O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
| “ZANGIOTA AVTOUSTOZ” |
MAS`ULIYATI
CHEKLANGAN JAMIYATI
|
111817, Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Хонобод шаҳарчаси, Номданак маҳалласи, Номданак кўчаси. Телефон: (90) 919-80-00
|
№ ______ 2022 йил ХХ апрель
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Бошлиғи
Б.Қ.НИҒМОНОВга
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД ЙҲХХ масъул ходимлари ва Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ РЎ ва ИОҚҚБ жамоатчилари томонидан режа-топшириққа асосан 2022 йил 7 апрель куни “ZANGOTA AVTOUSTOZ” MЧЖда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сонли қарори билан тасдиқланган Низом асосида лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши, ўқув-методик ва моддий-техник базаси, ўқув жараёнини ташкил қилиниши атрофлича ўрганилиб мониторинг текширув ўтказилди.
Текшириш натижалари кўра расмийлаштирилган далолатномада айрим камчиликлар акс эттирилган.
Текширув натижалари бўйича “ZANGOTA AVTOUSTOZ” МЧЖ педагогик кенгашнинг навбатдан ташқари мажлиси ўтказилди. Мажлисда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича қарорлар қабул қилинди. Мазкур ҳолатларга йўл қўйган ўқитувчи ва масъул ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланди.
Аниқланган камчиликлар юзасидан “ZANGOTA AVTOUSTOZ” МЧЖда бартараф қилишда амалга оширилган ишлар:
- йўл ҳаракати қоидалари ўқув хоналарида: тиббиёт қутичаси кўргазмаси, хайдовчи шахсий гигиенияси кўргазмаси тўлиқ деталлаштирилди, светафор макети чироқлари соз ҳолатга келтирилди, планшетлар тўплами макетчалар билан тўлидирилди;
- aвтомобиль тузилиши ўқув хонасида: деворий кўргазма тўлиқ деталлаштирилди хамда рақамланди, юк автомобиль йиғма макети 3-D аниматция асосида кўргазма қилиниши таъминланди, ёқилғи мойлаш махсулотлари кўргазмаси деталлаштирилди, енгил автомабиль йиғма макети талаб даражасида келтирилди;
- ўкув автомобиллари: Нексия-2 русумли, давлат рақам белгиси 01.Х.095.СВ автотранспорт воситасининг ўт ўчириш мосламаси янгиланди, Нексия-2 русумли, давлат рақам белгиси 01.Е.122.FB автотранспорт воситасининг олд томон таниқлилик белгиси талаб даражасида келтирилди, Нексия-2 русумли, давлат рақам белгиси 01.S.097.EB автотранспорт воситасининг тиббиёт анжомлари талаб даражасида тўлдирилди;
- ўқув гуруҳларидаги ўқувчиларнинг дарс машғулотларига қатнашиш давомати тўлиқ назоратга олинди.
Ҳурматли БАХТИЁР ҚОБИЛОВИЧ !
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда “ZANGOTA AVTOUSTOZ” МЧЖ ўқув корхонаси Сиздан, янги ташкил қилинаётган автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув гуруҳларини ЙҲХБ Р ва ИОБда рўйхатга олишга рухсат беришингизни сўрайди.
“ZANGOTA AVTOUSTOZ” МЧЖ
директори И.А.ХАКИМОВ
Do'stlaringiz bilan baham: |