§7. Автомобиль йўллари объектларининг ҳолати ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботнинг мазмуни ва уни тузиш тартиби 57. “Ўзавтойўл” давлат акциядорлик компаниясининг тасарруфида бўлган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари объектларининг ҳолати ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисобот автомобиль йўллари объектларининг ҳолати ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотлар жамламасини ўзида ифодалайди ҳамда “Ўзавтойўл” давлат акциядорлик компаниясининг Кадастр хизмати томонидан ҳар йили, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 февралига қадар йил охири ҳолатига тузилади.
59. Ҳисоботга қуйидагилар учун зарур бўлган кадастр ахбороти киритилади:
ҳар бир субъектнинг, шунингдек умуман “Ўзавтойўл” давлат акциядорлик компаниясининг ўтган йилдаги хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш;
автомобиль йўллари ҳар бир объектининг, шунингдек уларнинг ҳаммасининг ҳолатининг комплекс (жамланма) кадастр баҳосини аниқлаш;
автомобиль йўллари объектларини ривожлантиришни режалаштириш;
автомобиль йўллари объектларини республика ҳудудида жойлаштириш.
Автомобиль йўллари объектлари тўғрисидаги ҳар йиллик ҳисоботга киритиладиган кадастр ахборотининг кўриниши ва шакллари “Ўзавтойўл” давлат акциядорлик компанияси томонидан белгиланади.
60. Автомобиль йўллари объектларининг ҳолати ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳар йиллик ҳисобот Техник кенгаш томонидан кўриб чиқилади ҳамда “Ўзавтойўл” давлат акциядорлик компаниясининг Раиси томонидан тасдиқланади.
61. Зарур ҳолларда (жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг сўрови бўйича) автомобиль йўллари объектлари бўйича ҳисобот маълумотлари туманлар ва вилоятларнинг маъмурий чегаралари кесимида тузилиши мумкин.
§8. АЙДК автоматлаштирилган ахборот тизимини юритиш 62. АЙДК автоматлаштирилган ахборот тизими (АЙДК ААТ) АЙДКнинг барча объектлари ва субъектлари тўғрисидаги кадастр ахборотини ўз ичига олувчи компьютер маълумотлар базасини ўзида ифодалайди.
63. АЙДК ААТ АЙДК ахборотини оператив тўплаш, тизимга солиш, унга ишлов бериш, уни сақлаш, узлуксиз янгилаб бориш ҳамда манфаатдор фойдаланувчиларга ўз вақтида бериш мақсадида яратилади ва юритилади.
64. АЙДК ААТни юритиш АЙДК Кадастр хизмати томонидан “Автомобиль йўллари давлат кадастри автоматлаштирилган ахборот тизимини юритиш бўйича қўлланма” билан белгиланган тартибда амалга оширилади.
65. Кадастр ахборотини АЙДК ААТга киритиш АЙДК Кадастр хизмати томонидан унинг аниқлиги текширилгандан ва тасдиқлангандан сўнг амалга оширилади.
АЙДК ААТда сақланадиган кадастр ахбороти қоғозли воситалардаги кадастр ахбороти билан тенг мақомга эга ва фойдаланишда белгиланган тартибда мажбурий кучга эгадир.