Кўргазмалар. Хусусий корхонани ривожлантириш учун ғоялар топса бўладиган жойлардан яна бири — кўргазмалар ва савдо ярмаркалари. Одатда, уларнинг ўтказилиши радио ёки газеталарда ёритилади.
Бундай кўргазмаларда мунтазам қатнашиб сиз, нафақат янги товарлар ва хизматлардан хабардор бўласиз, балки савдо вакиллари, ишлаб чиқарувчилар, улгуржи савдогарлар, дистрибуторлар ва франшиза егалари билан ҳам учрашасиз. Бу - тадбиркорлик ғоялари, ахборот ва хусусий корхонани ташкил этишда кўмакнинг ажойиб манбалари. Балки улардан айримлари сизга ўхшаган ташаббускор тадбиркорни излаётгандир.
Тадқиқотлар. Кичик корхонани барпо етганда, манфаатларнинг марказий нуқтасида истеъмолчи бўлиши керак. Маҳсулот ёки хизматни яратишга асос бўладиган истеъмолчининг еҳтиёж ва хоҳишлари кузатув ва тадқиқотлар орқали аниқланиши мумкин. Бундай тадқиқотлар норасмий ёки расмий, одамлар билан суҳбат ўтказиш (анкета тўлдириш ёки интервю усуллари қўлланади) ва/ёки кузатувлар орқали бажарилиши мумкин.
Сиз ўз оилангиз аъзолари ёки дўстларингиз билан гаплашишдан бошлашингиз ва ҳозирги пайтда бозорда мавжуд бўлмаган нарсадан нима уларга зарур, нимани хоҳлашлари тўғрисида қандай фикрда еканликларини аниқлашингиз мумкин. Ёки, мисол учун, агарда мавжуд бўлган маҳсулот ёки хизматлардан уларда қониқиш бўлмаса, улар шу нарсаларда қандай яхши ўзгаришлар бўлишини хоҳлашар еди. Шундан сўнг тақсимот тизимининг қисмлари, яъни ишлаб чиқарувчилар, улгуржи савдогарлар, дистрибуторлар, чакана сотувчи ва агентлар бўладиган одамлар билан суҳбатлашишни бошлашингиз мумкин.
Суҳбатлардан олдин бир қатор саволларни ишлаб чиқиб, анкета шаклида тайёрлаш ёки интервюларда фойдаланиш фойдали бўлар еди. Харидорлар билан яқин алоқада бўлган тақсимот тизими вакиллари харидорлар нимани исташларини ва сотувда нима йўқлигини яхши билишади.
Ва ниҳоят, сиз имкони борича кўпроқ ҳозирги ва бўлғуси харидорлар билан суҳбатлашишингиз лозим. Қанча кўп ахборот тўпласангиз, шунча яхши.
Одамлар билан суҳбатлардан ташқари, сиз кузатувлар натижасида ҳам маълумот олишингиз мумкин. Масалан, қайсидир аниқ кўчада дўкон очиш ҳақида қарор қабул қилишда, сиз кузатиб ундан маълум кунларда ўтадиган одамлар сонини ҳисоблашингиз ва шу кўрсаткични бошқа кўчалардаги
шундай маълумот билан таққослашингиз мумкин. Ёки, агарда сиз сайёҳлар кўп қатнайдиган жойда ўз корхонангизни жойлаштиришга манфаатдор бўл- сангиз, ўша жойда ҳунармандчилик устахонаси ёки миллий ҳунармандчилик буюмлари билан савдо қиладиган дўконни барпо этишга уриниб кўришингиз мумкин.
Бу соҳадаги беғамлик ва еътиборсизликнинг олдини олишнинг ягона йўли
— вужудга келадиган еҳтиёж ёки тадбиркорликда очиладиган имкониятларга ҳар бир пайтда жавоб қайтаришга тайёрликни тарбиялашдир. Масалан, тадбиркорлардан бири, ўзи қатнашадиган зиёфатларда навбат билан меҳмонларни суҳбатга тортиб ҳар биридан, бирор киши мўлжалланган функсияларини тўлиқ бажармаган бирорта буюмдан фойдаланмадими, деб сўраб чиқар еди. Бошқа бири қариндошларининг болалари ўйинчоқлар билан ўйнаганини доимо кузатиб, шундан янги бозор бўшлиғини барпо этиш учун ғоялар излар еди.
Шикоятлар. Харидорларнинг шикоят ва қониқмасликлари кўпгина янги товар ва хизматлар пайдо бўлишига олиб келган. Ҳар сафар харидор ёки истеъмолчилар у ёки бу товар, ёки хизматнинг камчиликларига қаттиқ шикоят қилганда, ёки сиз кимдандир «Мен буни ... бўлишини хоҳлар едим» ёки «Агарда, шундай ... бўладиган товар (хизмат) бўлганда еди», деган гапларни ешитганингизда, сиз тадбиркорликда амалга оширса бўладиган ғояни ўз қўлингизга киритасиз. Бу ғоя фаолият юритаётган корхона билан рақобат қиладиган ва яхшироқ маҳсулот ёки хизматни таклиф етадиган фирмани ташкил этишдан ёки янги маҳсулот ёки хизматни барпо етиб, уни ишлаб турган корхонага ва (ёки) барча хоҳловчиларга сотишдан иборат бўлиши мумкин.
Ақлий ҳужум. Ақлий ҳужум - бу муаммоларни ижодий йечиш ҳамда янги ғояларни яратиш усули. Ақлий ҳужумнинг мақсади имкони борича енг кўп ғояларни таклиф этишдан иборат.
Ақлий ҳужум, одатда, муаммо ёки масалани қўйишдан бошланади. Мисол учун сиз қуйидаги саволни қўйишингиз мумкин: «Ҳозирги пайтда бозорда мавжуд бўлмаган қайси маҳсулот ёки хизматлар ҳозир уй-рўзғоримизга зарур?» Ҳар бир ғоя қўшимча бир ёки бир неча ғояларни олиб келади ва бунинг натижасида кўпгина янги ғоялар беради.
Бу усулни қўллаганда, сиз тўрт қоидага риоя етилишини таъминлашингиз лозим:
бошқаларнинг ғояларини танқид қилманг ва улар ҳақида ўз хулосангизни чиқарманг;
эркин ғоялар оқимига кўмаклашинг, дастлаб ғайриоддий ва ақлга сиғмайдиган, деб туйиладиган ғоялар олқишланади;
ғояларниг кўплиги исталган натижадир: ғоялар қанча кўп бўлса, шунча яхши;
бошқа қатнашчилар ғояларини яхшилаш ва уларни комбинация қилиш йўли билан янги ғояларни таклиф етинг.
Тадбиркорлик ғояларининг туғилишига юқоридаги сабаблар билан бир қаторда, аввало, тадбиркорнинг ўзи ҳам билимли, ўз фаолият доирасини, атроф-муҳитни, шарт-шароитларни яхши биладиган ва таҳлил қила олиш қобилиятига ега бўлиши лозимдир. Чунки ғоя бўлгани билан уни бир меъёрга келтириш ва амалга ошириш ҳам тадбиркорликнинг бир кўринишидир. Талабалар орасида ўқиганини тушунтириб бера олмайдиган, ўқишга кўнгли йўқ, яхши нутқи бор бўлса-да, жамоат ичида гапира олмайдиган, тушунмаса- да, еслаб қолиш қобилияти кучлилари учраб турганидек, тадбиркорлик ғоясини амалга оширишда ҳам шунақа муаммоларга дуч келиниши мумкин. Бу муаммолар ҳал қилинадиган муаммолар қаторига киради. Чунки турли мавзуга оид кўп китобларни ўқиш инсонни фикрлаш доирасини кенгайтириш билан бир қаторда, унинг ижодкорлик руҳиятини ҳам оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |