Биринчидан, тадбиркорликнинг субйекти ким бўлиши мумкин? Қонун- чиликка мувофиқ, балоғат ёшига йетган ҳар бир фуқаро ўз мулки асосида ёки мулк егасининг ваколати асосида ўзи ихтиёр етган қонунга зид бўлмаган фаолият тури билан шуғулланиши мумкин.
Иккинчидан, юқоридаги таърифда тадбиркорликнинг яна бир томони - мазмуни ифода етилган бўлиб, у мазмунан бой, хилма-хил кўринишга ега. Тадбиркорлик фаолиятини танлаш, уни ташкил этиш ва ривожлантириш моҳият жиҳатидан давлат, жамият аҳамиятига молик иш бўлмасдан, балки эркин танланадиган фаолиятдир.
Тадбиркорлик фаолиятининг уч тури ва унга мос равишда тадбиркорларнинг уч гуруҳини алоҳида кўрсатиш мумкин:
1 Ўзбекистон Республикасининг «Тадбикорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни (янги таҳрири), 3-модда. // http:// www. lex.uz.
товарни сотиш, қайта сотиш ва тижорат ишларини ташкил этиш билан шуғулланувчи тадбиркорлар;
товар ишлаб чиқаришни ташкил этиш билан шуғулланувчи
тадбиркорлар;
янги товар ёки хизмат лойиҳасини ташкил этиш. Тадбиркорликнинг бу тури билан интеллектуал мулк егалари - инновация тадбиркорлари шуғулланади.
Учинчидан, мақсад жиҳатидан тадбиркорликнинг икки турини:
а) фойда олишни, иқтисодий самарага эришишни мақсад қилган;
б) ижтимоий самарага (масалан, табиат муҳофазаси, ёш авлод тарбияси, соғлиқни сақлаш) эришишни мақсад қилган турларини ажратиш мумкин.
Тадбиркорлик ва бизнесни ривожлантириш учун қуйидаги шарт- шароитлар талаб етилади:
Мулк муносабатларининг уйғунлашуви. Бозор иқтисодиёти шароитида мулкий муносабатлар уч жиҳат билан белгиланади:
егалик қилиш, яъни мулк егаси сифатида мулкка тўла ҳукмронлик қилиш: сотиш, ижарага бериш, ҳадя этиш;
фойдаланиб туриш, яъни мулк егасининг назорати асосида маълум шарт ва тўлов евазига мулкдан вақтинча фойдаланиш;
тезкор бошқаришни, яъни мулк егасининг назорати остида ресурсларни тақсимлаш ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича мулкни бошқариш ҳуқуқини жорий этиш.
Тадбиркорларга ўз қобилиятини тўла намоён этиш учун қуйидаги иқтисодий эркинликларнинг берилиши:
маҳсулот турларини ва ишлаб чиқариш усулини танлаш эркинлиги;
ҳамкорларни мустақил танлаш;
маблағларни қонунга зид бўлмаган соҳаларга мустақил сарфлаш эркинлиги ва ҳ.к.
Бозорнинг очиқлиги, яъни товарлар, сармоялар, маълумотлар, иш кучи, хомашё ҳаракати учун сунъий тўсиқларнинг йўқлиги.
Бозор инфратузилмасининг мавжудлиги. Бунга қуйидагилар киради:
тижорат банклари;
товар, фонд, меҳнат, валюта биржалари;
тижорат таваккалчилиги ва мулк суғуртаси;
маълумот ва реклама манбалари, оммавий ахборот воситалари, алоқа воситалари;
експерт бюролари, сертификат марказлари, божхоналар, солиқ назорати, баҳолаш ташкилотлари, арбитражлар ва ҳ.к.
Тадбиркорлик учун ҳуқуқий кафолатнинг мавжудлиги, яъни тадбиркорликни ҳимояловчи қонунчиликнинг мавжудлиги.
Янги корхоналарга кадрлар тайёрлаш, кредит олиш, солиқ тўлаш, табиий бойликлардан фойдаланиш бўйича давлат томонидан берилган имтиёзлар ва ҳ.к.
Тадбиркор нималарни билиши ва қилиши керак? У енг аввало, тад- биркорлик фаолиятини қандай амалга оширишни, қандай шароитда амалий ҳаракат қилишни, тадбиркор олдида учрайдиган тўсиқларни ҳал қилиш йўлларини ва қандай ютуқларга эришишни билиши керак. Тадбиркор - ишлаб чиқаришни ташкил этишни ҳамда маҳсулотни сотишни билиши лозим. У бозор муносабатлари шароитида юзага келадиган аниқ шароитларни баҳолаши ва тўғри йўл танлай олиши зарур. Ҳеч ким, ҳеч қачон тадбиркорга нима қилишни ўргатмайди ва оғир пайтларда ёрдамга келмайди. Ҳар бир тадбиркор фақат ўз кучига, билимига ва заковатига ишониши ва суяниши лозим.
Бизнесни муваффақиятли олиб боришга кўмаклашувчи тадбиркорликнинг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:
Do'stlaringiz bilan baham: |