Бошқаруви раиси: А.Ж.Раматов
«ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ»
АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ
“КЕЛИШИЛДИ”
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги меҳнат муҳофазаси ва меҳнат шароитлари экспертизаси бошқармаси бошлиғи
Н.К.Холмуродов
«02» август 2016 й.
|
|
“КЕЛИШИЛДИ”
Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси
Т.Н.Нуриллаев
«02» август 2016 й.
|
НБТ – 312
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ корхоналарида
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқувни ва билимларни
синаб кўришни ташкил этиш тўғрисидаги
Н И З О М.
Тошкент - 2016 йил
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ нинг 2016 йил 9 август кунидаги 340-Н сонли буйруғи 1-сонли Илова
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ корхоналарида
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқувни ва билимларини
синаб кўришни ташкил этиш тўғрисидаги
Н И З О М.
1. Умумий бўлим.
1.Ушбу Низом ишлаб чиқаришда бевосита ишларни ташкил этиш ва юритиш билан боғлиқ бўлган ишчилар, раҳбарлар, мухандис-техник ходимлар ва мутахассисларни, шунингдек хавфсиз ишлаш бўйича текшириш ва техник назоратни амалга оширадиган шахслар (бундан кейин раҳбарлар ва мутахассислар)ни лавозим мажбурияти ва бажариладиган иш хусусиятидан келиб чиққан ҳолда улар учун аниқлаб берилган малака талаблари ҳажмида жамият муассасалари, ташкилотлари, бошқармалари, марказлари, мустақил корхоналари (бундан кейин - жамиятнинг тузилмавий бўлинмалари) да ўқитиш ва билимларни синаб кўришнинг бажарилиши шарт бўлган тартибини белгилаб беради.
2. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ корхоналарининг барча ходимлари, шу жумладан раҳбарлари ҳам, уларнинг касби ва бажараётган иш турига мувофиқ ушбу Низомда белгиланган муддат ва тартибларда, меҳнат муҳофазаси бўйича ўқувдан, йўл-йўриқлардан ўтишлари, билимлари текширувдан ва қайта аттестациядан ўтказилиши шарт.
3. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бўлинмаларига ишга кирувчилар хавфсиз ишлаш бўйича йўл-йўриқлар олганидан, стажировкадан ўтганидан ва билимлари текширувдан ўтказилганидан кейин мустақил ишлашга қўйилади, юқори даражада хавфли ишларга кираётганлар эса дастлабки ўқувдан ҳам ўтишлари керак. Темир йўл транспортида юқори даражада хавфли иш шароитларида ишловчи касб ва лавозимларнинг руйхати ушбу Низомнинг 10 - иловасида келтирилган.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вақти-вақти билан (жорий) ўқитиш техник ўқувлар кўринишида ва малака ошириш курсларида амалга оширилади. Техник ўқув жараёнида ўқитилиш ўқув дастурларига мувофиқ чоракга тузилган ва корхона раҳбари томонидан тасдиқланган календар режалар асосида амалга оширилади.
Техник ўқуви доирасида ва малака ошириш курсларида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича машғулотлар, корхона ва уларнинг бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассислари, усталар ва йўриқчилар, шунингдек мутахассислар (тиббиёт ходимлари, ҳуқуқшунослар, давлат инспекторлари, ўқув марказлари ўқитувчилари ва бошқалар) таклиф қилинган ҳолда ўтказилади. Техник ўқуви доирасида ва малака ошириш курсларида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича машғулотлар маъруза тарзида ташкил қилиниб, тегишли ҳолларда кинофильмлар, видеофильмлар ва кўргазмали қуроллар ёрдамида ўтказилади.
Раҳбарлар ва мутахассислар, малака ошириш курсларида 5 йилда бир мартадан кам бўлмаган муддатда ўқитилади.
Машғулотлар техник ўқув журналида бўлинма раҳбарияти томонидан расмийлаштирилади.
4.Корхоналарда меҳнат муҳофазаси бўйича машғулотларнинг ўтказилиши учун, ўқув материаллари, шунингдек ишлаб чиқариш шароитларининг аниқ мазмунига мувофиқ келадиган ўқитиш ва билимларни синаб кўришнинг замонавий техник воситалари, кўргазмали қўлланмалари ва адабиётлар билан жиҳозланган махсус хоналар бўлиши керак.
Ходимларни хавфсиз ишлаш услубларига ўқитиш, шунингдек билимларини синаб кўришни тўғри ташкил этиш ва ўтказишга умумий раҳбарлик қилиш ва масъулият корхоналар ва жамиятнинг тегишли тузилмавий бўлинмалари раҳбарлари зиммасига юклатилади.
5.Ўта хавфли ишларда, буғ ва сув қиздириш қозонларида, юк кўтариш кранларида, босим остида ишлайдиган сиғимларда, электр қурилмаларида, махсус механизмлар ва машиналарда ишлаш учун 18 ёшдан кам бўлмаган, махсус ўқитилганлиги тўғрисидаги ҳужжатларга эга бўлган шахслар ишга қабул қилиниши мумкин.
6.Жамият ходимларини хавфсиз ишлаш услубларига ўз вақтида ва сифатли ўқитиш, билимларини синаб кўриш жараёнини назорат қилиш меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва саноат хавфсизлиги бошқармасига, тузилмавий бўлинмалар ва корхоналар зиммасига юклатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |