ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА
ХУСУСИЙ МУЛКНИ, ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ ИШОНЧЛИ ҲИМОЯ
ҚИЛИШНИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИШГА, УЛАРНИ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНТИРИШ
ЙЎЛИДАГИ ТЎСИҚЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШГА ҚАРАТИЛГАН ЎЗГАРТИШ
ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
Қонунчилик палатаси томонидан 2015 йил 31 июлда қабул қилинган
Сенат томонидан 2015 йил 6 августда маъқулланган
1-модда.
Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июнда қабул қилинган
«Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги 285-XII-сонли
Қонунига
(Ўзбекистон
Республикасининг 2000 йил 26 майда қабул қилинган 77-II-сонли Қонуни таҳририда)
(Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5-6, 148-
модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, №
12, 410-модда; 2009 йил, № 9, 330-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиш киритилсин:
1) 15-модданинг
иккинчи қисми
«фаолиятига аралашишга» деган сўзлардан кейин
«шунингдек ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда улардан қонун ҳужжатларида
назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиб олишга» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
2) 17-модданинг
биринчи қисми
:
қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда талаб қилинадиган
ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхатини белгилаш»;
саккизинчи — ўн
биринчи хатбошилари
тегишинча тўққизинчи — ўн
иккинчи
хатбошилар деб ҳисоблансин.
2-модда.
Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган
«Аудиторлик
фаолияти
тўғрисида»ги
734-ХII-сонли
Қонунига
(Ўзбекистон
Республикасининг 2000 йил 26 майда қабул қилинган 78-II-сонли Қонуни таҳририда)
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5-6, 149-
модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг
Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 10, 536-модда; 2007 йил, № 9, 417-модда;
2009 йил, № 9, 330-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда) қуйидаги
қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:
1) 19-модданинг
учинчи қисми
«муҳри билан» деган сўзлардан кейин «(муҳр
мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
2) 21-модда иккинчи қисмининг
учинчи
хатбошиси
қуйидаги таҳрирда баѐн
этилсин:
«лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия
талаблари ва шартларига
аудиторлик ташкилоти томонидан риоя этилишини назорат қилади ҳамда уч йилда кўпи
билан бир марта мазкур масалалар юзасидан текширув ўтказади.
Микрофирма ва кичик
корхоналар жумласига кирувчи аудиторлик ташкилотларида
текширув режали тартибда
фақат назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли
органнинг қарорига биноан тўрт йилда кўпи билан бир марта ўтказилади»;
3) 22-модданинг
тўртинчи қисмидаги
«ўн кун муддат» деган сўзлар «уч кун
муддат» деган сўзлар билан алмаштирилсин.