Navoiy davlat pedagogika instituti tarix fakulteti “milliy g’oya, ma’naviyat asoslari va huquq ta’limi” kafedrasi


МАЪНАВИЙ ТАҲДИДЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШДА МАЪНАВИЙ-



Download 2,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/167
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#575065
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   167
Bog'liq
Туплам конф. Маънавий тахдид (2)

МАЪНАВИЙ ТАҲДИДЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШДА МАЪНАВИЙ-
МАЪРИФИЙ ИШЛАР САМАРАДОРЛИГИ 
Адизова Феруза Бобоқуловна 
ИИВ Навоий академик лицейи ўқитувчиси
Маънавий-маърифий 
ишлар 
жараёнида 
ёшларда 
ғоявий 
иммунитет 
шакллантирилиши энг биринчи вазифадир. Бунинг учун миллий ғоя тарғиботини 
амалга ошириш зарур. Миллий ғоянинг тарғиботи фаол жараён. Умуман, мафкуравий 
тарбия ишлари самарадорлигини ошириш мезонлари кўпинча миллий истиқлол ғоя ва 
миллий мафкуранинг тарбиявий тамойилларига боғлиқ бўлади. Бу тамойилларга 
қуйидаги жараёнларни киритиш мумкин:
1) Тушунтиришда ва баён этишда оддийлик ва лўндалик мавзуни янада
ойдинлаштиради.
2) Талаб ва таклифни доимий назорат остига олиш.
3) Онгга таъсир этишнинг янги технологияларини ишлаб чиқиш.
4) Зиёлилар мавқеини ошириш.
5) Турли билимларга эга бўлган иштиёқни қўллаб-қувватлаш.
6) Оммавий ахборот воситаларида халқ руҳиятига яқинлаштирилган янги 
мафкуравий материалларни кўпайтириш, доимий «акс таъсир» тамойилига амал 
қилиш.
108
Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. –Тошкент: 
Ўзбекистон, 2017. – 482 б.


117 
И. Каримовнинг «Ҳушёрликка даъват» асарида миллий ғоя, миллий мафкура 
негизида одамларнинг эркин ҳаёт, обод ва озод Ватан қуриш йўлидаги интилишларини 
умумлаштириб, бу ғояларни бойитиб, ривожлантириб, уни янада кучайтирадиган 
идоралар фаолияти ишини йўлга қўйишнинг 4 муҳим жиҳатига эътибор қаратиш 
зарурлиги кўрсатилган. Буларни мафкуравий тарбия ишлари самарадорлигини ошириш 
мезони сифатида баҳолаш мумкин. Бу 4 зарурий омиллар қуйидагилардан иборат:
1) Нодавлат, мустақил ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш, улар 
имкониятларидан тўла фойдаланиш.
2) Маданий, маърифий-мафкуравий ишларни янада жонлантириш, янги босқичга 
кўтариш, бу соҳадаги барча ишларни мувофиқлаштириш. Маънавият ва маърифат 
Республика Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари мамлакат аҳолиси орасида 
миллий истиқлол ғояларини тарғиб-ташвиқ қилишини ягона мақсад сари сафарбар 
этиш.
3) Мактаб, лицей ва коллежларда бевосита маънавият масалалари билан 
шуғулланадиган, жорий этилаётган мутасадди мутахассислар лавозими фаолиятини 
кўтариш. 
4) Мактаб, лицей ва коллежларда болаларимизнинг онгини юксалтириш, 
уларни ижобий ишлар ва тарбиявий тадбирлар билан банд қиладиган турли ташкилот 
ва тўгараклар тузиш
1.
Миллий ғоя тарғиботида илғор тарғибот-ташвиқот технологияларидан фойдаланиш 
инсонларнинг моҳирона бошқариш усули сифатида қаралади. Ёшлар орасида тарғибот 
олиб борилганда мунозара, баҳс, давра суҳбати каби шакллардан оқилона 
фойдаланилса ва бунда инновацион теҳнологиялар қўлланилса мақсадга тезроқ ва 
тўлароқ эришиш мумкин.
Ҳозирги вақтда мафкуравий воситалар орқали ўз таъсир доирасини кенгайтиришга 
интилаётган сиёсий кучлар ва ҳаракатлар тобора кескинлашиб бормоқда. Муайян 
миллат, жамият, давлатнинг тинчлиги ва барқарорлигига қарши қаратилган, сиёсий ва 
конституцион тизимни заифлаштириш ва бузишга йўналтирилган, фуқаро ва жамият 
хавфсизлигига таҳдид солувчи мафкуравий тажовузлар кескинлашмоқда. Бундай 
тажовузга қўл ураётган ёвуз кучлар ўз жирканч мақсадларига эришиш учун ҳар қандай 
усуллардан, одамларнинг диний, миллий ҳиссиётлари, ҳаётда мавжуд бўлган 
ижтимоий-иқтисодий 
қийинчиликларидан, 
шунингдек, 
замонавий 
техника, 
телекоммуникация воситаларидан усталик билан фойдаланишга ҳаракат қиладилар. 
Бугунги кунда уларнинг аҳолининг маълум бир қатламлари, айниқса, ёшларнинг қалби 
ва онгини ўзларига маъқул бўлган ғоя билан эгаллашлари яъни бузғунчи ғоялар, диний 
экстремизм, ахлоқсизлик ғояларини сингдириш каби ғаразли мақсадлари халққа аён 
бўлиб бормоқда.
XXI аср бўсағасида тарихий тажриба шундан далолат берадики, у ёки бу 
давалатнинг, миллатнинг хавфсизлиги, барқарорлиги ва тараққиёти, унинг келажаги 
мазкур миллатга хавф солаётган таҳдидни ангалаб етиш салоҳияти ва қобилияти 
даражасига кўп жиҳатдан боғлиқдир.
“Таҳдид” деганда инсон ҳаётий фаолияти, умуман, яшашини чигаллаштирувчи 
ҳамда аниқ тарихий 
давр давомида аниқ мақсад учун йўналтирилган ижтимоий 
структурани, тўғрироғи, давлатнинг сиёсий асосини заифлаштирувчи, қолаверса, 
емиришга қаратилган маҳаллий, ҳудудий, минтақавий ва ниҳоят, умумсайёравий 
салбий омилларнинг “кириб келиши” туфайли юз берувчи макон ва замонда муайян 
1
Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадими. 8- том. Тошкент: 
«Ўзбекистон», 2000, 29-30 – бетлар.


118 
салбий сиёсий ижтимоий ва тарихий вазиятни тушуниш лозим.
109
Ҳозирги кунда мамлакатимизда миллий ғоя ва мафкура тарғиботи энг долзарб 
масалалардан бирига айланганлигини инобатга оладиган бўлсак, унинг тарғибот-
ташвиқотига ҳам янгича технолигиялар, усуллар, воситаларни жалб қилиш фойдадан 
ҳоли эмас. Мафкура тарғиботида янги технологияларни қўллашда жаҳоннинг қатор 
давлатларида бу борада тўпланган илғор тажрибалардан фойдаланиш айни муддао 
бўлур эди. 

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish