Назарий ўқув машғулотнинг ўқитиш технологияси


Ўз-ўзига ишлаш билан боғлиқ чекловлар



Download 0,54 Mb.
bet11/23
Sana14.04.2022
Hajmi0,54 Mb.
#551759
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   23
Bog'liq
Назарий дарс тех харитаси крилл 2

Ўз-ўзига ишлаш билан боғлиқ чекловлар

Сиз нафақат ўз-ўзини банд қилишдан келиб чиқадиган афзалликларни билишингиз керак, балки у билан боғлиқ ёқимсиз нарсалардан ҳам хабардор бўлишингиз керак: инвестиция қилинган сармояни йўқотиш эҳтимоли, ишончсиз ёки паст даромад, кўп вақт сарфланиши ва зерикарли ёқимсиз ишларни бажариш зарурати.


Инвестиция қилинган сармояни йўқотиш эҳтимоли. Ўз-ўзини банд қилиш билан сиз инвестиция қилган сармояни йўқотиш хавфи боғлиқдир.
«Инвестиция қилинган сармоя» атамаси тадбиркор ўз хусусий корхонасини ташкил етганда сарфлаган харажатларни билдиради. Одатда, бизнесда таваккалчилик қанча юқори бўлса, у келтирадиган даромад имконияти шунча кўпроқдир. Агарда, корхона яхши ривожланаётган бўлса, фойда катта бўлиши мумкин. Агарда, корхона омадсизликка учраса, унга инвестиция қилинган сармоя йўқотилиши мумкин, тадбиркор ўз ҳаётининг бир қисмини, шахсий ёки оилавий жамғармасини бекорга йўқотиш учун барча имконга ега. Хусусий корхонани ташкил этиш учун қарзга пул берган банк, таъминотчилар ва шахсларга тўловларни қайтаришга йиллар кэтиши мумкин. Ишончсиз ёки паст даромад. Хусусий корхонага егалик қилишнинг яна бир камчилиги бу ишончсиз ёки паст даромад олиш имкониятидир. Ёлланган ходимларнинг иш ҳақидан фарқли ўлароқ, фойда миқдори ойдан ойга ўзгариши мумкин. Бу ҳаттоки, оёққа турган корхона учун ҳам ўринлидир. Аммо даромад келиб турганда ҳам, у шахсий ва оилавий еҳтиёжларни қондириш учун йетарли бўлмаслиги мумкин. Бундай ҳолат кўпинча биринчи
олти - ўн икки ойдаги фаолият даврида кузатилади.
Кўп вақт сарфланиши. Тадбиркорлар ўз иш вақтини ҳафтада қирқ соат билан чекламайди, улар келиш-кэтиш вақтини кўрсатадиган автоматда карточкасини белгиламайди. Кўпгина ўз-ўзини банд қилган тадбиркорлар кунига ўн тўрт соат ва ундан кўпроқ, ҳафтасига олти ёки йетти кун ишлашади. Кўп ҳолларда корхона егаси ерталаб биринчи бўлиб ишга келади ва кечқурун охирги бўлиб ишдан кетади. Корхонанинг иш вақти егасининг ихтиёри билан эмас, истеъмолчилар учун қулайлик нуқтайи назаридан белгиланади. Масалан, кўп дўконлар 800 дан 2100 гача ишлайди. Айрим тадбиркорлар ўз бизнесларини кетма-кет бир ёки икки кундан ортиқ қаровсиз қолдиришлари мумкин эмас, деб ҳисоблашади.
Зерикарли иш: бизнес билан шуғулланиш сиз мутлақо бажаришни истамайдиган, лекин бажаришингиз мажбур бўлган ишлар зарурати билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Таваккалчиликлар. Агар сиз мулоҳазали таваккалчиликларни ўз зиммангизга олишга тайёр бўлсангиз, сизда муваффақият учун барча имкониятлар бор. Мулоҳазали таваккалчиликлар сизга таназзул ёки муваффақият имкониятларини олдиндан аниқлашга имкон беради. Таваккалчилик жуда паст бўлган бизнес кам даромад келтиради ва ўз ғояларингизни ва уларни амалга оширишни чеклаб қўяди.
Вақт. Ўз бизнесингизни бошлаш — жиддий иш. Дастлабки бир неча йил мобайнида иш эҳтимол вақтингизни кўп қисмини олар. Кейинчалик корхона егаси томонидан бизнесдаги сидқидиллик ва шахсий манфаатдорлик жуда ўзгариши мумкин. Кичик бизнеснинг кўплаб барқарор корхоналарида кундалик мажбуриятларни бошқарувчи йелкасига юклаш мумкин. Келажакда бизнесга қанчалик шахсан жалб бўлишни хоҳлашингизни ва келажакда (айтайлик, 6 йилдан кейин) қанчалик астойдил ишлашингизни аниқлашингиз керак. Эҳтимол, сиз ўз бизнесингиз ичида тўла ёки қисман бўлишни истарсиз ёки бутунлай четга чиқишни хоҳларсиз.
Одамлар билан мулоқот. Сизга одамлар билан ишлаш ёқадими ёки ҳамиша якка ўзингиз ишлашни истайсизми? Ёки сиз қайердадир уларнинг ўртасида тўхтайсизми? Кичик бизнесда шахслараро мулоқот (алоқа)нинг уч тури - истеъмолчилар билан, ходимлар билан ва йетказиб берувчилар билан мулоқот мавжуд. Кўп кичик корхоналарнинг егалари ходимлар ва йетказиб берувчиларнинг мулоқотига еътироз билдиришмайди, чунки мулкдор уларга нисбатан фойдалироқ мавқеда туради. Бироқ мулкдор-истеъмолчи муносабатлари сизнинг бизнесингиз турига қаттиқ боғлиқдир. Масалан, кўчмас мулкни сотишда ҳужумкорлик, ҳатто агрессивлик муҳимдир. Агар сизга якка тартибда сотиш ёқмаса, бу нарса талаб қилинадиган бизнесни танламанг. Бизнеснинг бошқа кўплаб турларида сотишга ёндашув кўпроқ шахсдан ташқаридадир.
Чакана савдода муваффақият кўпинча истеъмолчи билан шахсий алоқадан кўра, яхши товарларга, мақбул нархларга ва омадли рекламага боғлиқ бўлади. Почта, Интернет ёки електрон почта орқали буюртма бериш шахс иштирокисиз савдонинг охирги мисолидир, бунда сиз ҳеч қачон истеъмолчини кўрмайсиз (истеъмолчи буюртма беради, мулкдор товар жўнатади).


Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish