Хулоса
“Ковулди олтин кони шароитида қазиб олиш тизимини такомиллаштиришни асослаш” мавзусида бўйича магистр академик диссертация қилиш жараёнида адабиётлар, журналлар, интернет маълумотлари ва устозларнинг илмий фикрлари билан бу ишни бажардим.
Кончилик соҳасида олиб борилаётган илмий ишлар албатта ишлаб чиқаришда ўз аҳамиятига эга. Олиб борилган изланишлар шуни кўрсатдики, бугунги кунда ишлаб чиқаришда илмий қарашлар, илмий дунёқарашга муҳтож.
Тозалаш ишларини ташкиллаштириш ва механизациялаш маҳаллий ва хорижий тоғ - кон саноатининг сўнгги ютуқларини таҳлил қилиш асосида қабул қилинади. Бурғулаш ва етказиб бериш ускуналарини танлашда “Олмалиқ КМК” АЖ нинг шахталарида, асосан Ковулди олтин конида мавжуд техникалар кўриб чиқилади, бор имкониятлар асосида қуйидаги танловлар амалга оширилади:
- скважиналар бурғилашда: ø 46, 56, 65, 75 ва 85 мм диаметрли скважиналар бурғулаш учун бурғулаш ускунаси БОММEР 104 «Atlas Copco» ва БУ-50НА, диаметри ø 85, 105, 125, 155 ва 160 мм бўлган қудуқларни бурғилашга НКР-100МА, СТО-100, БМ-84 ва Симба-1757Н ўзи юрар бурғулаш ускуналари;
- шпурларни бурғулаш учун ПП-63В, ПП-54, ПТ-48 перфораторлари;
- ковжой (забой)ни тозалаш ва рудани қайта юклаш пунктигача етказиб бериш учун юклаб элтиш машиналари: МоАЗ №7, LH-307 «Sandvik», ТОРО-301 «Sandvik», ЛК-07 «Fadroma» ва СТ-7 «Atlas Copco». Шунингдек руда туширгичлар мавжуд ковжойларда 10ЛС-2СМ, 17ЛС-2СМ ва 30ЛС-2СМ русумли скрепер лебедкалари тавсия этилади.
Диаметри ø 42 мм бўлган шпурларни бурғулаш учун ПП-63В ва ПП-54, перфораторларидан, вертикал шпурларни бурғулашда ПТ-48 телескопик перфораторларидан фойдаланилади. Шпурлар узунлиги 1.6 метрдан 1.8 метргача бурғуланади. Портлашдан кейинги ковжойнинг сурилиши ўртача 1.65 метрни ташкил қилади.
Ковулди олтин конининг йиллик унумдорлиги 100 минг тоннани ташкил қилади ва 1 ойда 8 330 тонна (3 145м3) руда қазиб олиш талаб этилади. Ковулди кони шахтасида 14 та ковжой борлигини ҳисобга олиб олиб, ҳар бир ковжой ойига 595 тонна (225м3) руда қазиб олиш талаб этилади.
Тозалаш ва қирқувчи кон лаҳимларининг кўндаланг кесим юзаси 9м2 ўтилади. Битта портлашдан чиқадиган ҳажм 14.85 м3 ни ташкил қилади. Ҳар бир ковжой ойлик режани бажриши учун 15 та портлашни амалга ошириши керак. Хавфсизлик қоидаларига кўра ноқулай иш шароитларида ишловчилар хафтасига 36 соатдан ортиқ ишламаслиги керак, шундан келиб чиқиб Ковулди конида 7.2 соатлик сменада 5 кун иш ва 2 кун дам олиш иш графиги тасдиқланган. Ўртача ҳар ойда 20 – 21 иш куни мавжуд. Ҳар бир сменада камида 1 та цикл берилади. Шахтада ишлар 3 та смена ташкиллаштирилган, 1 та ковжойда камдан кам ҳолатда 3 та звено ишлаши мумкин.
Ковжой (забой)ни тозалаш ва рудани қайта юклаш пунктигача етказиб бериш учун Ковулди конида 2022 йил 1 май ҳолатига юклаб элтиш машиналаридан: LH-307 «Sandvik» (1та), ЛК-07 «Fadroma» (2та) ва СТ-7 «Atlas Copco» (1та) соз ҳолатда ва иш олиб бормоқда.
“Южний” қазиб олиш участкаси ўтиш ва тозалаш ковжойлари нишаб ва горизонтал ўтилганлиги сабабли, шунингдек асосий ковжойлар горизонт 760 метрдан пастда бўлаётганлиги сабали (энг пастки юклаш пунктининг руда туширгичи горизонт 762 метрда жойлашган: ПУ погруз.узел№2) да тозалаш - элтиш ишлари тўлиқ юклаб элтиш машиналарида амалга оширилмоқда.
Тозаловчи кон лаҳимилари (бирламчи ва иккиламчи камералар) “Секуший” руда тансидан бурғулаш – портлатиш ишлари ёрдамида ўтилиб қазиб олинади. Горизонт 720 метрда қазиб олинадиган руда тансининг чўзиқлиги бўйича узунлиги 24 метрни ташкил этади, тозаловчи камералар узунлиги руда танаси кенглигига тенг бўлиб, энг узун камера 11 метр (3,5 метр қатлам штреги кенглиги айириб ташланади, 7,5 метр) ни, энг калта (қисқа) камера узунлиги 6 метрни ташкил қилади.
Мос равишда, бирламчи ва иккиламчи камералар узунлиги руда танаси кенглигига тенг бўлганлиги учун, ўртача 5 метрни ташкил қилади.
Горизонт 720 метрдаги тозалаш ишларининг умумий хажми 360 м3 ни ташкил қилади, “Секуший” руда тансининг қалинлиги 9 метрни ташкил қилганлиги сабабли, пастдан тепага тартибида кейинги 2 – ва 3 – қатламлар тозалаб олинади. Тозалаш ишлари умумий хажми 726, м3
“Секуший” руда танси баландлиги 3 метр бўлган ер ости кон лаҳимлари билан қазилди ва 3 та қатламда ўзлаштирилди.
Ковулди олтин конига қотувчи тўлғазма тайёрлаш учун М-400 ва М-500 маркадаги цемент, бўш тоғ жинсларини майдалашдан ҳосил бўлган қум ва кўмир ёнишидан ҳосил бўладиган зольдан фойдаланилади.
Ковулди кони 2002 йил “Узалмаззолата” давлат корхонасидан чиқиб, “Олмалиқ КМК” АЖ таркибига қўшилганидан сўнг 2003 йилдан бошлаб золь ўрнига 2 км шимолий ғарбда жойлашган Мармар конида ҳосил бўладиган мармар қумидан (крошка) фойдаланиб келмоқда. 2018 ва 2019 йилларда “Олмалиқ КМК” АЖ га қарашли Шарҳия карьеридан қазиб олинадиган қизил қумдан фойдаланилди, стабил таъминлаб бериш имкони бўлмаги учун Шарҳия карьеридан қазиб олинадиган қизил қумдан воз кечилди. 2019 йил 4 чорагидан бошлаб шу кунгача Мармар кони қумидан фойдаланиб келмоқда.
2022 йил учун тасдиқланган бизнес режа асосида шахтанинг йиллик маъдан қазиб олиш унумдорлиги 100 минг тонна, тўлғазма ишлари йиллик ҳажми 25 минг м3 ни ташкил қилади.
Қотувчи тўлғазма таркибини “Олмалиқ КМК” АЖ Иссиқлик электро маркази (ТЭЦ) буғ қозонларини қиздиришда ишлатилган кўмирнинг кули (шлак) ва ёнмаган қисми (золь) дан фойдаланган ҳолда, мураккаб таркибли қоришма варианти кўриб чиқилди:
(Ц* + Ш) + К +П + В;
Технологик инструкцияга кўра, Ковулди конида сув сарфи В қуйидаги кўринишда амалга оширилади:
В = 360 ÷ 450 л/м3 – катта ўлчамли қум қоришмасида;
В = 400 ÷ 500 л/м3 – катта ва майда ўлчамли қум қоришмасида;
В = 450 ÷ 550 л/м3 – майда ўлчамли қум қоришмасида;
“Олмалиқ КМК” АЖ Иссиқлик электро маркази (ТЭЦ) буғ қозонларини қиздиришда ишлатилган кўмирнинг кули (шлак) ва ёнмаган қисми (золь) дан фойдаланган ҳолда, тўлдиришни ҳисобга олиб сув сарфи В 450 л/м3 деб қабул қилинади;
2-сонли тўлғазма комплекси суткалик унумдорлиги 300 м3 ни ташкил қилади, шахтанинг тўлғазма бўйича суткалик унумдорлиги 92.6 м3 ни мазкур хисоблар асосида фоиз мутаносиблигини таъминлаб амалга оширилади.
Лаборатория синовларидан сўнг қотувчи тўлғазманинг 1 м3 учун таркиби муқобиллаштирилади.
Стандарт кўринишдаги диаметри d = 159 мм бўлган қувур танланади.
273 метр вертикал скважинадан ва 400 метр қия кон лаҳимидан тушиб келган қоришма горизонтал бўйича ўз оқими билан манимал бориш масофаси топилди.
Қазиб олиш тизимини такомиллаштириш учун турли вариантлар кўриб чиқилди ва синаб кўрилган. Ҳар бир таклиф қилинган вариантларнинг ўзига ҳос афзалликлари ва камчиликлари мавжуд, бу хулосалар ишлаб чиқариш амалиётида ўз исботини топиб, айнан техник ва иқтисодий кўрсатгичлари ҳисобига вариантлар таҳлил қилиниб, мақбул (оптимал) вариантлар танланган.
“Олмалиқ КМК” АЖ Иссиқлик электро маркази (ТЭЦ) буғ қозонларини қиздиришда ишлатилган кўмирнинг кули (шлак) ва ёнмаган қисми (золь) дан фойдаланган ҳолда, тўлдириш ҳисоблаб ўтилди.
Техник жиҳатдан тадбиқ қилиш афзалликлари ва имкониятлари ҳисоблаб чиқилиб, тегишли ҳулосалар чиқарилди. Иқтисодий кўрсатгичларини ҳисоблаш ва таҳлил қилиш бу ўзгартиришларнинг мақсадга мувофиқлиги ёки номувофиқлигини кўрсатиб беради. Нарҳлар (сўмда) ишлаб чиқаришдаги факт ҳолатда фарқ қилади, ўзгартириш Ковулди кони маъмурияти томонидан талаб этилди.
Ковулди кони қотувчи тўлғазманинг 1 м3 учун сарфланадиган ҳаражат 145 000 сўмни ташкил қилади. Ишлаб чиқилган бизнес режага асосан қўшимча қовушқоқ воситаларининг ушбу суммадаги улуши 22% дан ошиб кетмаслиги керак.
Иқтисодий кўрсатгичлар умумий таннарҳ суммасидаги улуши талабларини қаноатлантирмоқда. Техник кўрсатгичлар эса бизнес режада кўзда тутулган 25 000м3 тўлғазма ишлари талабларини бажармайди, яний йиллик режани бажариш учун керак бўладиган миқдордаги қўшимча қовушқоқликни оширувчи воситалар билан таъминлаб бериш имкони йўқ.
Қўшимча қовушқоқликни оширувчи воситаларнинг умумий таннарҳ суммасидаги улуши қанча кам бўлса ва таъминот камида йиллик эҳтиёжни қондирса бу қўшимча иқтисодий мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Оқтош мармар кони мармар қуми (крошка)да қўшимча қовушқоқликни оширувчи воситаларнинг умумий таннарҳ суммасидаги улуши энг кам 19% кўрсатгичда, аммо йиллик эҳтиёжни қаноатлантирмайди.
Шарҳия карьери қизил қуми қўшимча қовушқоқликни оширувчи воситаларнинг умумий таннарҳ суммасидаги улуши ўртача 21% кўрсатгичда, аммо қизил қумнинг абразивлиги туфайли қувурларнинг емирилиши 25 бараварга кўп.
ИЭМ кўмир кули (шлак) ва ёнмаган қисми (золь) қўшимча қовушқоқликни оширувчи воситаларнинг умумий таннарҳ суммасидаги улуши чегаравий 19% кўрсатгичда, таъминоти йиллик эҳтиёж талабларини қаноатлантиради, маҳсулотнинг физик – механик хусусиятлари технолик ечимлар доирасида.
Do'stlaringiz bilan baham: |