Нбт-312 «Ўзбекистон темир йўллари» аж



Download 0,59 Mb.
bet5/29
Sana14.06.2023
Hajmi0,59 Mb.
#951270
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
НБТ-312

11.Жорий йўл-йўриқ.
Наряд-ижозатнома билан расмийлаштириладиган хавфи юқори бўлган ишларда: электр қурилмаларида ва электр ҳаво йўлларида ёки уларнинг яқинида иш бажаришдан олдин, шунингдек ўз иш вазифалари билан боғлиқ бўлмаган (юк ортиш ва тушириш, қор кураш, майдонларни тозалаш, аварияларни бартараф этиш ва шанбаликларда ишлаш каби) ишларга жалб қилинганда, барча ходимлар билан жавобгар иш раҳбари томонидан йўл-йўриқ ўтказилиши ва бу ҳақида барча зарурий хавфсизлик чоралари кўрсатилган ҳолда, йўл-йўриқларни қайд этиш журналига ёзилиши керак.
Жорий йўл-йўриқ иш бошланишидан олдин бевосита темир йўлларда ва поездлар яқинида ишлаётган станциялар ходимлари, сигналчилар, йўл монтёрлари, вагонларни қаровчилар, техник хизмат кўрсатиш пунктларида вагонларни таъмирлаш билан банд бўлган ишчилар, сигналлаштириш, марказлаштириш, блокировкалаш (СМБ) ва алоқа электр механиклари, зарурият туғилганда бошқа касб эгалари билан станция оралиқ масофада юзага келган тезкор вазият ва мураккаб метерологик шароитларда хавфсизлик чоралари кўрилишини тушунтириш учун ўтказилади.
Жорий йўл-йўриқ бевосита темир йўлларда ва транспорт воситаларида, электр ҳаво йўллари яқинида, юқорида ишлаганда, заводлар, локомотив ва вагон деполаридаги таъмирлаш ишларида, бинолар ва кўприклар қурилишларида, юк кўтариш машина ва механизмларида, буғ ва сув иситиш қозонларида, босим остида ишлайдиган сиғим ва аппаратларда, электр ва механик қурилмаларида ва бошқа хавфи юқори бўлган меҳнат шароитларида иш бажарилишидан олдин станция бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, станция бош мухандислари (улар йўқ пайтида станция ва маневр диспетчерлари, станция ва разъезд навбатчилари), усталар, механиклар, бригадирлар ва смена катта ишчилари, йўриқчилар, электромеханиклар, иш бажарувчилар ва иш раҳбарлари томонидан ўтказилади.
Йўл-йўриқ, хавфи юқори бўлган ишларни бажаришда ёки мураккаб метереологик шароитларда қисқа ва аниқ кўрсатмалар сифатида ўтилади.
Иш сменаси жараёнида иш тавсифи ёки метеорологик шароит ўзгарганда хавфсизликнинг қўшимча чораларига риоя қилиш зарурлиги ҳақида, йўл - йўриқлар журналида қайд этилмасдан, радио алоқаси ёки овоз кучайтирувчи алоқа воситалари орқали ишловчиларга хабар беришга рухсат этилади.
Корхонадан 3 км ва ундан олисда ишлаётган бир ёки кам сонли (2 киши) гуруҳдаги ходимларга иш раҳбари томонидан иш бошланишидан олдин телефон орқали ишлашга рухсат берилаётганда, жорий йўл-йўриқ ўтишга рухсат этилади.
Жорий йўл-йўриқ телефон алоқаси орқали ўтказилганда, «йўл-йўриқ берувчининг имзоси» ва «йўл-йўриқ олувчининг» имзоси устунларида ҳар бир ходим ўз журналида «телефон орқали» деб ёзиб ўз имзоси билан тасдиқлаб қўйиши керак.
Ишловчилар билан ўтказилган жорий йўл-йўриқ иш бажарилаётган цехдаги, станциядаги, бўлинмалардаги йўл-йўриқларни қайд этиш журналларида расмийлаштирилади.

Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish