Нбт-312 «Ўзбекистон темир йўллари» аж


Иш жойларидаги йўл-йўриқларнинг турлари



Download 0,59 Mb.
bet4/29
Sana14.06.2023
Hajmi0,59 Mb.
#951270
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
НБТ-312

Иш жойларидаги йўл-йўриқларнинг турлари.
10.Бирламчи йўл-йўриқ.
Бирламчи йўл-йўриқ амалий ўқитиш билан (стажировка), бевосита иш жойида ишга кираётганларга, бошқа ишга ёки ўзга хусусиятли иш участкасига ўтказилганда, мазкур корхонага ишлашга юборилган бошқа корхоналарнинг ходимлари, ўқишга ёки амалиётни ўташга келган ўқувчилар ва талабаларга уларни мустақил ишлашга қўйилгунга қадар амалга оширилади.
Бирламчи йўл-йўриқнинг мақсади - ишлаб чиқаришнинг аниқ ҳолати ва муайян иш жойида хавфсиз ишлаш усуллари билан таништиришдан иборатдир. Корхонанинг асосий худудидан анча олисда бўлган ишлаб чиқариш участкасига ишга кираётганлар билан, корхонанинг асосий худудида шунга ўхшаш иш жойида бирламчи йўл-йўриқ ўтказишга рухсат этилади.
Қурилмалар ва ускуналарнинг таъмирлаш, созлаш, синаш ва уларга хизмат кўрсатиш каби хавфи юқори бўлган ишлар билан фаолияти боғлиқ бўлмаган шахслар бирламчи йўл-йўриқдан ўтмасликлари ҳам мумкин.
Бирламчи йўл-йўриқдан озод қилинган касблар, лавозимлар руйхати корхона раҳбари томонидан тасдиқланади. Бундай рўйхат корхонанинг тегишли ҳужжатлари ( Низом, стандарт ва корхона буйруғи) га киритилган бўлиши керак.
Ўтказилган бирламчи йўл-йўриқ, йўл-йўриқни қайд этиш журналига расмийлаштирилади. Бирламчи йўл - йўриқ ҳар бир ишга кирувчи билан алоҳида ўтказилади, корхонада аввалгиларга ўхшаш янги участка очилганда эса 25 кишидан кўп бўлмаган ходимлар гуруҳи билан ўтказилади.
Бирламчи йўл-йўриқ ўтказишнинг намунавий дастури 4-Иловада келтирилган.
Амалий ўқиш(стажировка).
Янги ишга кирувчи, бошқа ишга ўтувчи (лавозимлар, иш жойлари), поездлар ҳаракати ва хавфи юқори иш шароитлари билан боғлиқ бўлган барча ишчилар амалий ўқишдан ўтишлари лозим.
Амалий ўқувдан ўтишдан мақсад - хавфсиз иш бажариш бўйича амалий (касбий) маҳоратларни ва билимларни ходим томонидан ўзлаштиришдир.
Ўз касби (мутахассислиги) га нисбатан пастроқ малакага эга бўлган иш жойига (масалан локомотив машинистини машинист ёрдамчиси касбига) ўтказилганда амалий ўқишдан ўтиш шарт эмас.
Амалий ўқувни ўтказишга бригадир, катта тажрибага эга бўлган малакали ходим раҳбарлик қилиши мумкин.Амалий ўқувни ўтказиш бўйича раҳбарликни мазкур иш шароитидан келиб чиққан ҳолда цех(бўлинма, станция) бошлиғи аниқлайди.
Амалий ўқувнинг дастлабки пайтида амалиётни ўтаётган ходим, иш жойидаги жавобгар раҳбарнинг ишлашини кузатган ҳолда иш усуллари ва услублари буйича ўқувдан ўтади. Иш услубларини аста-секин ўзлаштириш жараёнида амалиётдан ўтказиш бўйича раҳбарнинг кузатувида мустақил иш бажаради. Амалий ўқувдан ўтказиш раҳбари этиб бир киши тайинланиши мумкин. Амалий ўқув жараёнида амалиётни ўтаётган ходимни назоратсиз қолдириш тақиқланади.
Цех (станция) бошлиғининг, амалий ўқувдан ўтиш муддати кўрсатилган ва уни ўтказиш бўйича жавобгар шахс белгиланган, ёзма фармойишига асосан ходимни амалий ўқувга қўйишга (10-Иловага мувофиқ) рухсат этилади.
Участка раҳбари ёки станция бошлиғи амалий ўқувни ўтказилганлиги тўғрисида станциянинг, ишлаб чиқариш участкасининг, цехнинг ТНУ-19 шаклидаги журналига расмийлаштиради.
Янги ишга кираётганлар учун ўтказилган бирламчи йўл-йўриқ ва амалий ўқувларни расмийлаштириш намунаси 5–Иловада келтирилган.
Ўтказилган амалий ўқув тўғрисида цех (станция, участка) бошлиғи ишга кираётганлар учун Т-1 шаклидаги ёки бошқа ишга ўтувчилар учун Т-5 шаклидаги буйруқда расмийлаштиради. (13,14 -Илова)

Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish