш қурилмалари;
бархан қумларидан ҳимоялаш қурилмалари;
ўпирилишлардан ҳимоялаш қурилмалари;
силжишлардан ҳимоялаш қурилмалари.
43. Кадастр ҳисобига олиш учун мўлжалланган техник кўрсаткичлар автомобиль йўллари объектларини техник текшириш (кўрикдан ўтказиш, диагностикалаш), техник инвентаризациялаш, паспортлаштириш, уларнинг функционал эскиришини баҳолаш ва уларни қиймат жиҳатдан баҳолаш натижалари бўйича аниқланади.
44. Автомобиль йўллари объектларини кадастр ҳисобига олиш асосий (бирламчи) ва жорий ҳисобига олишларга бўлинади.
Асосий (бирламчи) ҳисобига олиш маълумотлари Автомобиль йўллари объектлари кадастр дафтарида кейинчалик жорий кадастр ҳисобига олишни юритиш учун зарур бўлган ҳажмларда қайд этилади. АЙДКнинг кадастр ҳужжатлари таркибидаги қолган маълумотлари техник ҳужжатлар қаторида, кадастр дафтарларига иловалар шаклида сақланади.
Жорий ҳисобга олишда кадастр дафтарларига ва бошқа кадастр ҳужжатларига объектларнинг таркибида, сонида ҳамда тавсифларида асосий ҳисобга олиш маълумотлари қайд этилган вақтдан эътиборан юз берган ўзгаришлар тегишли ҳужжатлар асосида киритилади, шунингдек автомобиль йўлларининг тугатилган (тизимдан чиқарилган, қайта тузилган) объектлари кадастр ҳисобидан чиқарилади.
Автомобиль йўллари объектлари кадастр дафтарининг таркиби ва уни юритиш тартиби “Автомобиль йўллари давлат кадастри объектлари кадастр дафтарини юритиш қоидалари” билан регламентланади.



Download 169,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish