Нбт-312 «Ўзбекистон темир йўллари» аж


РАҲБАРЛАР ВА МУТАХАССИСЛАРНИ ЎҚИТИШ ВА БИЛИМЛАРИНИ ТЕКШИРИШ



Download 0,59 Mb.
bet8/29
Sana14.06.2023
Hajmi0,59 Mb.
#951270
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   29
Bog'liq
НБТ-312

3.РАҲБАРЛАР ВА МУТАХАССИСЛАРНИ ЎҚИТИШ ВА БИЛИМЛАРИНИ ТЕКШИРИШ.
24. Корхона ва бошқарув органларининг раҳбар ва мутахассислари ишга киргандан кейин бир ой мобайнида мансаб мажбуриятлари ҳажмида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича махсус ўқувдан ўтадилар, кейинчалик эса «Ўқитиш услублари тўғрисидаги» Низом ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида ўқитиладилар.
Ишга тайинланган раҳбарлар ва мутахассислар, иш берувчи томонидан мансаб мажбуриятлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича, шунингдек корхонада амалдаги меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ишларни ташкил этилишини тартибловчи ички меъёрий ҳужжатлар билан, ўзлари тайинланган бўлимда меҳнат шароитлари билан таништирилгандан сўнг мустақил ишлашга йўл қўйилади.
Раҳбарлар ва мутахассислар «Ўқитиш услублари тўғрисидаги» Низомга мувофиқ меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишлаб чиқилган тегишли дастур асосида ёки таълим фаолиятни амалга оширувчи, ўқитиш ишларини амалга оширишга рухсат берувчи лицензияга эга бўлган ўқув марказлари ва бошқа муассасаларда ўқувдан ўтадилар.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича: бошқарув органлари ва корхоналарнинг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича масъул ходимлар, бош мухандислар ўринбосарлари, шунингдек иш жойларида ва ишлаб чиқариш участкаларида ишларни ташкиллаштирувчи, бошқарувчи ва амалга оширувчи, ҳамда иш бажарилиши устидан текширув ва техник назоратни олиб борувчи раҳбарлар, мутахассислар, мухандис-техник ходимлар, меҳнат муҳофазаси соҳасидаги ўқитувчилар, меҳнатни муҳофаза қилиш вакиллари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларни текшириш комиссияси аъзолари ўқувдан ўтадилар.
Корхоналар раҳбарлари ва мутахассислари юқори ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассислари иштирокида бевосита корхона(станция)да ёки кадрларни малакасини ошириш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш марказида ўқувдан ўтишлари мумкин.
Бошқарув органларининг раҳбарлари ва мутахассислари кадрларни малакасини ошириш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш марказларида ёки бошқармани ўзида давлат меҳнат техник инспекторлари, меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги бошқармаси мутахассислари ва бошқа мутахассислар иштирокида ўқитиладилар.
Раҳбарлар ва мутахассисларнинг ўқитиш жараёнида лекциялар, семинарлар, давра суҳбатлари, ишбилармонлик ўйинлари ўтказилади, уларга якка ёки гуруҳий маслаҳат(консультация)лар берилади ва бунда меҳнат муҳофазаси дастурларини мустақил ўрганиш бўйича усуллар, компьютер дастурлари, шу жумладан мультимедияли ўқув дастурлари қўлланилиши мумкин.
25. Ишга кираётган раҳбарлар ва мутахассислар кириш йўл-йўриғидан ташқари, юқори турган мансабдор шахс томонидан;
- ўзи тайинланган ишлаб чиқариш(участка, станция, объект, корхона, бирлашма)даги меҳнат муҳофазаси ва иш шароитлари ҳолати;
- ишчилар ва хизматчиларга хавфли ва зарарли таъсир кўрсатувчи ишлаб чиқариш омилларидан сақланишини таъминлайдиган ҳимоялаш воситалари;
- ишлаб чиқаришдаги шикастланишлар ва касб касалликлари ҳолати;
- меҳнатни муҳофаза қилиш ва иш шароитларини яхшилаш тадбирлари руйхати, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги мажбуриятлари ва бажариши шарт бўлган ҳужжатлар билан таништирилиши керак.
26.Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича раҳбарлар ва мутахассисларнинг билимлари АЖ, бошқармалар, марказлар, минтақавий темир йўл узеллари ва компания корхоналарида амалда бўлган доимий комиссияларда (11-Илова), меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимлари текширилиши керак бўлган раҳбарлар ва мутахассисларнинг(10-Илова) руйхатига мувофиқ синовдан ўтказилади. Мазкур комиссиялар таркиби ушбу бўлинмалар раҳбарлари томонидан тасдиқланади.
Комиссия таркиби ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича электр таъминоти маркази ва унинг тасарруфидаги корхоналар ходимларининг билимларини текшириш руйхати 12-Иловада келтирилган.
Бошқа корхоналарда электр хужалиги бўйича жавобгар этиб тайинланган шахсларнинг (электр таъминоти корхоналаридан ташқари) билимлари, Давэнергоназорат вакили иштирокидаги комиссияда билимлари синовдан ўтказилган электр таъминоти марказининг вакили жалб қилинган ҳолда, юқори орган комиссиясида синовдан ўтказилади.
Қозонназорат обьектларидан хавфсиз фойдаланиш, газ хўжалиги ва газ ишларини хавфсиз бажариш бўйича жавобгар этиб тайинланган шахсларнинг билим савиялари «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси вакили иштирокида юқори органнинг доимий комиссиясида текширилади.
27.Бошқарув органлари ва корхоналарнинг раҳбарлари имтиҳон комиссиясига раҳбарлик қилади.
Билимлари синовдан ўтказиладиган ходимлар сони кўп бўлган корхоналарда бир неча комиссиялар тузилиши мумкин. Бундай ҳолларда корхона раҳбарининг ўринбосарлари комиссия раислари этиб тайинланадилар.
28.Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларни синовдан ўтказилишини ташкиллаштириш бошқарув органлари, корхоналар раҳбарлари ва имтиҳон комиссияларининг раислари зиммасига юклатилади. Билимларни текшириш тасдиқланган жадвал асосида ўтказилади. Билимларни текшириш жадвали имтиҳон бошланишидан бир ой олдин барча комиссия аъзоларига тарқатилади. Имтиҳон топширувчи ходим вақти - вақти билан билим синовларини ўтказиш санаси ва жойи тўғрисида 15 кундан кечикмай огоҳлантирилиши керак.
29.Корхона(бирлашма,юқори ва биринчи класс)нинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини текшириш комиссияси таркибига раҳбар (раҳбар ўринбосари ёки бош мухандис), меҳнатни муҳофаза қилиш мухандиси ва касаба уюшма қўмитасининг вакили киритилади.
Жамият тузилмавий бўлинмалари бошқарув органлари (бошқарма, марказ, МТУ) комиссиялари таркибига: раҳбар (унинг ўринбосарлари ёки бош мухандис), меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг тегишли раҳбари, касаба уюшма қўмитаси вакили ва 11-Иловада кўрсатилган бошқа мутахассислар киритилади.
Комиссия аъзолари уч кишидан кам бўлганда имтиҳон ўтказишга рухсат этилмайди.
30.Имтиҳон комиссиялари раҳбарлар ва мутахассисларнинг:
- Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўрисидаги» қонуни, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси ва бошқа қонуний ва меъёрий далолатномалар;
- меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими;
- аварияларни огоҳлантириш ва бартараф этиш тизими;
- электр токидан шикастланишнинг олдини олиш бўйича асосий талаблар;
- ёнғин хавфсизлиги талаблари. Ёнғинлар, портлашлар, аварияларни бартараф этиш усуллари ва воситалари, табиий офат содир бўлганда ходимларнинг ҳатти-ҳаракатлари;
- ишлаб чиқариш санитарияси ва шахсий гигиенанинг асосий талаблари;
- корхонада меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкиллаштириш тўғрисидаги Низом;
- ушбу Низом талаблари;
- меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати устидан давлат, тармоқ ва жамоатчилик назорати бўйича Низомлар;
- ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва ходимлар саломатлигини бошқача хил шикастланишларини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги Низом;
- технологик режимни ва ишлаб чиқариш жараёнларини хавфсиз олиб борилишига амал қилишни таъминловчи мансаб йўриқномалари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қоида ва йўриқномалар, паспортлар, схемалар ва технологик регламентлар;
- шахсий ҳимоя воситаларининг (ШҲВ) белгиланиши ва қўлланиши, уларни бериш тартиби ва меъёрлари, улардан фойдаланиш муддатлари;
- меҳнат шартномалари, иш ва дам олиш вақти, аёллар, 1 ва 2 гуруҳ ногиронлари ва 18 ёшга қадар бўлган ёшлар меҳнатини муҳофаза қилиш. Имтиёзлар ва тўловлар.
- жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатиш усуллари бўйича билимларини синаб кўради;
32.Имтиҳон билетлари ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятлари, раҳбарлар ва мутахассисларга нисбатан қўйилган малака талаблари, маҳаллий шароитлар ҳисобга олинган ҳолда тузилади ва доимий фаолият кўрсатувчи имтиҳон комиссиялари раислари томонидан тасдиқланади.
Имтиҳон билетларини тузиш учун «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги» Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, қоидалар, стандартлар, бошқа меъёрий ва техник хужжатлар талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва ходимлар билиши шарт бўлган ва имтиҳон комиссиялари раислари томонидан тасдиқланган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича Дастурлар асос бўлиб ҳисобланади.
Дастурлар имтиҳон топширувчиларга, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимлари текширилишига қадар бўлган давргача, бир ойдан кечикмасдан етказилиши керак.
33. Раҳбарлар ва мутахассисларнинг билимларини текшириш қуйидаги турларга бўлинади: бирламчи, вақти-вақти билан ўтказиладиган ва навбатдан ташқари.
34.Раҳбарлар ва мутахассислар лавозимга тайинланган кунидан бошлаб бир ойдан кечикмасдан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли комиссияда имтиҳондан ўтишлари керак.
35.Вақти-вақти билан билимларни текшириш уч йилда бир мартадан кам бўлмаган муддатда, ҳаракатланувчи таркибни таъмирлаш, СМБ, электр хўжалиги ва темир йўллардаги ишларда, юк кўтариш механизмларида, қозонларни назорат қилиш обьектларида, қурилиш-монтаж ва бошқа ишларда банд бўлган раҳбарлар (усталар, бригадирлар) эса бир йилда бир мартадан кам бўлмаган муддатда имтиҳондан ўтадилар.
36.10-Иловада келтирилган лавозимлар рўйхатига киритилган раҳбарлар ва мутахассисларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимлари, ушбу Низомнинг 21 бандига мувофиқ, навбатдан ташқари текширувдан ўтказилиши шарт.
37.Имтиҳон натижалари, баённома билан ёки билимларни текширишни қайд этиш журналида расмийлаштирилади ва имтиҳон комиссияси раиси ва аъзолари томонидан имзоланади (9-Илова). Билимларни текшириш баённомалари корхона, юқори классли ва биринчи класс станцияларида меҳнатни муҳофаза қилиш хизматида ёки ходимлар бўлимида, 2-5 класс станцияларида эса МТУ нинг юк ташиш бўлимида 3 йил мобайнида сақланади.
Бошқарув органлари ва хавфи юқори бўлган ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнат муҳофазаси бўйича имтиҳон топширган шахсларга комиссия раиси томонидан имзоланган гувоҳномалар берилади(6-Илова).
38.Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимлар текшируви чоғида қониқарсиз баҳо олган шахслар, уч ойда такрорий имтиҳон топшириш шарти билан, раҳбар ва мутахассис лавозимларида қолдириладилар.
Такрорий имтиҳонда ҳам билимлари қониқарсиз деб топилган шахслар бўйича материаллар эгаллаган лавозимларига лойиқлигини куриб чиқиш учун корхонанинг аттестациялаш комиссиясига берилади.
Имтиҳон комиссиясининг қарори бўйича келиб чиққан низо давлат меҳнат техник инспекциясида ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгилаган тартибда судда кўриб чиқилади.
39.Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларни текширишни ташкиллаштириш ва ўтказиш раҳбарлар, меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги бошқармаси ва бошқарув органлари зиммасига юклатилади. Шунингдек назорат ҳуқуқи Давлат меҳнат техник инспекциясига ва ўз назоратида бўлган обьектлар ва ишлар бўйича Давлат назорат ва текшириш органларига берилган.
40.Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимлар синовидан бош тортган раҳбар ва мутахассислар ишга қўйилмайди ва уларга ушбу Низомнинг 38 бандида кўрсатилган чоралар қўлланилади.




Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish