II.ХОДИМЛАРНИ ЎҚИТИШ ВА БИЛИМЛАРНИ СИНАШ.
§ 1. Ишловчиларга йўл-йўриқлар бериш.
7.Ишловчиларга бериладиган йўл-йўриқлар: кириш ва иш жойидаги йўл-йўриқлардан иборатдир. Иш жойидаги йўл-йўриқлар ўз навбатида бирламчи, даврий, жорий ва навбатдан ташқари йўл-йўриқларга бўлинади.
8. Кириш йўл-йўриғи.
Корхонага ишга кираётган барча ходимлар, бошқа ташкилотлардан ишга юборилган ходимлар (малакаси, шакли, иш стажи ва тажрибасидан қатьи назар), шунингдек амалиётни ўтаётганлар ва ўқувчилар кириш йўл-йўриғидан ўтадилар.
Кириш йўл-йўриғини ўтишдан мақсад - иш шароитлари, ички меҳнат тартиб қоидалари ва меҳнатни муҳофаза қилишнинг умумий қоидалари билан таништирипшдан иборатдир.
Ишчиларга кириш йўл-йўриғини меҳнатни муҳофаза қилиш мухандиси, у йўқ пайтларда бош мухандис ёки меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари зиммасига юклатилган шахс бериши керак. (Корхонага ишга кираётган мухандис-техник ходимлар, ўқувчилар ва амалиётни ўтаётганларга кириш йўл-йўриғини шахсан бош мухандис ёки меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати бўйича жавобгар шахс ўтказади).
Кириш йўл-йўриғи ички локал ҳужжатлар ( жамоа шартномалари, ички меҳнат тартиб қоидалари ва бошқалар) дан фойдаланган ҳолда тайёрланган ва бош мухандис томонидан тасдиқланган тегишли конспектга мувофиқ меҳнатни муҳофаза қилиш хонасида ўтказилади. Кириш йўл-йўриғининг намунавий дастури 1-Иловада келтирилган.
Кириш йўл-йўриғи бир гуруҳ ишловчилар (10 кишидан кўп бўлмаган) ёки алоҳида ишловчилар билан ҳам ўтказилади.
Кириш йўл-йўриғи ўтказилганлиги тўғрисидаги ёзув кириш йўл-йўриғини расмийлаштириш журналида, шунингдек Т-1 шаклдаги буйруқда қайд этилади.
Кириш йўл-йўриғини қайд этиш журналини меҳнатни муҳофаза қилиш мухандиси олиб боради ва сақлайди.
Кириш йўл-йўриғини қайд этиш журнали охирги ёзувдан кейин корхона архивида унга эҳтиёж қолмаган муддатгача сақланади.
Журнал шакли 2-Иловада кўрсатилган.
9.Иш жойидаги йўл -йўриқлар.
Умумий қоидалар. Кириш йўл–йўриғидан ўтган барча ишловчилар иш жойидаги йўл-йўриқлардан ўтишлари керак. Бу йўл-йўриқларнинг мақсади – ҳар бир ишчига тўғри ва хавфсиз ишлаш усуллари ва иш услубини ўргатишдан иборатдир.
Йўл-йўриқлар жараёнида ходимни ускуналар, механизмлар, мосламалар, уларнинг тавсифи ва тузилиш хусусиятлари, хавфсиз ишлаш услублари ва иш усуллари, иш жойини ишлашга тайёрлаш тартиби билан таништиришдан иборатдир.
Иш жойида ходимни йўл–йўриқдан ўтказиш (жорий ўқув каби), бевосита унинг ихтиёрига юборилган ўрта бўғин раҳбарлари, станцияларда эса станция бошлиқлари ёки уларнинг ўринбосарлари зиммасига юклатилади. Зарурий ҳолларда тегишли мутахассислар (энергетиклар, ишлаб чиқариш шифокорлари, СЭН мутахассислари, технологлар в. б.) жалб қилинган ҳолда йўл-йўриқ (ўқитиш) ўтказилади.
Иш жойидаги йўл-йўриқлар корхоналарда цех бошлиқлари, юқори ва биринчи класс станцияларида бошлиқ ўринбосарлари томонидан ишлаб чиқилган, корхоналар ва станциялар касаба уюшма қўмиталари билан келишилиб, бош мухандислар томонидан тасдиқланган конспектлар асосида ўтказилади. Станцияларда (ишга қабул қилиш ҳуқуқи бўлмаган) конспектлар станция бошлиқлари томонидан ишлаб чиқилади ва МТУ юк ташиш бўлимининг бошлиғи томонидан тасдиқланади.
Меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномаларини ишлаб чиқиш ва улар билан ходимларни таништириш ҳамда иш жойларини таъминлаш цех бошлиқлари ва станция бошлиқлари зиммасига юклатилади.
Иш жойларидаги йўл-йўриқларни расмийлаштириш журналларини (журнал шакли 3-Иловада келтирилган) цех бошлиқлари, станцияларда эса станция бошлиқлари ёки уларнинг ўринбосарлари юритиши ва сақлаши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |