Т А Қ Р И З
Алишер Навоий “Хамса”си маънавиятимизнинг мангу хазинаси.
Ундаги масалалар, ғоялар ѐш авлодни комил инсонлар руҳида
тарбиялашда ўзига хос йўриқнома. “Хамса” ҳақида кўп ѐзилди. Ўнлаб
тадқиқотлар яратилди. Аммо ҳали ўрганиладиган жиҳатлар, қилинадиган
ишлар анчагина.
Т.Хўжаевнинг ушбу қўлланмасида “Хамса”нинг кам тадқиқ этилган
томонларига эътибор қаратилган. Китобдан кўзланган асосий мақсад
мактаб, академик лицей, коллеж ўқувчилари, олий ўқув юрти талабалари
ва бошқа китобхонларга “Хамса”даги образлар, асарнинг бадиий
ҳусусиятлари, унинг мазмун-моҳиятини англаб етишларига осонлик
туғдиришдан иборатдир.
Китобда
“Хамса”нинг
келгусида
ўрганиладиган, ҳали тўлиқ ѐритилмаган қирраларига эътибор қаратилган.
Қайд этилган масалаларнинг бир қисми имкон қадар ўз ечимини топган.
Т.Хўжаев “Хамса”да учрайдиган образларни бир неча жиҳатдан
тасниф қилган. Ишда эса, пайғамбарлар, уларга хос сифатлар, асосий
белгилар, айрим диний-тасаввуфий, мифологик образлар, улар билан
боғлиқ хусусиятлар илмий манбаларга суянган ҳолда тадқиқ этилган.
“Хамса”да улар номлари учрайдиган байтлар достонларнинг қайси
ўринларида, қайси муносабат, қандай воқеалар баѐни жараѐнида
келтирилганлиги мисоллар асосида таҳлил қилинган. Бу “Хамса”
достонлари сюжетини тўғри англаш имконини туғдиради.
Китобда “Хамса”нинг бадиий жиҳатлари хусусида ҳам мулоҳаза
юритилган. Достонларда учрайдиган шеърий санъатлар, турли бадиий
воситалар, туш лавҳалари, халқ мақолларининг қўлланиши, бунда
Навоийнинг бадиий маҳорати кабилар ҳақида фикр юритилган. Бу
масалаларни баѐн қилишда назарий маълумотларга кўп мурожаат
қилинганки, ўқувчи ҳам назарий маълумотга, ҳам достон воқеалари
сюжетидан хабардор бўлиш имконига эга бўлади.
Қўлланмада “Хамса” моҳияти, ғоялари билан алоқадор айрим
фикрлар ҳам ўрин олган. “Хамса” сабоқлари шаклидаги бу мулоҳазалар
ўқувчи дунѐқараши, ички олами, шахс камолоти тарбиясида асосий ўрин
тутади. Мазкур қисм орқали достонлардаги ҳикматлар, Навоийдек улуғ
донишманднинг ҳаѐт, инсон, тириклик кабилар билан боғлиқ қарашлари,
айрим тушунчалар моҳияти ѐритишга харакат қилинган.
Умуман, ушбу қўлланма “Хамса”нинг кам ўрганилган айрим
томонларини ўрганишга йўналтирилгани, назарий маълумотларга бойлиги,
157
ўқувчиларга “Хамса” моҳиятини тўғри англаш имконини бериш билан
аҳамиятлидир.
Шу боис ҳам, Т.Хўжаевнинг “Алишер Навоий “Хамса”сини
ўрганиш” номли қўлланмасини нашр қилишга тавсия этаман.
С.Жумаева,
филология фанлари номзоди
Do'stlaringiz bilan baham: |