192 9 -модда. Тижоратда пора эвазига оғдириб олиш Нодавлат тижорат ташкилотининг ѐки бошқа нодавлат ташкилотининг мансабдор
шахсига мазкур мансабдор шахснинг ўз ваколатларидан фойдаланган ҳолда содир этиши
лозим ѐки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаѐтган
шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ѐки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф
эканлигини била туриб, моддий қимматликлар бериш ѐки уни мулкий манфаатдор этиш,
—
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима
ѐки бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ѐхуд бир йилдан уч йилгача
озодликни чеклаш ѐки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Нодавлат тижорат ташкилоти ѐки бошқа нодавлат ташкилоти мансабдор
шахсининг ўз ваколатларидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ѐки мумкин бўлган
муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаѐтган шахс манфаатларини кўзлаб
бажариши ѐки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий
қимматликлар олиши ѐки мулкий манфаатдор бўлиши, —
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима
ѐки бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ѐхуд бир йилдан уч йилгача
озодликни чеклаш ѐки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:
а) такроран;
б) кўп миқдорда;
в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса,
—
энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима
ѐки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ѐхуд уч йилдан беш йилгача
озодликни чеклаш ѐки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан
жазоланади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:
а) такроран;
б) кўп миқдорда;
в) тамагирлик йўли билан;
г) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса,
—
энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима
ѐки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ѐхуд уч йилдан беш йилгача
озодликни чеклаш ѐки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан
жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи ѐки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:
а) жуда кўп миқдорда;
б) уюшган гуруҳ томонидан ѐки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган
бўлса, —
энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда
жарима ѐки беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Башарти пора эвазига оғдириб олишни амалга оширган шахсга нисбатан моддий
қимматликлар ѐки мулкий манфаат сўраб товламачилик қилинган бўлса ва ушбу шахс
жиноий ҳаракатлар содир этилганидан кейин бу ҳақда ўттиз сутка ичида ўз ихтиѐри билан
арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ѐрдам берган бўлса, у
жавобгарликдан озод этилади.