Нбт-312 «Ўзбекистон темир йўллари» аж


ХОДИМЛАРНИ ЎҚИТИШ ВА БИЛИМЛАРИНИ СИНАШ



Download 0,59 Mb.
bet7/29
Sana14.06.2023
Hajmi0,59 Mb.
#951270
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   29
Bog'liq
НБТ-312

2. ХОДИМЛАРНИ ЎҚИТИШ ВА БИЛИМЛАРИНИ СИНАШ.
14.Иш берувчи корхонага ишга кираётганларни, бошқа ишга ўтаётганларни, шунингдек хавфли меҳнат шароитларига ишга қабул қилинаётганларни барчаси билан хавфсиз ишлаш усуллари ва иш услублари, биринчи ёрдам кўрсатиш чоралари бўйича ўқувни ўтказиши, шунингдек меҳнат фаолияти жараёнида ушбу Низомда белгиланган муддатларда вақти-вақти билан ўқувни ташкиллаштириши керак.
Меҳнат хавфсизлиги бўйича ўқитишни «Ўқитиш услуби тўғрисидаги» Низомда берилган тавсияларга мувофиқ тузилган ўқув дастури доирасида ўтказиш керак. Меҳнат хавфсизлиги бўйича қўшимча(орттирилган) талаблар қўйилган ишлар учун ўқув дастури МТУ бош мухандислари, зарурий ҳолларда эса бошқармалар, марказлар бош мухандислари ёки меҳнатни муҳофаза қилиш ва саноат хавфсизлиги бошқармаси билан келишилади. Мазкур кўрсатилган ишларга биринчи марта ишга кираётганлар ёки ишда бир йилдан ортиқ танаффус (касал, таътил, ўқиш пайтида в.ҳ.) бўлганида, ўқитилгандан ва билим савияси текширилгандан сўнг иш бажаришга рухсат этилади.
15. Вақти-вақти билан биринчи ёрдам кўрсатишга ўқитиш даволаш муассасалари мутахассисларини таклиф қилган ҳолда амалга оширилади. Ўқитиш бир йилда бир мартадан кам бўлмаган муддатларда ўтказилади.
Корхонанинг ҳар бир объектида (цех, станция) жабрланувчига малакали биринчи ёрдам кўрсата оладиган ходимлар тайинланиши лозим.. Бундай шахслар руйхати иш жойларида илиб қўйилган бўлиши керак. Ҳар бир иш жойида тегишли дори-дармонлар билан таъминланган қутича(аптечка)лар сақланиши керак. Ҳар бир участка (цех) шикастланганларга биринчи ёрдам кўрсатишда қўлланиладиган замбиллар, тахтакач(шина)лар ва бошқа воситалар билан таъминланиши керак.
Тузилмавий бўлинма бошлиғи уларни сақлаш ва жойлаштирилишини белгилайди.
16. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларни синаш бирламчи, вақти - вақти билан ўтказиладиган ва навбатдан ташқари турларига бўлинади. Барча тоифадаги ходимларнинг билим савияларини синаш корхона томонидан тайинланган амалда бўлган доимий комиссияда ўтказилади (11, 12- Иловалар). Бунда амалда бўлган доимий комиссияларга қуйидагилар қўшимча киритилади:
- электр хужалиги бўйича жавобгар шахслар(ушбу Низомнинг 24 бандига мувофиқ билимлари тегишли текширувдан ўтган), башарти электр хавфсизлиги бўйича 2.3.4.5 малака гуруҳига эга бўлган ходимларнинг билими синалаётган бўлса;
- «Саноатгеоконтехназорат» ДИ вакили, башарти юк кўтариш қурилмаларидан фойдаланиш, монтаж қилиш, тайёрлаш, таъмирлаш, ҳамда разрядли юклар, газдан фойдаланиш, сақлаш ва уларни ташиш ишлари билан банд бўлган, шунингдек қозонназорат обьектларига хизмат кўрсатувчи ходимларнинг билими синалаётганда;
- бош механиклар.
500 ва ундан ортиқ ходимлар ишлаётган ва билимлари синалиши керак бўлган ташкилотларда бўлинмалар раҳбарлари раислигида бир неча комиссиялар тузилиши мумкин.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимлар синовларини ташкиллаштириш ва ўтказиш корхона раҳбарлари ва имтиҳон комиссиялари раислари зиммасига юклатилади. Билимларни синаш тасдиқланган жадвал асосида ўтказилиши керак. Жадвал комиссиянинг ҳар бир аъзосига синов бошланишидан бир ой олдин етказилиши керак. Вақти-вақти билан ўтказиладиган синов муддати ва жойи тўғрисида имтиҳон топширувчи камида 15 кун олдин огоҳлантирилиши керак
17.Бирламчи йўл-йўриқдан ўтгандан кейин ўқув дастурига мувофиқ ходим назарий жиҳатдан ўқитилади. Бундан кейин меҳнат хавфсизлиги бўйича амалий билимларини ўзлаштириш (стажировка)га қўйилиб, унинг натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари асосида меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва йўриқномалари доирасида ходимларнинг билим савиялари текширилади.
18.Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларни техник фойдаланиш қоидалари, электр хавфсизлиги ва бошқалар билан (зарурият туғилганда) бир вақтда текшириш барча ходимлар иш жойида бирламчи йўл-йўриқдан ўтгандан ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитилгандан кейин ўтказилади. Иш жойидаги йўл-йўриқларни ўтказиш конспектларига мувофиқ цехлар, станциялар бошлиқлари томонидан ишлаб чиқилган саволномалар бўйича билимлар текширилади.
19.Бирламчи билимлари текширилгандан сўнг «Билимлари текширилганлиги тўғрисида» тегишли ҳолда расмийлаштирилган ягона шаклдаги Гувоҳнома берилади.
Гувоҳнома шакли ушбу Низомнинг 6-Иловасида берилган.
Электр қурилмаларига хизмат кўрсатувчи ходимларга комиссия, электр хавфсизлиги бўйича тегишли гуруҳни бериши керак. Ҳар-хил касб(лавозим)ларда ишловчиларга бериладиган электр хавфсизлиги гуруҳи ушбу Низомнинг 10-Иловасида берилган.
20. Ушбу Низомнинг 7-Иловасида кўрсатилган муддатларда барча ходимлар вақти-вақти билан меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги билимлари бўйича синовлардан ўтишлари шарт. Станциялар, цехлар бошлиқлари, усталар йил бошида билим синови жадвалларини тузадилар ва улар корхона, станция бошлиғи ёки бош мухандис томонидан тасдиқланади, 2-5 класс станцияларида станция бошлиқлари томонидан тузилиб ташишни ташкил этиш бўлими бошлиғи томонидан тасдиқланади.
Жадвал шакли ушбу Низомнинг 7-Иловасида кўрсатилган.
Электр таъминоти корхонасида электр хавфсизлиги бўйича 1-гуруҳга эга бўлган ходимларнинг ҳар йиллик билимлари синови, бевосита иш жойида электр хавфсизлиги бўйича йўл-йўриқни бериш ва уни мазмуни ўзлаштирганлигини текшириш доирасида амалга оширилади. Бундай йўл-йўриқ-текширув корхона электр хўжалиги бўйича жавобгар шахс ёки унинг ёзма фармойишига мувофиқ электр хавфсизлиги бўйича 3-гуруҳга эга бўлган ходим амалга оширади. Бошқа бўлинмалардаги электр хавфсизлиги бўйича 1-гуруҳга эга бўлган ходимларнинг ҳар йиллик билимлари синови, ушбу Низомнинг 11-Иловасида кўрсатилган комиссияда амалга оширилади.
Ўзбекистон темир йўлларидан техник фойдаланиш қоидалари, меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалари, стандартлари ва меъёрлари, истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда хавфсизлик техникаси қоидалари, қозонназорат обьектларини тузилиши ва хавфсиз ишлатиш қоидалари доирасида билимларни синовдан ўтказиш муддати тўғри келганда, уларнинг ҳаммаси бўйича имтиҳон топшириш бир вақтда ўтказилади.
21. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича навбатдан ташқари билимларни синаш, вақти-вақти билан билимларни текшириш доирасида қуйидаги ҳолларда ўтказилади:
- меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича янги ёки қайта ишлаб чиқилган меъёрий ҳужжатлар кучга киритилганда;
- янги ускуна фойдаланишга топширилганда ёки янги технологик жараёнлар жорий этилганда;
-ходим меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қўшимча билимлар талаб қилинадиган бошқа ишга ўтказилганда ёки бошқа касб(лавозим)га тайинланганда;
- оқибати оғир ёки ўлим билан тугаган, гурухий бахтсиз ҳодисалар содир бўлганда, шунингдек авария, портлаш, ёнғин ёки заҳарланишлар келиб чиққанда;
- Давлат назорати ва текшируви органлари талабларига мувофиқ;
- ишда уч ойдан ортиқ танаффус бўлганда;
- меҳнат муҳофазаси бўйича 1 ва 2 сонли огоҳлантириш талонлари олинганда;
- меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича алоҳида иш режими киритилганда;
Эслатма: меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича навбатдан ташқари билимлар синови ўтказилган тақдирда, ундан кейинги режали вақти-вақти билан ўтказиладиган билимлар синови ушбу Низомнинг 10-Иловасига мувофиқ белгиланган тартибда ташкил этилади.
22.Жамият электр таъминоти корхоналари ходимларидан ташқари барча ходимларнинг, шу жумладан электр хавфсизлиги бўйича 1-малака гуруҳига эга бўлганларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синаш натижалари алоҳида варақлардаги баённомалар ёки билимларини текшириш журналларида, шунингдек уларнинг гувоҳномаларида бир йўла расмийлаштирилади.
Синовдан ўтказилганларнинг билимларини баҳолаш (яхши, қониқарли, қониқарсиз)дан ташқари ишчини мустақил ишлашга қўйиш тўғрисида хулоса берилади. Журнал-баённома шакли 8-Иловада кўрсатилган.
Жамият электр таъминоти корхоналарида электр хавфсизлиги бўйича 2-5 малака гуруҳига эга бўлган ходимларни меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида билимларини синаш натижалари, истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш ва истемолчиларни электр қурилмаларидан фойдаланишда хавфсизлик техникаси ва маҳаллий ишлаб чиқариш йўриқномаларида келтирилган ЭУ-39 (ушбу Низомнинг 9-Иловада кўрсатилган ) журналида расмийлаштирилади.
23.Синаш пайтида агар ходимнинг билимлари қониқарсиз деб топилса, у ҳолда унга мустақил ишлашга рухсат этилмайди ва икки ҳафтадан ошмаган муддатда билимлари такрорий синовдан ўтказилади.
Такрорий билимлари синаб кўрилгунга қадар ишловчи мураббий(уста ёки бригадир) кузатуви остида иш олиб боради. Поездлар ҳаракати ва хавфи юқори бўлган шароитлардаги бошқа ишлар билан боғлиқ ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимлари такрорий синовдан ўтмаган шахслар белгиланган тартибда хавфи юқори бўлмаган ишларга ўтказилади.
Билимлари синовига, шу жумладан такрорий билимлари синовига сабабсиз қатнашмаганлар меҳнат интизомини бузганлик деб қаралади. Ушбу қоидабузарликка йўл қўйган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексига мувофиқ МТУ, корхона ички меҳнат тартиби қоидаларида белгиланган интизомий жазо чоралари қўлланилади.



Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish