Назарий ўқув машғулотнинг ўқитиш технологияси


Тадбиркорлик сифатлари ва кўникмалари



Download 0,54 Mb.
bet7/23
Sana14.04.2022
Hajmi0,54 Mb.
#551759
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   23
Bog'liq
Назарий дарс тех харитаси крилл 2

Тадбиркорлик сифатлари ва кўникмалари

Тадбиркор нималарни билиши ва қилиши керак? У енг аввало, тадбиркорлик фаолиятини қандай амалга оширишни, қандай шароитда амалий ҳаракат қилишни, тадбиркор олдида учрайдиган тўсиқларни ҳал қилиш йўлларини ва қандай ютуқларга эришишни билиши керак. Тадбиркор



  • ишлаб чиқаришни ташкил этишни ҳамда маҳсулотни сотишни, бозор муносабатлари шароитида юзага келадиган аниқ шароитларни баҳолашни ва тўғри йўл танлашни билиши керак. Ҳеч ким, ҳеч қачон тадбиркорга нима қилишни ўргатмайди ва оғир пайтларда ёрдамга ҳам келмайди. Ҳар бир тадбиркор фақат ўз кучи, билими ва заковатига ишониши ҳамда суяниши лозим.

Тадбиркорликдаги муҳим омил - бу тадбиркорнинг шахсий хусусиятлари. Тадбиркор бўлиш учун ташқи ҳолатдан ташқари фақат шахсан ўзига боғлиқлик томонлари борки, сармоя ва ҳуқуқий муҳит тўла мавжуд бўлганда ҳам бу сиз у ҳақиқий тадбиркор бўла олмайди. Бу унинг ишбилармонлик, тижорат қобилиятидир.
Ишбилармонлик жуда кенг тушунчага ега. Бу аввало, назарий ва амалий билимлар йиғиндиси бўлиб, бунда, биринчи навбатда, иқтисодиёт асосини, айнан бозор иқтисодиётини билиш зарур. Маълумки, иқтисодиётни тушунмай, бозорнинг фарқига бормай туриб, тадбиркор бўлиш мумкин эмас. Тадбиркорлар бозор иқтисодиётининг ижодкорларидир. Чунки улар оддий ижрочи эмас, балки бозор иқтисодиёти, унинг муносабатлари,
механизмларига ижобий ёндашувчилар, ривожлантирувчилардир, бозор тўғрисидаги тушунчани кенгайтирувчи, унинг турлилигини таъминловчи, ҳақиқий ҳолатини бойитувчи шахслардир.
Бозорни ўз вақтида сезиб бориш, унинг ҳолатини олдиндан кўра билиш, бозорнинг ертанги талаби даражасида иш кўриш, ҳар томонлама билимдон, сезгир, ўткир бўлишни талаб етади. Бу аҳоли турмуш даражаси, даромадлар ҳаракати, турли табақадаги аҳоли талабининг ўзгариб боришини олдиндан билиш ва барча ишлаб чиқариш, тижорат фаолиятини шу ҳолатга мослашган ҳолда ўзгариб бориши учун интилиш демакдир.
Бунинг учун тадбиркор ҳар томонлама билимдон бўлмоғи зарур. Шундагина у мазмунан ишбилармон бўлиши мумкин. У замонавий техника, технология, ташкилотчилик, билимдонлик даражасида бўлмаса, орқада қолади, рақобатга бардош бера олмайди ва бозор иштирокчиси сифатида юқори даражага эриша олмайди. Тадбиркор иш юритиш соҳасида барча омил, чора-тадбир, воқеликка бир хил муносабатда бўлиб, ҳаммасини ўз диққат марказида тута билиш қобилиятига ега бўлиши керак.
Булардан ташқари, тадбиркор ҳақиқий инсоний қобилиятлар ва хусусиятларга ега бўлиши керакки, у ҳақиқатан ҳам иш боши, ташкилотчи, бошқарувчи, кўпчиликни бирлаштира олиш қобилиятига ега шахс бўлиши зарур. Амалиётда ўз шахсий манфаатини халқ манфаати билан боғловчи, халқ учун зарур ишларни ўз ҳисобига бажарувчи, ҳомийлик қилувчи тадбиркорлар жуда кўп. Ҳар томонлама илғор, юқори маданиятли, халқпарвар ва халқ олдида катта обрўга ега бадавлат тадбиркор-соҳибкорлар, айниқса, ривожланган, иқтисодиёти юқори даражадаги мамлакатларда оддий ҳолатдир.
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни хоҳлаган инсонлар ега бўлиши лозим бўлган (ёки ривожлантириш имкониятига ега бўлган) маълум хусусиятлар мавжуд. Агар тадбиркорларни бошқа инсонлар гуруҳи билан турли хусусият ва кўникмаларни баҳолаш орқали солиштирадиган бўлсак, тадбиркорлар бир қатор ўзига хос хусусиятлар мавжудлиги билан ажралиб турадилар, хусусан:

  1. Юқори меҳнат қобилияти:бизнесни бошқариш юқори ҳаракатчанликни ва интилувчанликни талаб қилади. Бу - зарур бўлганда, узоқ муддат давомида ишлай олиш, танг вазиятларда ҳам жуда қаттиқ ишлаш ва яхши ухлай олиш имконияти бўлмаганда ҳам меҳнат қобилиятини сақлай олиш билан боғлиқ.

  1. Ўз кучига ишониш: бизнесда ривожланиш учун инсонлар ўз кучларига ва ўзлари олдига қўйган мақсадларга эриша олиш қобилиятлари борлигига ишонишлари лозим. Бу, одатда, қуйидаги ибора билан ифодаланади: «Агар сиз бирон нимага жуда интилсангиз ва шу нарса устида ишлашга тайёр бўлсангиз, сиз ўзингиз истаган нарсага, албатта,эришасиз».


  1. Download 0,54 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish