Намунавий =оида


-боб. Ходимларнинг меҳнат шароити хавфсизлигини



Download 0,6 Mb.
bet2/18
Sana03.02.2023
Hajmi0,6 Mb.
#907625
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
273 узб ММ бўйича ишларни ташкил этиш тизими

2-боб. Ходимларнинг меҳнат шароити хавфсизлигини
таъминлаш бўйича вазифалар
9. Меҳнат жараёнида ходимнинг хавфсизлигини, ҳаёти ва соғлиғи, иш қобилияти сақланишини таъминлаш учун 1-иловага мувофиқ ўзаро боғлиқ комплекс вазифаларни амалга ошириш лозим. Мазкур иловада кўрсатилган ҳар бир вазифани бажариш мазкур гуруҳга киритилган барча талабларни амалга ошириш орқали амалга оширилади.
10. Ходимларни малакавий танлаш.
Малакавий танлов амалга оширилиши зарур бўлган касб ва мутахассисликларни аниқлаш. Малакавий танловдан ўтган шахсларнинг касбий кўникувини назорат қилиш.
11. Ходимлар (ёлланма ишчи) меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқлар олиши, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўқувдан ва малака оширишдан ўтиши шарт.
12. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ходимларни ўқитиш қўйидагилар орқали амалга оширилади:
кириш йўл-йўриқдан ўтказиш;
иш жойида дастлабки йўл-йўриқдан ўтказиш;
иш жойида даврий йўл-йўриқдан ўтказиш;
навбатдан ташқари ва мақсадли йўл-йўриқдан ўтказиш;
иш жойида стажировка ўташ;
ходимларни ҳар йили ўқитиш ва билимларини текшириш;
муҳандис-техник ходимларни даврий аттестациядан ўтказиш;
давлат назорат органлари назорати остида бўлган объектларга хизмат кўрсатувчи ходимлар билимларини текшириш;
хавфлилик даражаси юқори бўлган ишларга кираётган ходимларни ўқитиш;
бахтсиз ҳодисадан жабр чекканларга биринчи ёрдам кўрсатишга ўқитиш.
13. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тарғибот ишлари қўйидагилар орқали амалга оширилади:
ишлаб чиқариш участкаларини меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси бўйича маълумот стендлари ёки бурчаклари билан таъминлаш;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича илғор тажрибаларни ўрганиш, тарғиб қилиш ва татбиқ этиш;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича кўргазмалар ташкил қилиш;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маърузалар ўқиш, кинофильмлар намойиш қилиш;
деворий газеталарда мақолалар чоп этиш.
14. Ишлаб чиқариш ускуналаридан хавфсиз фойдаланиш учун қўйидагиларни таъминлаш:
ускуналарнинг хавфсизлик стандартлари талабларига жавоб беришини;
ускуналарга техник-меъёрий ҳужжатларнинг меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими талабларига мослигини;
ускуналарга тўғри хизмат кўрсатилишини;
даврий таъмирлаш ишлари ўтказилишини;
режавий таъмирлаш ишлари бажарилишини;
даврий техник кўриклардан ўтказилишини;
иш жойларини меҳнат муҳофазаси меъёрлари ва қоидаларига мос ҳолда ташкил қилинишини;
хавфли ва зарали ишлаб чиқариш омиллари манбаларини аниқлаш ва бартараф қилинишини;
хавфли блоклар ва участкаларни герметлаштириш ва изоляция қилиш мақсадида технологик жараёнлар ва ускуналарни такомиллаштиришни;
иссиқлик манбаларини иссиқдан изоляция қилиш ва экранлаштиришни.
15. Технологик жараёнлар хавфсизлигини таъминлаш қўйидагилар:
технологик жараёнларнинг меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими талабларига мувофиқлигини таъминлаш;
технологик жараёнлар регламентига амал қилинишини таъминлаш;
портловчи ва ёнувчан моддаларни сақлаш, ташиш ва фойдаланишда хавфсизлик қоидалари ва ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилган ҳолда амалга оширилишини таъминлаш;
рухсат этилган меъёр (концентрация)лари ишлаб чиқилмаган ва белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилмаган зарарли моддаларни ишлаб чиқаришда қўлланилишини тақиқлаш;
зарарли, токсик, ионлашувчи ва бошқа хавфли моддалар қўлланиладиган технологик жараёнларни механизациялаш ва автоматлаштириш орқали амалга оширилади.
16. Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотларининг хавфсизлигини таъминлаш. Бунда, бинолар ва иншоотларнинг:
қурилиш меъёрлари ва қоидалари ва меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими талабларига мослигини таъминлаш;
потенциал хавфли элементларини аниқлаш ва бартараф қилиш;
жорий таъмирини ўтказиш.
17. Меҳнат шароитларини санитария-гигиена меъёрларига мувофиқлигини таъминлаш. Жумладан:
цехлар ва ишлаб чиқариш биноларида санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган зарур иссиқлик-намлик режимини яратиш;
технологик жараёнларга қўйиладиган талабларга мос равишда шамоллатиш қурилмалари, кондиционерлар, иситиш тизимларига эга бўлиш ва ундан фойдаланиш;
сунъий ёритиш мосламаларини соз ва тоза ҳолатда бўлишини таъминлаш;
ишлаб чиқариш биноларини ўз вақтида тозаланишини таъминлаш;
иш жойлари ва ишлаб чиқариш биноларини режалаштириш ва ранглар билан безатишни эстетика ва дизайн талабларига мос равишда бўлишини таъминлаш.
18. Меҳнат шароитлари ноқулай ишларда банд бўлган ходимларни белгиланган меъёрлар бўйича махсус кийим-бош, махсус пойабзал ҳамда бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари (бундан буён матнда ШҲВ деб юритилади) билан таъминлаш. Бунда:
ШҲВларига бўлган талабларни аниқлаш ва ўз вақтида талабномалар бериш;
ШҲВларни олиш, сақлаш ва тарқатишни ташкил қилиш;
ШҲВларни ювиш, тозалаш, таъмирлаш, дезинфекция қилиш ва зарарсизлантиришни ташкил қилиш;
ШҲВларини синаш ва улардан тўғри фойдаланишни таъминлаш.
19. Ходимларнинг меҳнат қилиши ва дам олишининг оптимал режимини таъминлаш. Меҳнат қилиш ва дам олишнинг белгиланган режимларига амал қилишни таъминлаш. Меҳнат қилиш ва дам олиш режимларини рационализациялаш
20. Ходимларга даволаш-профилактика хизматини кўрсатиш. Бунда:
ходимларни дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан тиббий кўриклардан ўтказиш;
хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари таъсирида меҳнат қилувчи ходимларнинг соғлиғини кузатиб бориш;
касб касалликлари белгилари намоён бўла бошлаган ходимларни текширувдан ўтказиш ва даволаш;
даволаш-профилактика муолажалари билан таъминлаш;
ходимлар белгиланган меъёрлар бўйича сут (шунга тенг бўлган бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари), даволаш-профилактика озиқ-овқати, газланган тузли сув (иссиқ цехларда ишловчилар учун) билан таъминлаш;
ходимларни биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш усулларига ўқитиш;
барча биноларни биринчи ёрдам учун тиббий дорилар қутиси ва бошқа биринчи ёрдам кўрсатиш воситалари билан таъминлаш.
21. Ходимларнинг санитария-маиший таъминотини меъёрларга мувофиқ қўйидагилар:
ишлаб чиқариш хусусиятиларига мос равишда ходимларни санитария-маиший хоналар ва қурилмалар билан таъминлаш;
санитария-маиший хоналар ва қурилмаларни гигиена талабларига мос тарзда сақлаш;
ходимларни цехлар ва ишлаб чиқариш участкаларида овқатланиши учун махсус жойлар билан таъминлаш;
ишлаб чиқариш участкалари ва биноларни сатуратор қурилмалари билан таъминлаш;
цехлар ва ишлаб чиқариш участкаларида ходимларни дам олиш жойлари билан таъминлаш.

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish