Звеноларнинг инерция кучи ва инерция кучи моментини аниқлаш.
Инерция кучи – фиктив куч, табиатда бўлмайди, ҳисоблашни осонлаштириш учун кирғизилган. Ҳакиқатда бундай жисмнинг иккита ҳолати мавжуд – тинч ва текис тўғри чизиқли ҳаракати, унда жисмга ҳеч қандай куч таъсир этмайди. Агар жисмга реакция кучи таъсир этса, унинг ҳолати бузилади; бу куч акс таъсир этади, уни инерция кучи дейилади.
Илгариланма, айланма ва мураккаб ҳаракат қилувчи звеноларда инерция кучининг моментини аниқлашни кўриб чиқамиз.
Илгариланма ҳаракатланувчи звено. “m” массали ползун а тезланиш билан ҳарактланганда (6.1а-расм), Ньютоннинг иккинчи қонунига асосан, унга Fи инерция кучини қўйилган, кучнинг йўналиши тезланишга тескари йўналган. Бу кучнинг қиймати шундай топилади:
(Н)
Айланувчи звено. Қўзғалмас а нуқта атрофида ω бурчак ва ε тезланиш билан ҳаракатланувчи m массали звенода: масса массалар марказига йиғилган (6.1б-расм) ва инерция моменти J массалар марказига нисбатан олинган массалар маркази аn нормаль ва аτ тангенциал тезланишга эга. Ньютоннинг иккинчи қонуни қўлланилганда звенога нормаль ва тангенциалдан иборат инерция кучи ва инерция кучининг моменти таъсир этади, бу кучлар ва момент йўналиши кинематик параметрлар йўналишига тескари йўналгандир. Улар қиймати шундай топилади:
- нормал инерция кучи (Н) (6.1)
- тангенциал инерция кучи: (Н) (6.2)
- инерция кучининг моменти: (Нм) (6.3)
Айланма ҳаракатланаётган звенода ҳусусий ҳолатда инерция кучи ва унинг моменти нольга тенг бўлиш ҳолларини кўриб чиқамиз.
1. Массалар маркази айланиш маркази билан устма-уст тушмаган ҳолатда, звенонинг бурчак тезлиги ўзгармас:
Бунда (6.1), (6.2) ва (6.3) ҳисобга олганда,
Бунда звенога фақат нормал (марказга интилма инерция кучи таъсир этади).
2. Звенонинг массалар маркази унинг айланиш маркази билан устма-уст тушади, бурчак тезлик ўзгармас (шестерня, шкив, маховик ёки бошқа мувозанатланган звеноларнинг текис айланаётган ҳолати) , у ҳолда (6.1), (6.2) ва (6.3) ҳисобга олганда,
Яъни, бундай звенолар текис айланаётганда ҳеч қандай кучлар таъсир этмайди.
3. Звенонинг масалалар маркази унинг айланиш маркази билан устма-уст тушганда, бурчак тезлик нольга тенг, бурчак тезланиш эса қийматга эгадир (пуск ёки тўхтатиш моменти):
у ҳолда (6.1), (6.2) ва (6.3) ҳисобга олганда,
Текисликда мураккаб ҳаракатланувчи звено. m” массали шатун массалар марказида тўпланган, ва массалар марказига нисбатан олинган I – инерция моменти (6.1в-расм) e бурчак тезланиш билан ҳаракатланаётганда, унинг массалар маркази “а” тезланишга эга бўлади. Ньютоннинг иккинчи қонунига асосан шатунга инерция кучи ва инерция кучининг моменти таъсир этади, уларнинг йўналиши кинематик параметрлар йўналишига тескари бўлиб, қийматлари эса қуйидагича аниқланади:
(Н)
(Нм)
Инерция кучи ва инерция кучи моментини аниқлаш методи кўрсатадики; уларни аниқлаш кинематик параметрлар (тезланиш) дан ташқари, звеноларнинг инерцион параметрларини билиш керак: уларнинг массаси m (кг), шартли равишда массалар марказига тўпланган илгариланма ҳаракатланувчи жисмда ва I (кгм2) инерция моменти массалар марказига нисбатан олинган, айланма ҳаракатланувчи жисмда.
Do'stlaringiz bilan baham: |