Sa’ne: noyabr



Download 105,5 Kb.
bet1/4
Sana26.04.2022
Hajmi105,5 Kb.
#583472
  1   2   3   4
Bog'liq
pedagogika




Qaraqalpaqstan Respublikasi Joqari ha`m
Orta ta`lim wazirligi Nókis Mámleketlik
Pedagogikalıq institutı sırtqı bólimi
Matematika ha`m Informatika
2-A topar talabası Ametov Dawrannin'
Uliwma Pedagogika” pa`ninen
Ta'rbiyanin' maqseti ha'm waziypalari”
temasinda tayarlaǵan


O'z betinshe jumisi


Tayarlag'an: Ametov D
Qabillag'an: Orazimbetov Sh


2022-oqiw jili
Реже:



  • Ўкитувчининг тарбия технологиялари асосида фаолият олиб бориши

  • Тарбия технологияларини моделлаштириш

  • Тарбиявий жараён ва тарбия мазмунини моделлаштириш

  • Тарбия қонунвятлари ва тарбия мазмуни тамойилларини

моделлаштириш

ЎҚИТУВЧИНИНГ ТАРБИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
АСОСИДА ФАОЛИЯТ ОЛИБ БОРИШИ
Ҳозирги кунда баркамол шахсни тарбиялаш муаммолари
Баркамол авлод тарбияси мамлакатимизда, аввало, ўқитувчилар
зиммасига юклатилган энг олижаноб вазифадир. И.А.Каримов Олий
мажлиснинг IX сессиясида сўзлаган нутқида шундай дейди: “Биз комт
инсон тарбиясини давлат сиёсатининг устувор соҳаси деб эълон
қилганмиз. Комт инсон деганда биз, аввало, онги юксак, мустақт
фикрлай оладиган, хулқ - атвори бтан ўзгаларга ибрат бўладиган бтимли,
маърифатли киштарни тушунамиз”. Комил инсон, ўқитувчининг
машаққатли меҳнати намунасидир. Шарқ алломалари илмий меросларида
ҳам комил инсон тарбияси доимо мунозарали мавзу бўлиб келган.
Жумладан, Азизиддин Насафий ўзининг “Комил инсон” иомли китобида
шундай ёзади: “Билгилки, комил инсон куйидаги тўрт нарсага мукаммал
шаклда эга бўлган инсондир. Уларнинг биринчиси, яхши сўз, иккинчиси,
эзгу фаолият, учинчиси, гўзал ахлоқ, тўртинчиси, илм”. Ушбу мукаммал
шаклларга эга бўлган инсон буюк давлат пойдеворини, фаровон ҳаёт
асосларини қуради. Комил инсонни тарбиялаш ва вояга етказиш жараёни -
педагогик фаолиятнинг узлуксиз жараёни бўлиб, педагогик технология-
нинг сўнгги намуналари доирасида амалга ошириладиган ҳамда тарбия-
ланувчиларнинг ижобий фазилатларини шакллантириш ва ривожлантириш
мақсадларига қаратилган ташкилий фаолиятдан иборат. Бу фаолиятда
ўқитувчи тарбиявий жараённинг қуйидаги асосий хусусиятларини билиши
керак:
• тарбиянинг яхлитлиги;
• тарбиянинг тизимлилиги;
• тарбиянинг даврийлиги;
• тарбиянинг технологиявийлиги.
Тарбиянинг яхлитлиги тарбиялаш ва ўқитиш жараёнларининг,
шунингдек, ўқувчиларни жамият талаблари асосида камолотга етказиш ва
шакллантиришга қаратилган мақсаднинг ажралмас бирлиги тушунилади.
Тарбиялаш ва ўқитиш, гарчи илм-фан уларни фарқпас-ада, бир-бирига
боглиқ ва кўп умумийликка эга. Шу маънода узоқ тарихга эга миллатимиз
“таълимни тарбиядан, тарбияни эса таълимдан ажратмаган - бу
шарқона қараш, шарқона ҳаёт фалсафаси” (И.А.Каримов.). Ўқитишнинг
мазмунини асосан дунё ҳақидаги илмий билимлар ташкил этади.
Тарбиянинг мазмунида меъёрлар, қоидалар, қадриятлар, маънавий
бойликлар устунлик қилади. Ўқитиш асосан ақл-идрокка таъсир кўрсатади,
тарбиялаш эса, биринчи навбатда шахснинг доимий истеъмол соҳасига
айланган. Иккала жараён шахснинг онги ва хулқ-атворига бирдай таъсир
кўрсатади ва ижтимоий ривожланишига замин яратади. Қанчалик яқин
бўлишига қарамай, бу ўзига хос жараёнлар бўлиб, илм-фан уларни тарбия
назариясида ва дидактикада алоҳида кўриб чиқади. Бунда ўқитувчи
томонидан замонавий шарт-шароитларга асосланган ҳолда услубий
тамойил ва, айниқса, долзарб ҳисобланган бутун педагогик жараённинг
яхлитлиги таъминланади.
Тарбнянннг тизнмлнлнги тарбиявий жараёнда умумийликни ташкил
этади, чунки тарбиявий жараёнлар бир нечта тизимларнинг турли
хусусиятларидан иборат. Айтиш мумкинки, тарбиявий жараёнлар — бу
тарбиявий тизим ҳолатларининг кетма-кет алмашинувидир. Тарбиявий
жараённи тизимли равишда кўриб чиқиш, тизим ва жараённинг
тузилмавий хусусиятларини, шунингдек, улар ўртасидаги функционал
алоқаларнинг ажратиб кўрсатилишини ифодалайди. Ўқитувчи учун ҳар
бир тарбиявий услубнинг ўзига хос хусусиятини, моҳиятини, бирининг
бошқасига таъсири натижасида ўзгаришини англаб етиши муҳим аҳамият
касб этади. Масалан, тарбиялаишинг мақсади унинг мазмунини белгилаб
беради, тарбия кўрганлик даражаси эса тарбиялаш усулларини танлагига
таъсир кўрсатади ва ҳоказо.
Педагогик жараёнда тарбиянинг даврийлик тузилиши — бу тарбия
технологияларининг асосий хусусиятларига мувофиқ бўлган, унинг
таркибий қисмлари йиғиндисидир. Ўқитувчи бунинг натижасида унинг
даврийлик тузилмасини белгилаб олиши мумкин:
1. Мақсадни белгилаш — тарбиялашдан келиб чиқадиган мақсадларни
маълум бир муддатли жараёнларга бўлиб чиқиш.
2. Мазмунни танлаш — тарбиялаш мазмунини жамият талаблари
даражасида мустақил ишлаб чиқиш.
3. Демократик фаолиятли — тарбиявий жараён иштирокчиларини
тарбиялашда ва ўзаро муносабатда эркин фикрлилик ва умуминсонийлик
меъёрларига риоя қилиш қонуниятлари.
4. Баҳолаш — тарбиялаш жараёнида эришилган натижалар
самарадорлигининг ўқитувчи томонидан баҳоланиб бориши ва доимий
таҳлил қилиниши.
Педагогик фаолият ҳам ўқитувчи томонидан тарбиявий жараённинг
тузилмасига мувофиқ қурилади: фаолиятнинг мақсадлари, мазмуни,
усуллари ва турлари ишлаб чиқилади ва натижалари тахдил қилинади.
Тарбиялаш мақсадларини аниқлаш педагогик аниқлашни (диагностика) —
тарбиявий жараён ҳолати, биринчи навбатда, ўкувчиларнинг тарбия
кўрганликларини, шунингдек, жараённинг бошқа шартларини ўрганишни
талаб этади.
Тарбиявий жараён босқичларининг ўзаро муносабатида тарбиявий жа-
раёнларнинг кетма-кетлиги унинг даврийлигини ва қайтарилиб туришини
белгилайди. Шахс ривожланишида тарбиявий мақсадлар ўқитувчи томони-
дан унинг ёшига қараб белгиланади ва режалаштирилади. Тарбиявий
жараённинг даврийлиги шахснинг ёш хусусиятларини ҳисобга олади.
Бунда асосий эътибор куйидаги фаолиятга қаратилипш керак:
- шахснинг муайян бир ёшига хос бўлган анатомик, физиологик ва
психологик хусусиятларнинг чукур ўрганилиши;
- даврийлик тизими асосида тарбиявий иш фаолиятининг ташкил
этилиши;
- муайян бир ёшга хос бўлган тарбияланганлнкнинг доимо аниқланиб
(диагностика), лойиҳалаштирилиб борилиши;
- ижобий натижалар берадиган тарбиявий ўзаро таъсирнинг ўқитувчи
томонидан турли шакл ва методлари даражапарининг белгиланиб
(диагностика) амалга оширилиши.
Тарбиянинг технологиявнйлиги таълим муассасаларида тарбиявий
мақсадларни амалга ошириш ва унга эришишга шароит яратади, назарий
асосланган узлуксиз давом этадиган тарбиялаш жараёнининг шакллари,
методлари, усуллари ва воситаларини ўкитувчи тўғри танлаб натижаларга
эришишини таъмннлайди. У илмий моделлаштириш (лойиҳалаштиришга)
асосида амалга оширилади, моделлаштиришда тарбиявий мақсадлар бир
хил маънода берилади ҳамда ўқитувчи томонидан инсоннинг шахсий
хусусиятлари ва сифатларини ривожлантиришнинг муайян босқичларини
объектив равишда ўлчаш ва баҳолаш имкониятларини яратади.
Тарбиянинг технологиявийлиги ҳар қандай педагогик тизимда —
илмий муаммолар билан ўзаро муносабатда бўлган тушунчадир. Бироқ,
агар илмий муаммо тарбияланувчига билим бериш, илмий тафаккурини
ошириш ҳамда кўникма ва малакаларини шакллантириш каби мақсадларни
ифодалайдиган бўлса, у ҳолда тарбия технологияси ўқитувчига
ўкувчиларни тарбиялаш йўл-йўриқлари ва уларга эришиш воситаларини
тўғри йўналтиришга ёрдам беради.
Тарбиянинг технологиявийлиги тарбиялашга йўналтирилган илмий
муаммо сифатида ўкувчиларда ахлоқий сифатларни шакллантириш ва
ривожлантириш учун лозим бўлган ва комил инсонга хос барча инсоний
фазилатларни муайян шарт-шароитларда узлуксиз тарбиялаш асосида
такомиллаштиришни назарда тутади, бу эса таълим мазмунининг ўзига хос
хусусиятларини ҳам белгилайди.
Шу муносабат билан тарбиявий жараённи ҳаракатга келтирувчи куч,
туртки асосан нимада эканлиги тўғрисида савол пайдо бўлади.
Педагогикада инсон тарбиясига қўйиладиган, унинг ҳаётида юзага
келадиган талаблар ва унинг ҳукуқий имкониятлари, ижтимоийлашуви,
шахсий ривожланиш даражаси ўртасидаги зидциятлар бунда асосий манба
бўлиб ҳисобланади. Ушбу талаблар унинг ёш хусусиятларига мувофиқ
келгандагина, инсонни тарбиялаш ва уни шахс сифатида ривожлантириш
жараёнининг бошланишига туртки бўлади. Л.С.Виготский боланинг бирор
ҳаракатни катгаларнинг ёрдамисиз қила олиши мумкин бўлган ҳолатини
долзарб ривожланиш ҳудуди деб атаган. Бола ўқиш жараёнида бирор янги
нарсани ўқитувчининг ёрдами билан салоҳиятли тарзда ўзлаштиришга
қодир бўлган даража яқин ривожланиш худуди билан белгиланган.
Ҳудудлар орасидаги масофа зидциятли тарбиявий ҳолатни вужудга
келтиради — тарбиявий жараённинг бундай ҳолати шахсни
шакллантиришда вужудга келадиган ва эришиладиган ютуқлар ўртасидаги
тафовут мавжуд бўлганда юзага келади. Бундай қарама-қаршиликларнинг
пайдо бўлишига йўл қўймаслик учун ўқитувчи-тарбиячи белгиланган
тарбиявий мақсадларни ўз маромида узлуксиз, мукаммал амалга ошириши
лозим. Шундагина тарбиявий нуқсонларни босқичма - босқич бартараф
этишга шарт-шароит яратилади.
Ўқитувчининг тарбиявий мақсадларни тўғри танлаши волюнтаристик
(кўнгилчанлик) характерга эга бўлмаслиги лозим. У педагогиканинг
услубиёти, жамиятда рўй бераётган ўзгаришлар, ушбу жараён юзасидан
қабул қилинган қонун ва қоидалар асосида белгиланадиган мақсадлар ва
миллий қадриятлар тўғрисидаги фалсафий тасаввурлар, шунингдек,
жамият ва давлат тараққиётининг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва бошқа
ўзига хос хусусиятлари билан белгиланади.
Тарбия технологиясида ўқитувчи томонидан белгиланадиган
мақсадлар турли даражада бўлиши ва босқичма - босқич бир бирига
бўйсуниши, кетма кет бажарилиши мумкин. Бироқ тарбиявий мақсаднинг
асосий моҳияти — давлат мақсадпари, ижтимоий буюртмалардан келиб
чиқиши лозим. Айтиш мумкинки, асосий даража - мамлакатда инсон ва
унинг фуқаролари қадр-қиммати тўгрисидаги ижтимоий тасаввурларни акс
«тирадиган мақсадлардир. Улар мутахассислар томонидан ишлаб
чиқилади, хукумат томонидан қабул қилинади, қонунлар ва бошқа
ҳуиокатларда қайд этилади. Кейинги даража — таълим дастурлари ва
стандартларида акс этадиган мақсадлар, яъни давлат таълим стандартлари,
махсус таълим тизимларининг ва таълим босқичларининг мақсадлари. Энг
қуйи даража — муайян ёшдаги кишиларни тарбиялашда мақсаднинг
оирлиги.
Шахсни шакллантириш, бошқариш, тарбиявий фаолият натижасида
юксак маънавий ва ахлоқий хислатларга эга бўлган юқори малакали
кадрлар тайёрлаш тасодифий ҳаракатлар орқали эмас, балки, олдиндан
белгиланган ва пухта ўйлаб тузилган тарбиявий мақсадлар асосида олиб
борилади. Тарбиявий технологияда унинг мақсади, шакл ва методлари,
шахснинг ўз ўзини тарбиялаш ва қайта тарбиялаш жиҳатлари муҳим
аҳамият касб этади. Шундай экан, ўқитувчининг тарбиялаш мақсадларини
тўғри белгилаши ва йўлга қўя олишига нисбатан ғоявий ёндашув
ижтимоий буюртма асосида белгиланиб, амалга оширилишида мавжуд
шарт - шароитларни яратиш талаб этилади. Моделлаштириш - объектларда ижтимоий реалликнинг муайян
қисмларини тадқиқ этиш услуби ҳамда предметлар ва ҳодисаларнинг реал
мавжуд бўлган ҳамда куриладиган моделларини ўрганиш ва ишлаб
чиқишдир. Шундай экан, тарбия технологияларини ҳам ишлаб чиқиш ва
амалга оширишда моделлаштиришдан фойдаланиш уларни яхлит
педагогик ҳодиса сифатида услубларини ўрганиб чиқиш муҳим аҳамият
касб этади.
Моделлаштиришнинг шакли ва қўлланилиши фойдаланиладиган мо-
деллар ва уларни қўллаш соҳаларига боғлиқ. Тарбия технологияларининг
самарадорлигини олдиндан кўра билиш ёки лойиҳалаштиришда ва тадқиқ
этишда моделлаштиришдан фойдаланиш тўгрисидаги муаммо “педагогик
моделлаштириш” номини олган.
Моделлар характерига кўра предметли ва белгили (информацион)
моделлаштиришга бўлинади. Шартли равишда улар асл объектнинг
белгиланган функционал хусусиятларини ифодалайди.
Педагогик фаолиятда махсус режа асосида олиб бориладиган тадқиқот
моделлари ппедметли моделладггириш деб аталади.
Жадваллар, чизмалар, формулалар каби моделлар белгили модел-
лаштириш сифатида намоён бўлади.

Download 105,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish