V. АЙДКни юритиш ишларининг таркиби ва бажарилиши тартиби §1. АЙДКни юритиш ишларининг таркиби 24. АЙДКни юритиш қуйидагиларни ўз ичига олади:
автомобиль йўллари объектларини инвентаризациялаш ва паспортлаштириш;
автомобиль йўллари объектларининг кадастр планларини тузиш;
автомобиль йўллари объектларининг техник тавсифларини ва технологик параметрларини ҳисобга олиш;
автомобиль йўллари объектларини сифат ва қиймат жиҳатдан баҳолаш;
Автомобиль йўллари объектлари кадастр дафтарини юритиш;
кадастр ахборотини тизимга солиш, сақлаш, оператив излаш ва манфаатдор фойдаланувчиларга тегишли шаклларда ҳамда ҳажмларда қонун билан белгиланган тартибда бериш;
автомобиль йўллари объектлари кадастри автоматлаштирилган тизимини юритиш;
тегишли ахборотни Давлат кадастрлари ягона тизимига киритиш учун тақдим этиш;
кадастр объектларининг ҳолати тўғрисида ҳар йиллик ҳисоботлар тузиш.
25. Қуйидаги объектлар инвентаризацияланиши, паспортланиши, баҳоланиши ва кадастр дафтарида ҳисобга олиниши (қайд этилиши) лозим:
автомобиль йўллари;
сунъий иншоотлар;
ҳимоялаш иншоотлари;
автойўлларни тартибга солиш элементлари;
бинолар ва иншоотлар.
26. Автомобиль йўллари объектларини ҳисобга олиш ҳар бир объект турининг функционал вазифасига қараб, унинг специфик техник тавсифлари ва технологик параметрларини белгилашни (рўйхатлашни) ўз ичига олади, улар Автомобиль йўллари объектлари кадастр дафтарида қайд этилади.
27. Автомобиль йўллари объектларини баҳолаш сифат ва қиймат жиҳатдан баҳолашни (смета ва баланс баҳосини) ўз ичига олади ва уларни эксплуатация қилишнинг мавжуд даражасини белгилаш, уларнинг сифатини кўтариш (таъмирлаш) заруриятини аниқлаш, кўчмас мулкка солинадиган солиқ миқдорини белгилаш, ер участкалари олиб қўйилган тақдирда нобудгарчиликлар бўйича тўловларни ҳисоблаш, ускуналарнинг техник ҳолатига самарали қараб туришни рағбатлантириш, автомобиль йўллари объектларига хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, автомобиль йўлларининг истеъмол хусусиятларини аниқлаш мақсадида амалга оширилади.
§2. Автомобиль йўллари объектларининг техник кўрсаткичларини аниқлаш ва ҳисобга олиш
28. Автомобиль йўллари объектларининг техник кўрсаткичларини ҳисобга олиш “Ўзавтойўл” давлат акциядорлик компаниясининг ҳар бир айрим субъекти – ҳудудий йўл-эксплуатация ташкилоти (ҲЙЭТ), ҲЙЭТ таркибидаги мустақил ишлаб чиқариш бўлинмаси, шунингдек “Ўзавтойўл” давлат акциядорлик компаниясининг бўлинмаси кесимида амалга оширилади.
29. Автомобиль йўллари объектларининг техник кўрсаткичларини ҳисобга олишда ҳар бир объект турининг специфик тавсифлари унинг функционал вазифасига қараб аниқланади ва Автомобиль йўллари объектлари кадастр дафтарида қайд этилади.
30. Автомобиль йўлларининг ҳисобга олиниши лозим бўлган асосий техник тавсифлари қуйидагилардан иборат:
норматив нагрузка;
йўлнинг тоифаси;
ҳаракат интенсивлиги;
йўлнинг узунлиги;
ҳаракат полосаларининг сони;
ажратилган ерлар минтақасининг кенглиги;
ер полотносининг кенглиги;
қатнов қисмининг кенглиги;
йўл ёқаларининг кенглиги;
ажратиш полосаларининг кенглиги;
қатнов қисми қопламасининг типи;
йўл ёқаларини мустаҳкамлаш типи.
31. Автомобиль йўллари сунъий иншоотларининг ҳисобга олиниши лозим бўлган асосий техник тавсифлари қуйидагилардан иборат:
кўприк (кўприкйўл):
норматив нагрузка;
кўприк (кўприкйўл) материали;
кўприкнинг (кўприкйўлнинг) узунлиги;
кўприкнинг (кўприкйўлнинг) схемаси;
кўприк (кўприкйўл) пролёт тузилишларининг типи;
кўприкнинг (кўприкйўлнинг) габарити;
кўприкйўл тагидан ўтиш йўлининг габарити;
тиргакларнинг типи;
эстакада:
норматив нагрузка;
эстакаданинг материали;
эстакаданинг узунлиги;
эстакаданинг схемаси;
эстакада пролёт тузилишларининг типи;
эстакаданинг габарити;
тиргакларнинг типи;
қувур:
норматив нагрузка;
қувурнинг типи;
қувурнинг узунлиги;
қувурнинг тирқиши;
қувурнинг материали;
туннель, галерея, тирговуч деворча:
туннелнинг узунлиги;
туннелнинг габарити;
туннелнинг материали.
32. Инженерлик ускуналари ва йўлларни тартибга солишнинг ҳисобга олиниши лозим бўлган асосий техник тавсифлари қуйидагилардан иборат:
автобус бекатлари:
бекат майдончалари;
ўтиш-тез юриш полосалари;
посадка майдончалари;
павильонлар;
ўтиш-тез юриш полосалари:
қопламанинг типи;
қопламаниниг кенглиги;
тормозланиш полосасининг узунлиги;
тезликни ошириш полосасининг узунлиги;
дам олиш, автостоянкалар майдончалари:
қуввати;
қопламанинг типи;
пиёдалар ўтиш жойлари:
пиёдалар ўтиш жойининг типи (ерусти, ерости);
пиёдалар ўтиш жойининг габарити;
пиёдалар ўтиш жойининг материали;
пиёдалар ўтиш жойининг узунлиги;
йўл белгилари:
белгиларнинг типлари;
белгиларнинг тиргаклари;
белгиларнинг сони;
йўл разметкаси:
разметка типи (горизонтал, вертикал);
разметканинг материали;
разметканинг узунлиги;
тўсиқлар:
тўсиқ гуруҳи;
тўсиқнинг тури;
тўсиқнинг материали;
тўсиқнинг узунлиги;
йўлловчи қурилмалар:
йўлловчи қурилмаларнинг материали;
йўлловчи қурилмаларнинг сони;
тротуарлар:
тротуарнинг кенглиги;
тротуарнинг қопламаси;
тротуарнинг узунлиги;
ёритиш воситалари:
ёритиш воситаларининг жойлашуви;
ёритиш воситаларининг қуввати;
ёритиш мачтаси;
ёритиш узунлиги;
светофорлар:
светофорнинг типи (транспорт учун, пиёдалар учун);
светофорнинг жойлашуви;
светофорлар сони;
кўкаламзорлаштириш:
кўкаламзорлаштириш типи;
суғориш усули;
кўкаламзорлаштириш майдони;
кичик архитектура формалари:
иншоотнинг типи;
иншоотнинг остидаги майдон;
иншоотнинг тавсифлари.
33. Автомобиль йўллари кесишиш ва туташиш жойларининг ҳисобга олиниши лозим бўлган асосий техник тавсифлари қуйидагилардан иборат:
кесишиш ёки туташиш сатҳи:
турли сатҳларда;
бир сатҳда;
кесишиш ёки туташиш типи;
темир йўлларни кесиб ўтиш жойлари:
темир йўл устидан кесишиб ўтиш;
темир йўл остидан кесишиб ўтиш;
бир сатҳда кесишиб ўтиш.
34. Ҳимоялаш иншоотларининг ҳисобга олиниши лозим бўлган асосий техник тавсифлари қуйидагилардан иборат:
қордан ҳимояловчи ихота дарахтлари:
дарахтларнинг тури;
дарахтзорнинг майдони;
шовқиндан ва шамолдан ҳимоялаш қурилмалари:
қурилманинг материали;
қурилманинг тавсифлари;
қурилманинг узунлиги;
йўлларни қор кўчкиларидан, бархан қумларидан, ўпирилишлардан, силжишлардан ҳимоялашга мўлжалланган қурилмалар:
қурилманинг вазифаси;
қурилманинг материали;
қурилманинг тавсифлари;
қурилманинг узунлиги.
35. Йўл хизмати биноларининг ҳисобга олиниши лозим бўлган асосий техник тавсифлари қуйидагилардан иборат:
бинонинг вазифаси;
бино қурилиши остидаги участка майдони;
деворларнинг, томнинг материали, қаватлар сони, инженерлик ускуналарининг мавжудлиги ва бинонинг бошқа қурилиш тавсифлари.
36. Автомобиль йўллари, сунъий иншоотлар, ҳимоялаш иншоотлари ва тартибга солиш элементларининг техник тавсифларини аниқлашда ва ҳисобга олишда “Ўзавтойўл” давлат акциядорлик компаниясининг МКН 01-2007 “Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини техник ҳисобга олиш ва паспортлаштириш бўйича йўриқнома” ва МШН 05-2005 “Автомобиль йўлларининг ҳолатини диагностикалаш ва баҳолаш қоидалари” идоравий норматив ҳужжатларига амал қилиниши лозим.