Назарий ўқув машғулотнинг ўқитиш технологияси



Download 0,54 Mb.
bet5/23
Sana14.04.2022
Hajmi0,54 Mb.
#551759
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
Назарий дарс тех харитаси крилл 2

Мулк соҳиби бўлиш. Бу йерда тадбиркорлар чекланган ресурслар ёки маҳсулотларнинг егаси бўлиши керак. Улар ўз мулкига таяниб ёки ўзга мулкини ижарага олиб ишлайди.

  1. Фойда олишга интилиш.Тадбиркорнинг бойишдан иборат иқтисодий манфаати бўлиб, унга фойда олиш орқали эришилади.

  1. Иқтисодий эркинлик. Тадбиркор бозорга қараб нимани, қанча, қандай технология асосида ишлаб чиқаришни, яратилган товарни кимга, қачон ва неча пулга сотишни, қайси банк билан алоқа қилишни, ўзига шерик топишни, хуллас, ҳар қандай иқтисодий фаолиятни ҳеч бир тоифасиз, ўз билганича амалга оширади.

  2. Иқтисодий масъулият. Тадбиркор масъулиятни ўз зиммасига олиб, кўрган фойда-зарарига ўзи жавоб беради.

  3. Иқтисодий таваккалчилик. Тадбиркор таваккал қилиб, «ё устидан, ё остидан» қабилида иш тутади, иқтисодий хавф-хатарни зиммасига олиб, чув тушиб қолишдан қўрқмайди.

  4. Қонун-қоидаларга риоя қилиш. Тадбиркор саъйи-ҳаракатларининг ўз қоидалари бор, уларга итоат қилиш ҳам қарз, ҳам фарз ҳисобланади.

  5. Рақобат курашида қатнашиш. Тадбиркор ҳар доим бошқалар билан

«ким ўзади» қоидасига кўра беллашуви шарт.

  1. Тадбиркорлик сири. Бизнес ишида технология, янги товар яратиш, бозор топиш, нарх белгилаш, контракт тузиш ва бошқалар сир сақланади.

  2. Ҳалоллик билан иш юритиш. Тадбиркорлик ҳалол йўл билан пул топишга асосланиши зарур, қаллоблик, ғирромлик ва алдамчилик унинг табиатига зид. Масалан, Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.) одамларга «ҳалол йўл билан нафақа топинглар», деб марҳамат қилганлар. Шу сабабли «ҳалол топ» деган қоида тадбиркорликка ҳам хос бўлган.

Ўзбекистон қонунларига кўра, товар ишлаб чиқарувчилар истеъмолчиларнинг товар сифатига бўлган талабини қондириши, товар сифатини кафолатлаши шарт. Давлат шу қонунлар ижросини назорат қилади. Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунида: «Давлат истеъмолчиларнинг товар (иш, хизмат) сотиб олиш ва ундан фойдаланиш чоғидаги ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ҳимоя қилинишини кафолатлайди», деб


таъкидлаб ўтилган.

  1. Нуфуз (имиж)га ега бўлиш. Нуфуз халқ орасида, тадбиркорлар доирасида обрў-эътиборли бўлишни билдиради. Тадбиркор ўз шаънини авайлаши, фирма номини еъзозлаб, унга доғ туширмаслиги, яхши ном чиқариши шарт.

  2. Тадбиркорликда ўз-ўзини бошқариш тартиби бор. Давлат фирма ишига аралашмайди, балки иқтисодий сиёсати билан тадбиркорларга кўмаклашади, қонунлар орқали тадбиркорлик учун шароит яратади. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг қонунларига кўра, давлат тадбиркорликни қўллаб-қувватлайди, тадбиркорлар мулкининг дахлсиз- лигини таъминлайди.

Бозор иқтисодиётининг турли мулк шаклларига асосланишини тадбиркорликда яққол кўриш мумкин. Инсонга наф келтирувчи ҳар қандай неъматлар, албатта, кимнингдир мулки. Фақат ҳеч кимга керак бўлмаган нарсанинг егаси йўқ. Бозор иқтисодиёти керакли нарсани яратиб, уни бозор орқали истеъмол этишга асосланар экан, у албатта, мулкчиликни талаб қилади.
Мулк моддий ва маиший бойликларни қонуний равишда ва белгиланган тартибда кишилар томонидан ўзлаштириш шаклидир. Ўзлаштириш тартибини мулкий ҳуқуқ белгилайди, у кимнинг мулкдор бўлиши, мулкдан фойдаланиш қоидалари, мулкни давлат томонидан кафолатлаш кабиларни белгилаб қўяди. Мамлакатимизда мулкий ҳуқуқ ва мулкий муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Фуқаролик кодекси ва
«Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Қонун асосида тартибга солинади.
Тадбиркорлар мулкий муносабатнинг субйекти, яъни иштирокчиси бўлишади. Улар мулк қилиб ўзлаштирадиган нарсалар йер, бино, иншоот, асбоб-ускуналар, машина-механизмлар, яратилган товарлар, илмий ғоялар, лойиҳалар, товар белгилари ва бошқалардан иборат. Булар мулкий муносабатларнинг обйектидир. Мулкнинг уч босқичи бор:
а) егалик қилиш;
б) фойдаланиш (ишлатиш); д) тасарруф этиш.

Уларнинг яхлитлиги мулкчиликни яратади. Тадбиркорларнинг мулкий мақоми икки ёқлама бўлиб, биринчидан, улар ўз мулкига таяниб иш юритишади, яъни моддий ресурслар ва яратилган товарлар уларнинг ўзиники. Иккинчидан, улар ўзгалар мулкини ижарага олиб ҳам фаолият юритишади, бунда мулкка вақтинчалик егалик қилишади ва мулкдан фойдаланишади, аммо уни тасарруф етиб хўжайинлик қила олишмайди. Барибир, ҳар икки ҳолатда ҳам яратилган товарларнинг егаси тадбиркор бўлиб қолаверади. Тадбиркор ўз мулкидан наф кўриши шарт, шундагина унинг иқтисодий манфаати юзага чиқади. Тадбиркор ўз мулкини ишлатиб фойда топади, ўз мулкини қимматга сотиб, даромад кўради, ўз мулкига таяниб меҳнат қилади ва шу йўл билан пул топади ва, ниҳоят, у ўз мулкини меросга қолдиради ёки хайр-еҳсон йўлида ҳадя қилади. Мулкни қандай ишлатишни тадбиркор ўзи ҳал қилади, яъни бунинг енг мақбул йўлини ўзи танлаб олади. Тадбиркор ўз мулкидан наф кўргани учун мулкий масъулиятни, яъни мулкни оқилона ишлатиш жавобгарлигини зиммасига олади.


Тадбиркорлик турли мулк шакллари доирасида юз беради ва қонунга қараб, унинг турлари юзага келади. Бозор иқтисодиётида хусусий мулк йетакчи мавқеда туради. Хусусий мулк айрим кишиларга тегишли ва уларга наф келтирувчи мулкдир.
Хусусий мулкка қараб, хусусий тадбиркорлик мавжуд бўлади. Хусусий мулкнинг ўзи икки кўринишга ега:


  1. Якка хусусий мулк - бу якка шахснинг мулки, шу мулкка асосланган корхона якка шахсга тегишли корхона ҳисобланади. Айрим мулкдорга қарашли, лекин ишчиларни ёллаб ишлатадиган ёки мулкдорнинг шахсан ўзи ва оила аъзолари ишлайдиган корхоналар ҳам бўлади.

  1. Гуруҳий - корпоратив хусусий мулк - бу маълум мақсадни кўзлаб, ўзаро бирлашган мулк соҳибларининг хусусий мулки. Бу мулкни ҳар бир соҳиб алоҳида эмас, балки биргаликда ўзлаштиради. Унинг намунаси корпорациялар бўлиб, улар амалда ҳиссадорлар жамияти шаклида фаолият кўрсатади. Бундай тадбиркорлик иши корпорация доирасида амалга ошади.

Тадбиркорлик жамоа мулкига ҳам асосланади. Бу мулк жамоага бирлашган кишиларнинг умумий мулки ҳисобланади. Жамоага кирувчилар унинг мулкига ўз ҳиссасини қўшиши шарт. Бу йерда ҳам ҳиссадорлик қоидаси бор, аммо акциядорликдан фарқи шуки, мулк соҳиби жамоа таркибида ишлаши шарт. Бунга мисол қилиб, кооперативларни, маҳалла ва жамоа хўжаликларини олиш мумкин.


Давлат мулки давлатнинг вазифаларини бажаришга хизмат қилувчи мулк, давлат корхоналарининг ва ташкилотларининг мол-мулкидан иборат. Давлат унитар корхоналари ҳам тадбиркорлик билан шуғулланиб, фойда кўрадилар.


Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish