— Шунчаки, бир қўнғироқ қилгандим, — деди.
— Толиб ака, бугун эртароқ уйга бора оласизми? Сизга
айтадиган гапим бор, — деди Ойгул. — Майли, кутаман, —
деб телефонини ўчирди.
У Иззатилла акага қараб:
— Хўш, ўқиб чикдингизми? - деди.
— Ҳа, ўқидим. М енсиз шунча иш бўлганига ҳайронман,
бундаги одамларни ҳаётимда кўрмаганман, Ойгулхон, —
деди мийиғида кулиб.
— Иззатилла ака, мен бу ишнинг тагига етаман, лекин
кўп судьялар билан ва баъзи ўзига тўқ инсонлар билан
курашишимга тўғри келади. Ш унинг учун \а р доим ёнимда
тура оласизми? Ярим йўлда мени ёлғизлатиб қўймайсизми?
— деди Ойгул. У бу ишга жуда астойдил бел боғлаганди.
Боз устига фаррош аёлнинг гапидан кейин кайфияти
ҳам кўтарилиб кетганди. Иззатилла ака ҳайрон бўлиб,
Ойгулни унча тушунмай:
— Қайси маънода ёнингизда туришим керак, агар пул
борасида бўлса ёнингизда туролмайман, - деди.
— Иззатилла ака, пулни нима алоқаси бор, бу ишимизга
ахир, сиздан ҳар қандай қаршилик ва қўрқитишларга қарши
тура оласизми, демоқчиман. Ҳа, кейин пул масаласида,
ҳозир иккимиз бир жойга борамиз, юринг, — деди Ойгул
сумкасини елкасига осиб. Иззатилла аканинг ёнида уйига
етиб олишгагина етадиган пули бор эди, холос. У нима
қилишини билмай аста ўрнидан турди. Улар кўчага чиқишди.
О йгул т а к си тў х т а т м о қ ч и б ў л и б т у р га н и н и кўрган
Иззатилла ака хижолат бўлиб:
— Ойгулхон, ёнимда таксига тўлагани пул им йўқ, -
дегиси келдию , таваккал деб индамай тураверди. Улар
таксида тўғри Толибнинг офисига боришди.
209
— Ака, мен билан юринг, — деб уни бошлаб хонага
Do'stlaringiz bilan baham: |