Гиёҳвандлик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш фаолиятининг ҳуқуқий асослар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси 3-курс курсанти Омонова Мунира Нўьмонжон қизи
Аннотация: Мазкур мақолада гиёҳвандлик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш фаолиятининг ҳуқуқий асослар тўғрисида маьлумотлар берилган.
Калит сўзлар: ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, гиёҳвандлик, гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалар, махсус профилактика, ижтимоий мослашув ва ижтимоий реабилитация
Гиёвандлик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш фаолиятининг субектлари гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятлар сабабларини ва уларнинг содир этилишига имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни аниқлаб, ўз ваколатлари доирасида тегишли давлат орган (ташкилот)лари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ёки мансабдор шахсларга уларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритадилар. Тақдимнома кечиктирмасдан кўриб чиқилади ва ундаги талабларни бажариш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилади.
Гиёвандлик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш фаолиятининг махсус профилактикаси деганда, профилактика субектларининг гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятлар профилактикасига, ушбу жиноятларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф этишга, айрим тоифадаги шахслами аниқлаш ва уларга профилактик таъсир кўрсатишга қаратилган махсус тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга доир фаолияти тушунилади.
Гиёвандлик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш фаолиятининг махсус профилактикаси махсус профилактикаси қуйидагиларни ўз ичига олади:
- гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларнинг сабаблари ҳамда уларнинг содир этилишига имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, ўрганиш ва бартараф этиш;
-махсус чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; ҳимояланишнинг усуллари ва воситалари тўғрисида хабардор қилиш; гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятлар профилактикаси бўйича - аҳолини гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятлар;
-ақлий-иродавий фаолиятга таъсир кўрсатадиган наркотик, психотроп ёки бошқа моддалар таъсири остида содир этиладиган жиноятларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш, олдини олиш ва бартараф этиш бўйича профилактик чора-тадбирларни ўтказиш;
-наркотик, психотроп моддалар ҳамда прекурсорларни сақлаш, ташиш, сотиш ва фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш вақонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа чора-тадбирлар.
Гиёвандлик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш фаолиятининг якка тартибдаги профилактикаси деганда, профилактика субектларининг гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни ва ушбу жиноятларни содир этишга мойил бўлган шахсларни аниқлаш, ҳисобини юритиш ва уларга тарбиявий таъсир кўрсатишга доир фаолияти тушунилади.
Гиёвандлик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш фаолиятининг якка тартибдаги профилактикаси чора-тадбирларига қуйидагилар киради.