Бизнесда ишбилармонликнинг фойдасига доир мулоҳазалар
Бир вақтлар «... агар инсон мукаммалроқ сичқон ушлагични яратган бўлса, дунё унинг остонасига йўл топади», деб айтилган еди. Бозор иқтисодиётида тасаввур, енергияга ега бўлган ва бошқалардан кўра ўз ишини яхшироқ бажаришни ёки хизматларни таклиф этишни истаган ҳар бир инсон учун фойда, эътироф ва хизматларга эришишга «олтин имкониятлар» очилади. Эркин тадбиркорлик тизимининг асл моҳияти - рақобат борлигидадир. Айнан рақобат, ўз ишини шундоқ ҳам яхши бажараётганларни «зафар гаштини суриш» ўрнига, яна ҳам астойдил меҳнат қилишга мажбур қилади.
Рақобат истеъмолчига танлаш имкониятини бериб, якуний натижада унинг яшаш даражаси ошишини таъминлайди. Харидор ўз пулига қимматлироқ товарлар ёки сифати юқорироқ хизматлар олиш учун дўконга келади. Сотиб олиш амалга оширилаётганда, тўланадиган пул танлаб олинган товар ёки хизмат фойдасига «овоз беради». «Пул билан овоз бераётган» истеъмолчилардан йетарлича кўмак (сотиб олиниш йўли билан) олмаган товарлар, дўконлар, хизматлар тез орада ғойиб бўлишади.
Муваффақиятга эришишга интиладиган ишбилармон одамларнинг иши айнан кўрсатиладиган хизматлар доираси оз-моз кенгроқ, ишлаб чиқариладиган товар озгина яхшироқ бўлишини таъминлаш ёки қайсидир бошқа йўл билан уларнинг рақобат афзалликларини яхшилашдан иборатдир. Ҳар йили кўпгина корхоналар касодга учрайди, лекин кўплари муваффақиятга эришади-ку! Муваффақиятга эришадиганлар эса, ҳудудида фаолият юритилаётган жамоа еҳтиёжларини қондириш мақсадини кўзлаган тарзда, хизматлар кўрсатади ёки сотувга товарлар тақдим этишади. Агарда корхона бундан буён уни қўллаб-қувватлашга йетарли бўлган миқдордаги аҳоли еҳтиёжларини қондира олмаса, унда бундай корхона касодга учрайди.
Аҳолининг сони ошиб борган сари, янги корхоналарга еҳтиёж пайдо бўлади. Бор корхоналар янги еҳтиёжларни қондириш учун кенгайишга имконлари йўқ ёки буни хоҳлашмайди, ундан ташқари, аҳоли жамланган янги марказлар пайдо бўлиши билан янги жойларда корхоналар барпо бўлишига зарурат туғилади. Ҳар йили бир неча миллион чақалоқлар туғилади ва «бу чақалоқлар - катта бизнес». Улғайиб бу чақалоқлар ўсмир- лар, талабалар, ишчилар, менежерлар ва ертанги кун истеъмолчилари бўлишади. Ҳаттоки, ўлимларни ҳисобга олганда ҳам, аҳолининг йиллик соф ўсиши анчагина катта!
Рақобатга муваффақиятли қаршилик кўрсатиш учун бизнесмен енг яхши менежер бўлиши ёки енг катта дўконни ушлаши лозим эмас. Ҳамма
нарса анча нисбий. Агарда еркак ёки аёл ўсиб бораётган жамоа учун янги дўконга еҳтиёж борлигини кўришса ва шу йўналишда бошқалардан олдинроқ ҳаракат қилишни бошлашса, улар рақобат курашида сезиларли афзалликка ега бўлишади. Агар корхонанинг жойлашиши қулай жойда танланган бўлса, тез орада улар ўз атрофида бошқа савдо масканларини топади, лекин шу ҳолатда ҳам, қўшнилар фарқ қиладиган товарлар ва хизматларни таклиф еца, улар тўғридан тўғри рақобатга дуч келмасликлари мумкин, натижада корхона ўсишни давом еттиради.
Ўз қобилиятларини рўёбга чиқариш ва калондимоғликларини қондириш учун тасаввур ва бирмунча жасоратга ега бўлган ҳар қандай одам, одатда, агар ҳаётида яхши бизнес учун таваккал қилишга лойиқ даражага йэтишган бўлса, бизнесда муваффақиятга эришиши мумкинлигини тушуниш муҳимдир. Бу одам асос бўладиган таълим олиши, кўникмалар ва билимга ега бўлиши ҳамда бизнесда омадсизликка учраш эҳтимолини камайтириш учун маълум даражада йетукликка эришмоғи лозим. Ҳар қандай бизнес - бу таваккалчилик. Яхши таълим, тажриба ва соғлом фикрлаш бор бўлса, омадсизликка учраш эҳтимоли сезиларли даражада камаяди.
Омад унсури ҳар қандай бизнесда мавжуд. Айрим тадбиркорлар анча омадли. Лекин сиз фақатгина омадга таянмаслигингиз керак!
Do'stlaringiz bilan baham: |