12. Даврий йўл-йўриқ
Мазкур касбдаги ходимлар хавфсиз иш олиб бориш бўйича малакаси ва иш стажидан қатъий назар ҳар уч ойдан ошмаган муддатда йўл- йўриқ (даврий йўл-йўриқ) олишлари керак.
Даврий йўл-йўриқдан, 10-банднинг 4,5 хат бошларида кўрсатилган ишлардан ташқари, барча ходимлар малакаси, стажи, маълумоти ва бажараётган иш тавсифидан қатьий назар ўтишлари керак.
Даврий йўл-йўриқнинг мақсади – муайян вақт ўтгандан кейин ишловчининг асосий касби ва бошқа тез-тез такрорланадиган иш турлари бўйича билимларини янгилаш ва хавфсизликлар тўғрисида қўшимча тушунчалар беришдир.
Йўл - йўриқ ходимга якка тартибда ёки бир гуруҳ (турдош касблар, алоҳида турдаги ишлар) ходимларга берилиши мумкин ва цех ёки корхона, станция иш фаолиятидан аниқ мисоллар билан дастурга мувофиқ суҳбат тарзида ўтказилади.
Белгиланган вақтларда баъзи сабабларга кўра (таътил, касаллик, хизмат сафари ва бошқалар) даврий йўл-йўриқдан ўтмаган ходимлар ишга чиққан биринчи кунда йўл-йўриқдан ўтишлари керак.
Қурилмалар ва ускуналарни таъмирлаш, созлаш, синаш ва уларга хизмат кўрсатиш каби хавфи юқори бўлган ишлар билан фаолияти боғлиқ бўлмаган шахслар даврий йўл-йўриқдан ўтмасликлари ҳам мумкин.
Даврий йўл- йўриқдан озод қилинган касблар ва лавозимлар руйхати корхона раҳбари томонидан тасдиқланади. Бундай рўйхат корхонанинг тегишли ҳужжатлари ( Низом, стандарт ва корхона буйруғи) га киритилган бўлиши керак.
Даврий йўл – йўриқ, ишларни хавфсиз бажариш бўйича вазифалар кўрсатилган ҳолда, йўл - йўриқларни қайд этиш журналида расмийлаштирилади.
13.Навбатдан ташқари йўл-йўриқ.
Ишни хавфсиз бажариш бўйича ишловчиларга навбатдан ташқари йўл-йўриқ:
- ишлаб чиқариш жараёни ўзгарганда, бир турдаги ускуна бошқа турдагига ўзгартирилганда в.ҳ. к;
- станция, цех, участка ва бригадада бахтсиз ҳодиса ёки авария содир бўлганда;
- ишни хавфсиз бажариш бўйича янги қоидалар ва йўриқномаларни киритиш орқали қўйилган қўшимча талабларни ходимларнинг эътиборига етказиш зарурияти туғилганда;
- кўрилган таъсир чораларига қарамасдан меҳнат муҳофазаси бўйича қоидалар ва йўриқномаларнинг бузилиш ҳоллари аниқланганда;
- меҳнат хавфсизлигининг қўшимча (кучайтирилган) талаблари қўйилган ишлардаги танаффуслар муддати 30 календар кундан зиёд, қолган ишлар учун эса 60 календар кундан зиёд бўлганда;
- ишловчи хизмат сафарига, шу жумладан бошқа тавсифдаги ишни бажариш учун юборилганда;
- меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича алоҳида иш режими Низоми (НБТ -305)га мувофиқ мазкур ҳолат киритилганда(ишчилар билан) ўтказилади.
Навбатдан ташқари йўл-йўриқ ўтказишда бирламчи йўл-йўриқни бериш дастурининг фақат йўл–йўриқ ўтказиш сабаби билан бевосита боғлиқ бўлган қисмини кўриб чиқиш лозимдир.
Навбатдан ташқари йўл-йўриқ вақти-вақти билан бериладиган йўл-йўриқ сингари бевосита иш раҳбарлари (цех, станция бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, усталар в.ҳ.) томонидан ўтказилади.
Навбатдан ташқари йўл-йўриқ бирламчи, вақти-вақти билан бериладиган йўл- йўриқлар каби уни ўтказиш сабаби кўрсатилган ҳолда, йўл-йўриқларни қайд этиш журналида расмийлаштирилади
Do'stlaringiz bilan baham: |