Назарий ўқув машғулотнинг ўқитиш технологияси



Download 0,54 Mb.
bet20/23
Sana14.04.2022
Hajmi0,54 Mb.
#551759
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
Назарий дарс тех харитаси крилл 2

шахсий хусусиятлар тўпламига ега бўлиш. Уларни тартиб бўйича кўриб чиқамиз.

Билимлар - керакли пайтда чақириб олиниши мумкин бўлган, тўпланган ахборот йиғимлари ёки ҳажмидан иборат, деб таърифланган еди. Бизнес контекстида, билимлар қуйидаги каби жиҳатлар ҳақида маълумотларга ега бўлиш (ёки танишиш)да намоён бўлиши мумкин:

  • бизнесда очилаётган имкониятлар;

  • бозор;

  • истеъмолчилар;

  • рақобатчилар;

  • ишлаб чиқариш жараёнлари;

  • техник деталлар;

  • бизнесни бошқариш;

  • ёрдам кўрсатиш манбалари.

Аммо инсон фаолиятининг бизнес ёки тадбиркорлик каби соҳасини билишнинг ўзи, ҳали ўз корхонасини ташкил этиш ва уни бошқаришда муваффақиятга эришиш учун йетарли эмас, худди шундай, масалан, самолётни бошқариш, машинани ҳайдаш ёки сузиш ҳақида ўқиш ёки маълумотларни ўрганишнинг ўзи, сиз самолётни, машинани бошқаришингиз ёки бассейнда сузишингиз учун йетарли бўлмайди.



Кўникмалар - билимларни ишлата билиш қобилияти, деб таърифланган еди; улар амалий фаолият орқали егалланиши ёки ривожланиши мумкин, масалан, самолётни бошқариш, машинани ҳайдаш ёки сузишни амалда бажариш йўли билан. Бизнес контекстида техник ва бошқарув мазмунидаги кўникмалар ўртасида фарқни кўриш мумкин. Баъзи мисоллар қуйида келтирилган:

Техник Бошқарув

  • инженеринг  маркетинг (жумладан, сотиш ҳам)

  • компютерлардан  молиявий фаолиятни бошқариш фойдаланиш

  • дурадгорлик санъати  жараёнларни ташкил қилиш

  • механика  режалаштириш

  • умумий овқатланиш  йетакчилик

Билим ва кўникмаларни анча осон ўрганиш ёки уларни ўзида ривожлантириш мумкин. Аксинча, маълум шахсий хусусиятларни ривожлантириш бир қанча вақт талаб қилади; улар осонликча ўзгармайди ёки уларга тез эришилмайди.


Шахсий сифатлар (хусусиятлар) - руҳшунослар томонидан шахснинг ўзига хослигини ташкил етувчи шахсий хусусиятлар жамланмаси, деб белгиланган. Тадбиркорнинг бу 14 шахсий сифати қуйида келтирилган:
Муваффақиятли тадбиркор:

  • ташаббускор;

  • имкониятларни кўради ва уларни рўёбга чиқаради;

  • тиришқоқ;

  • маълумотларни шахсан ўзи қидиради;

  • сифатни ошириш ташвишида бўлади;

  • шартномаларнинг тўлиқ бажарилишига эришади;

  • юқори самарадорликка йўналтирилган;

  • ўз фаолиятини мунтазам режалаштиради;

  • муаммоларни оригинал йўллар билан ҳал қилади;

  • ўзига ишонч ҳиссини намойиш етади;

  • ҳисоб-китоб билан таваккал қилади;

  • шиддатли;

  • ишонч уйғотади;

  • бошқаларни ўз таъсирига бўйсундириш стратегияларидан фойдаланади.

Ушбу қобилиятларнинг учаласига ҳам (билимлар, кўникмалар, шахсий сифатлар) ега бўлмаган одам, бизнесига нисбатан қўллаганда, ўз корхонасини муваффақиятли бошқариш йўлида, шу қобилиятларга ега бўлган одамдан кўра, қийинчиликларга дуч келиш эҳтимоли анча кўпроқ.
Агар одам қуйидагига ега бўлса, нима бўлиши мумкин?

  • Фақат билим ва кўникмаларга

Фақат билим ва кўникмаларга ега бўлган одам, ўз ишини умуман бошлашга эришган ҳолда ҳам, бизнесда узоқ вақт жон сақлаши жуда ҳам шубҳали. Масалан, маълум бир шахсий сифатларга ега бўлмай туриб, одам бирон-бир жиддийроқ муаммога дуч келгач, кам қатъиятлиликни намойиш этиши мумкин ёки бундай одам очилаётган имкониятларни кўрмаслиги ва уларни амалга ошира олмаслиги мумкин ёки у масъулиятли иштирокчи сифатида, қулай ишга киришиш таваккалини (ҳатто ҳисобланган бўлса-да) ўз зиммасига олишни умуман рад этиши мумкин.

  • Фақат билим ва тадбиркорлик сифатларига

Фақат билим ва тадбиркорлик сифатларига ега бўлган шахс агар техник кўникмаларга ега бўлмаса, бу қобилиятларини қўллашга бирон- бир яхшироқ нарса топа олмаслиги мумкин. Ёки у бегоналарга қаттиқ боғлиқ бўлгани туфайли, эҳтимол, жуда заиф еканлигини аниқлаши мумкин. Бу муаммонинг ечими, керакли кўникмаларга ега бўлган ҳамкорни топиш ёки одамларни жалб этишда бўлиши мумкин.

  • Фақат кўникмалар ва тадбиркорлик сифатларига

Керакли кўникмалар ва тадбиркорлик сифатларига ега бўлган, аммо билимларга ега бўлмаган бўлажак тадбиркор, ўз корхонасини ташкил этиши мумкин. Аммо рақобат муҳитида, билимларнинг йўқлиги ёки ҳеч бўлмаса, масалан, истеъмолчиларни, бозорни (шу жумладан, бозорда ривожланаётган анъаналарни) билмаслик, охир-оқибат инқирозга олиб келиши мумкин. Ахборот муваффақиятли ривожланишга интилаётган ҳар бир корхона учун жуда муҳим.
Тадбиркор бўлмоқ учун туғма қобилиятга ега бўлиш керак, деган фикр кўп вақтдан бери ҳукм суриб келди. Аммо ендиликда, бозор иқтисодиёти шароитида ҳар ким ҳам тадбиркор бўлиши мумкинлигини кўплар тан олмоқда. Хўш, бунинг учун нима қилмоқ керак?
Бу саволга тўла-тўкис жавоб бериш қийин. Аммо, бир қатор олимлар, жумладан, Ё.Абдуллайев ва Ф.Каримовнинг фикрича, ҳозирги замон тадбиркори қуйида келтирилган 10 фазилатга ега бўлиши лозим1.

  1. Ҳалоллик ва ростгўйлик. Бу тушунчалар тадбиркорликнинг асоси бўлиб, ҳалол фойда олиш ва ишда яхши муносабатлар ўрнатишнинг бирдан бир шартидир. Тадбиркор биринчи галда ишнинг кўзини биладиган, ҳалол ва ҳаромни фарқига борадиган шахс бўлиши керак. Сабаби, тадбиркор қанчалик ҳалол ишласа, маҳсулотлари сифатли бўлса, бозорда унинг мавқейи баланд, маҳсулотлари шунча харидоргир бўлади. Чунки ҳалол тадбиркорларга ҳамма ишонади.

  1. Мажбурийлик, сўзсиз бажаришлик.Тадбиркор қачон ўз сўзининг устидан чиқса, ваъдасида турса ва берилган топшириқларни бажарсагина иши ўнгидан келади. Сўзини устидан чиқиш, келишилган шартномада кўрсатилган мураккаб ва оддий оғзаки вазифаларнинг (бирон йерга айтилган вақтда бориш) бажарилишини ўз ичига олади. Берилган ваъда ҳар қандай шароитда бўлса ҳам бажарилиши шарт. Ҳақиқий тадбиркор ўз мижози (рақиби)ни алдамаслиги керак. Вазифани ўз вақтидан кечикиб бажариш ҳам субуцизликка киради.

  1. Масъулиятли бўлиш. Ҳақиқий тадбиркор қилмиши учун ўз пули ёки маблағи билан жавоб беради. Агар у айбдор бўлса, йўл қўйган хатосини тузатиши, кўрилган зарарни қоплаши лозим.

  2. Бошқалар билан муносабат чоғида уларга нисбатан ҳурматда бўлиш. Тадбиркор бошқаларга шундай муносабатда бўлиши керакки, унга бошқалар ҳам шундай муносабат билан жавоб қайтаришсин.

  3. Қонунга итоат қилиш.Тадбиркор бўлиш истагида юрган ҳар бир киши қонун ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга итоат қилиши, уларни оғишмай бажариши шарт. Қонун талабларидан чекиниш, қонунчиликни бузиш, ҳуқуқ- тартиботга, пировардида эса давлат томонидан қўриқланадиган манфаатлар ва ўзаро муносабатларга тажовуз қилиш демакдир.

Буюк Соҳибқирон Амир Темур ҳам ўз тузукларида «...тегишли тартибга ва қонунга амал этиш менинг тақдирим ва ютуқларимнинг асоси ҳамда таянчи бўлиб хизмат қилади», деб ёзган еди.

  1. Сахий ва хайр-еҳсонли бўлиш. Халққа хайр-еҳсон қилиш енг улуғ фазилат. Саховатли, сахий тадбиркор шундай кишики, биров нарса сўрамай туриб, олдиндан ҳадя қилиб улашади.

  2. Инсофли бўлиш. Инсоф - бу адолат ва виждон амри билан иш тутиш туйғуси ва қобилияти, ишда кишилар билан муносабатда: ҳалоллик, тўғрилик, баробарлик, софдиллик, ҳақиқатгўйликдир.



1 Ё.Абдуллаев, Ф.Каримов. Кичик бизнес ва тадбиркорлик асослари: 100 савол ва жавоб. Т.: “Меҳнат”, 2000, 162-167-бетлар.



  1. Вазмин ва сабрли бўлиш, еҳтиросларга берилмаслик. Баъзи шошма- шошар тадбиркорлар, шошқалоқлик ёки шумлигидан пушаймонлик чуқурига йиқиладилар, ўйламасдан шошилиб иш бошлаганлар эса балолар гирдобига ғарқ бўладилар. Ақлли, тажрибали ва вазмин тадбиркорлар эса, тадбир ҳамда сабрни ўзларига йўлдош қилиб оладилар, фикр ойнасини донишмандларнинг ишорат ва насиҳатлари билан пардозлайдилар, унга сайқал берадилар. Йенгилтаклик, шошма-шошарликлардан ҳазар қиладилар.

  2. Хизмат етикасига риоя қилиш. Енг аввало, ҳукуматга ҳурмат билан қаранг. Давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий сиёсатини ўзингизнинг асосий қуролингиз қилиб олинг ва уларга риоя қилинг. Билингки, ҳукуматга ҳурмат ва хизмат етикасига риоя қилиш - бу тадбиркорликни муваффақиятга елтувчи икки локомотивдир.

  3. Ўз ишининг мутахассиси бўлиш. Биз шундай даврда яшаяпмизки, бунда фақат мутахассисгина, ўз ишининг устасигина обрў-еътибор топади. Шунинг учун мутахассис бўлинг. Қайси соҳада ишлашга тўғри келмасин, албатта, биринчи бўлишга ҳаракат қилинг. Савол туғилади: унга қандай қилиб эришилади? Жавоб битта, бу ҳам бўлса, меҳнат ва ўз устингизда тинимсиз шуғулланишингиз лозим. Даҳони меҳнат яратади. Йетукликка йўл эса - тиришқоқлик.

Шундай қилиб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга аҳд қилган ҳар бир киши ўзининг салоҳияти, қобилиятлари, шу жумладан, ўз изланувчанлик қобилиятини, ўз ишининг устаси ҳамда юқорида қайд қилинган сифатларнинг ўзида мавжудлигини аниқ ўлчай билиши керак.


    1. Download 0,54 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish