Намунавий =оида



Download 0,6 Mb.
bet1/18
Sana03.02.2023
Hajmi0,6 Mb.
#907625
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
273 узб ММ бўйича ишларни ташкил этиш тизими


Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисида
Намунавий низом
Мазкур Намунавий низом Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунига мувофиқ мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъий назар ташкилот, муассаса, корхоналар ва юридик шахс ташкил этмасдан хусусий тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчилар (бундан буён матнда корхоналар деб юритилади), шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни ташкил этиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Намунавий низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
меҳнатни муҳофаза қилиш — меҳнат жараёнида инсоннинг хавфсизлигини, ҳаёти ва соғлиғи, иш қобилияти сақланишини таъминлашга доир ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитария-гигиена, даволаш-профилактика, реабилитация тадбирлари ҳамда воситалари тизими;
иш ўрни — ходимларнинг меҳнат фаолияти жараёнида доимо ёки вақтинча бўлиш жойи;
касб касаллиги — ушбу касб учун хос бўлган ҳамда ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёнининг зарарли ва хавфли омиллари таъсири натижасида ходим чалинган касаллик;
меҳнат шароитлари — ходимнинг иш лаёқати ва соғлиғига таъсир кўрсатувчи ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёни омиллари йиғиндиси;
зарарли ишлаб чиқариш омили — таъсири ходимнинг касалликка чалинишига олиб келиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш омили;
хавфли ишлаб чиқариш омили — таъсири ходимнинг жароҳат олишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш омили. Миқдорий тавсифига ва амал қилишининг давомийлигига боғлиқ равишда айрим зарарли ишлаб чиқариш омиллари хавфли бўлиши мумкин;
ишлаб чиқариш санитарияси — ишловчиларга зарарли ишлаб чиқариш омилларининг таъсирини бартараф этиш ёки камайтиришга қаратилган ташкилий тадбирлар ва техник воситалар тизими;
2. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
ходимнинг ҳаёти ва соғлиғи устуворлигини таъминлаш;
меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг (бундан буён матнда бошқарув органлари деб юритилади) меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
барча корхоналар учун меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги талабларни белгилаш;
меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларга риоя этилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга ошириш;
ходимларни ҳимоя қилувчи хавфсиз техника, технология ва воситаларнинг ишлаб чиқилиши ва жорий этилишини рағбатлантириш;
фан, техника ютуқларидан ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича илғор миллий ва хорижий тажрибадан фойдаланиш;
ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалардан жабрланган ёки касб касаллигига чалинган ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш;
халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.
3. Меҳнатни муҳофаза қилишни давлат томонидан бошқариш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (бундан буён матнда ваколатли орган деб юритилади), шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қонун ҳужжатларига мувофиқ айрим ваколатларга эга бўлган бошқа давлат органлари томонидан амалга оширилади.
4. Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назорати ва текширувини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган низомга мувофиқ ваколатли органнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош) давлат техник инспекторлари ҳамда меҳнат шароитлари бўйича (бош) давлат экспертлари томонидан амалга оширилади.
5. Ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларига тааллуқли бўлган норматив -ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш касаба уюшмаларининг инспекциялари томонидан амалга оширилади.
6. Корхонада ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилишга ҳамда ишларни хавфсиз олиб боришга доир меъёрлар, қоидалар ва йўриқномаларга риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш касаба уюшмаси қўмитасининг ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органларининг ҳисобот-сайлов мажлисида (конференциясида) сайланадиган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил томонидан амалга оширилади.
7. Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган корхоналар ва фуқаролар томонидан халқаро шартномалар ва келишувлар асосида ишлар бажарилганда, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси, қонунчилик ва бошқа меъёрий ҳужжатлар, шунингдек техник стандартларга мувофиқ кўзда тутилган меҳнат муҳофазаси талаблари қўлланилади.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
8. Корхонанинг ҳар қандай даражадаги бошқарувида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича қонунчилик ва бошқа меъёрий ҳужжатларга амал қилинишига масъул шахс корхона раҳбари ҳисобланади.

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish