112
ЗАМОНАВИЙ ДУНЁДА МАЪНАВИЙ ТАҲДИДЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ
ЗАРУРАТИ
Ф.Р.Худжақулова
НавДПИ ўқитувчиси
Бугун глобаллашув ўзининг кенг қамрови, таъсир кучи, тобора оммавий тус олиши
билан кам тараққий қилган ва энди тараққиёт йўлидан бораётган
мамлакатлар
халқларининг миллий маънавиятига тажовуз қилмоқда, уларнинг заминларини
емирмоқда ва истиқболда оммавий маънавият таъсирида уларнинг барбод бўлишига
замин тайёрламоқда. Бу тажовуз нафақат оммавий ахборот воситалари телевединие,
интернет ёки уяли телефонлар воситасида, шунингдек инсонларнинг ҳаёт кечириши ва
турмуши учун зарур бўлган иқтисодиёт воситасида ҳам амалга оширилмоқда. Гоҳида
глобаллашувнинг таъсирида содир бўлаётган интеграциялашув натижасида
мамлакатлар иқтисодиётидаги ижобий силжишларнинг одамларнинг моддий
шароитида ўз ифодасини топаётганлиги кўрсаткичи таъсирида миллий маънавиятнинг
заифлашув жараёни сезилмаяпти. Глобаллашувнинг миллий маънавиятни емириш,
урф-одат, анъана, қадриятларнинг хиралашувига ўтказаётган таъсирида айниқса, яққол
намоён бўлмоқда.
XXI аср бўсағасида тарихий тажриба
шундан далолат берадики, у ёки бу
давалатнинг, миллатнинг хавфсизлиги, барқарорлиги ва тараққиёти, унинг келажаги
мазкур миллатга хавф солаётган таҳдидни ангалаб етиш салоҳияти ва қобилияти
даражасига кўп жиҳатдан боғлиқдир.
XXI аср бошларига келиб ёшларимиз дунё қарашини, уларнинг турмуш тарзини
бузишга қаратилган маънавий таҳдидлар кучайиб борди. Бундай таҳдидларни хавф-
хатарини сезмаслик, уларни ўз вақтида олдини олинмаслиги жамият учун жиддий
хавф-хатарларни келтириб чиқаради. Ёшларнинг қалби ва
онгини эгаллашга
қаратилган бундай таҳдидларни олдини олиш бугунги кунга келиб тарихий заруратга
айланди.
“Маънавий таҳдид” ибораси икки сўз бирикувидан иборат: “маънавий”, “таҳдид”.
“Маънавий” деганда инсоннинг ички дунёси онги ва қалби назарда тутилади. “Таҳдид
деганда” эса ҳадик, яни тажовуз қилиш, йўлдан чиқаришга асосланган хавф-хатарлар
мажмуи тушунилади. Таҳдид хавф-хатар каби дархлол кўзга ташланмаслиги, узоқни
кўзлаш ва хавф-хатарга нисбатан зарари кўплиги билан фарқ қилади.
Ўтган асримиз ва бугунги куннинг воқеалари шундан гувоҳлик бериб турибдики,
таҳдидлар турли-туман: ички ва ташқи, катта ва кичик, макон нуқтаи назаридан эса
узоқ ва яқин бўлиши мумкин. Булардан энг хавфлилари инсонларнинг руҳиятига
таъсир ўтказиш орқали миллатларнинг қадриятлари ва
турмуш тарзини издан
чиқаришга қаратилган ахлоқ-одоб, оила ва жамият ҳаётида жиддий таъсир
кўрсатадиган маънавий таҳдидлар ҳисобланади. И.Каримов мафкуравий, маънавий
таҳдидларни хавфи ҳақида ўзининг кўплаб асарларида, маъруза ва нутқларида
сиёсатчи, маърифатчи, зиёли ва умуман фуқароларимизни огоҳлантириб, бу
каби
таҳдидилардан сақланишга чақириб, унга қуйидагича таъриф берган.: “Маънавий
таҳдид деганда, авалло тили, дини, эътиқодидан қатий назар, ҳар қайси одамнинг том
манодаги эркин инсон бўлиб яшашга қарши қаратилган, унинг айнан руҳий дунёсини
издан чиқариш мақсадини кўзда тутадиган мафкуравий, ғоявий ва инфармацион
хуружларни назарда тутиш лозим...”
98
. Бу тўлақонли таъриф бир неча жиҳатлари билан
диққатни тортади. Шу маънода қуйидагиларга эътибор берилса, маънавий
98
Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. Т., 2008 14-б
113
таҳдидларнинг хусусиятлари т
ил танламаслиги, дин танламаслиги ва эътиқод
танламаслигида намоён бўлади.
Бошқача
айтганда, маънавий таҳдидлар одамнинг
қайси тилда сўзлаш, қайси динда экани ва эътиқоднинг қайсилигидан қатий назар
инсонга дахл қилади.
Диққат қилинса, маънавий таҳдидлар фақат инсон томонидан яратилади ва фақат
инсонга тажовуз қилиш билан зарарлидир. Шу маънода бу ўринда томонидан
таъкидлаб ўтилган
маънавий таҳдидларнинг
уч турини алоҳида таъкидлаш лозим
.
Мафкуравий таҳдидлар кенг қамровли тушунча бўлиб, узоқни кўзловчи хусусиятга
эгалиги билан ажралиб туради. Файласуф-тарихчилар, олимлар асарларида ва
луғатларда мафкуравий таҳдид қуйидагича изоҳланган. “Мафкуравий таҳдид –
ижтимоий сиёсий ҳаракат, оқим ёки сиёсий куч ўз
манфаатини ифодаловчи
мафкурасини қўрқитув, зўрлик йўли билан бошқаларга тушунтиришдир. Мафкуравий
таҳдид жамият, давлат ёки халқ, миллат ёки элат тақдирига хавф солиб турган,
фожеали оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган мафкуравий хавф хатарлар
мажмуаси”99.
Мафкуравий таҳдид ўз моҳиятидан келиб чиқиб, энг аввало, инсон онгига,
тафаккури ва хулқ-атворига хавф-хатар солмоқда. Инсон онги ва қалбини вайронкор ва
бузғунчи ғоялар билан издан чиқаришга ҳаракат қилиш мафкуравий таҳдиднинг энг
асосий мазмун-моҳиятини белгилайди. Мафкуравий таҳдид муайян жамият аъзоларини
ягона мақсад ва муддаолардан чалғитиб, миллий менталитетга мос келмайдиган бегона
ғоялар, фикрлар, мақсадлар ва қарашларни четдан туриб, экспорт қилиш жараёнида
ўзини янада аниқроқ намоён қилади.
Ҳозирги вақтда мафкуравий таҳдидлар қуйидагиларда намоён бўлмоқда:
-
юртимиздаги демократия қадриятлари ва демократик тараққиёт имкониятларига
нисбатан шубҳа билан қараш ҳолатини вужудга келтириш;
-
одамларни эзгу ғоялардан чалғитиш, сароб фаровон
турмуш тарзини ваъда
қилиш;
-
жамият аъзолари, айниқса, ёшлар тафаккурида миллий қадриятларга содиқлик
туйғуларини сўндириш;
-
халқимиз урф-одатлари, миллий маънавиятига бегона одатларни киритишга
интилиш;
-
экстремистик руҳдаги диний ғояларни тиқиштиришга уруниш;
-
аҳоли ўртасида миллий тараққиёт моделига ишончсизлик уйғотиш;
-
жамовийлик, ижтимоий ҳамкорлик ғояларини инкор этиб, эгоизм,
индивидуализм ғояларини сунъий равишда тиқиштириш;
-
соғлом эътиқодни издан чиқариб, Республикани ён-атрофдаги этник
можароларга тортиш.
Ҳозирги кунда Ўзбекистондаги хавфли хуружлардан яна бири ғоявий таҳдиддир.
Унинг энг муҳим кўринишлари қуйидагилардир:
-
жамиятда демократиянинг йўқлигини даъво қилиш;
-
миллий маданиятни инкор этиш руҳини таркиб
топтириш;
-
умуминсоний қадриятларга амал қилмасликда айблаш.
Бу ғоявий таҳдидлар оммавий усулда инсон нафсониятига таъсир ўтказиш ва унинг
руҳий маънавий қарашларини айнитиш мақсадида адабиёт, санъат, кино каби соҳалар
воситасида тарқатилмоқда.
Информацион таҳдид эса Ўзбекистон тарққиётига раҳна солувчи навбатдаги
маънавий таҳдидлардан биридир.Бу таҳдид жамиятда ахборот эркинлиги йўқлигини
99
Қиличев Р. Миллий ғоя ва мафкура: асосий тушунча ва атамалар. “Дурдона”. Бухоро-2012.133-б
114
иддао қилишликда, жамиятнинг ижобий жиҳатларидан кўз юмиб, камчиликларини
бўртириб кўрсатишда ва жамиятда иформацион тақчиллик борлиги тўғрисидаги шов-
шув тарқатишда янада аниқроқ намоён бўлади.
Хуллас, бугунги кунда жамиятимиз барқарорлиги ва мамлакатимиздаги тинчликни
мустаҳкамлаш масаласи тобора муҳим, ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда. Ушбу
масалани самарали ҳал қилиниши мустақил тарққиёти-мизнинг асосий шартларидан
бирига айланди. Шу боис халқимиз танлаб олган йўл ва юртимзга нисбатан бўлаётган
маънавий таҳдидлар моҳиятини англаш, уларга қарши курашнинг самарали
воситаларини излаш, бу борада ҳушёр ва огоҳ бўлиш барчамизнинг зиммамиздаги энг
муҳим вазифалардан биридир.
Do'stlaringiz bilan baham: