Тадбиркорлик тузилмалар таснифи
ТАДБИРКОРЛИК ТУЗИЛМАСИ
|
ТАСНИФИ
|
Якка тартибдаги тадбиркор
|
Якка тартибдаги тадбиркор деганда, юридик мақомга эга бўлмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини юритувчи фуқаролар тушунилади. Улар ҳоҳишига кўра, айрим ҳолларда қонунчилик талаби билан банкда ҳисоб рақамларига эга бўлишлари мумкин. Улар, асосан, давлат солиқ инспекциясида рўйхатга олинади.
|
Хусусий корхона (фирма)
|
Хусусий корхонанинг эгаси бир шахс бўлиб, у якка ҳолда мулкка эгалик қилади, уни тасарруф этади, даромад олади ва ўзининг тадбиркорлик фаолияти натижалари бўйича тўлиқ моддий масъулиятли ҳисобланади. Улар давлатнинг ваколатли органлари томонидан рўйхатга олинади.
|
Ҳамкорликдаги тадбиркорлик тузилма (жамият ва ширкатлар)
|
Бундай корхоналарда икки ва ундан ортиқ шахслар ўз капиталини ҳамкорликда тадбиркорлик фаолияти юритиш учун бириктириб, ўзлари ҳам корхонанинг ишида иштирок этишлари мумкин. Ҳамкорликдаги корхоналар ичида ширкатлар ва жамиятлар фарқланади. Жамиятда капитал бириктирилганлиги билан таъсисчининг корхона фаолиятида шахсан иштироки талаб этилмайди. Яна бир фарқли жиҳат - бу жамият бир шахс томонидан ҳам тузилиши мумкинлигидир.
|
Акциядорлик жамиятлари
|
Акциядорлик жамиятлари масъулияти чекланган корхона шаклига эга бўлиб, унинг капитали акция ҳамда облигацияларни чиқариш ва сотиш орқали чекланмаган миқдордаги индивидуал капитални бирлаштириш натижасида ташкил этилади. Акциядорлик жамиятлари нафақат акция чиқариш йўли билан, балки давлат корхоналари негизида ҳам ташкил этилиши мумкин. Акциядорлик жамиятида унинг мулкдорлари - акциядорлар ва бошқарувчилар ўртасида меҳнат тақсимоти мавжуд бўлади.
|
Ғоялар генератори - (лотинча - ишлаб чиқарувчи) - инсон ақли ва қобилиятини тавсифловчи шахснинг сифати бўлиб, бегона ғояларни умумлаштириб ва уйғунлаштириб ўзининг оригинал ғоясини ишлаб чиқувчи. Ғоялар генератори оригинал ғояни ҳисобга олган ҳолда, ахборотларни қайта ишлаб янгисини, янада унумлисини таклиф этади.
Тадбиркорлик ғояси - бу одам (бир нечта шахс)нинг ёки ташкилотнинг ўз атрофида (бозорда, улар яшайдиган жамоа) аниқланган бир муаммони оригинал усулда йечиш ёки англанган еҳтиёжларни қондириш заруратига жавоб реакциясидир.
Тадбиркорлик ғояси - бу одамнинг ўз олдига қўйган мақсадига елтувчи фикрлар жамланмасидир, яъни стратегияни амалга оширишдаги тактик ҳаракатларнинг йиғиндиси бўлиб ҳисобланади.
Ҳаётда ҳар бир кишининг қандайдир мақсади бўлади. Инсонлар кўпроқ яхши яшашни, мақбул жойларда ишлашни ва бадавлат бўлишни орзу қилишади. Мақсадларга эришишда, асосан, бойлик ҳам муҳим аҳамият касб етганлиги боис ҳар бир киши турли хил фаолият юритиш билан унга эришишга ҳаракат қилади. Инсонни ўз мақсадига эришишида енг оптимал йўлни танлай билиши (ўқитувчи, муҳандис, сотувчи) ҳам тадбиркорликнинг бир кўринишидир. Чунки бу билан у ўзига енг қулай бўлган даромад топиш йўлини топади. Буни инсоннинг ҳаётда ўз йўлини танлай билиши билан боғ- лаш мумкин. Шунинг учун тадбиркорлик - бу айнан савдодаги фаолият эмас, балки давлатнинг солиқ юкини камайтириш йўли орқали солиқ тўловчилар сонини янада кўпайтиришга эришиши, корхона раҳбари ходимлар ҳолатига қараб, моддий ва маънавий рағбатлантириши натижасида самарадорликни ошириши, «Спарк» русумли автомашинанинг егаси машинани газлаштириши кабилар ҳам ўз касб соҳасидаги тадбиркорлик шакли бўлиб ҳисобланади. Инсон қайси соҳада бўлмасин, яхши натижага эришиши учун, аввало, унда ғоя бўлиши лозим.
Яхши тадбиркорлик ғояси - бу муваффақиятли корхона ташкил этишнинг муҳим таркибий қисми, аниқроғи, дастлабки босқичи. Яхши тадбиркорлик ғоялари, одатда, ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Аксинча, улар машаққатли меҳнат, тинимсиз ҳаракатлар ва, ҳаттоки, тадбиркор томонидан ғояларни яратишда, очилаётган имкониятларни аниқлаш ва баҳолашда ижодкорлик намойиш етилишининг натижасидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |