6-боб. Меҳнатни муҳофаза қилишнинг уч босқичли назоратини
ўтказиш ва ташкил этиш усули
1-§. Умумий қоидалар
183. Меҳнатни бошқариш тизимидаги уч босқичли маъмурий ва жамоат назорати - корхонада бошланғич касаба уюшма ташкилоти ёки ходимлар томонидан сайланадиган бошқа вакиллик органлари томонидан иш жойларида, ишлаб чиқариш майдонларида ва устахоналарда меҳнат шароитлари ва хавфсизлиги ҳолати устидан назоратнинг асосий шакли. Шунингдек, барча хизматлар, мансабдор шахслар ва ходимлар томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, меҳнат хавфсизлиги стандартлари, қоидалари, меъёрлари, йўриқномалари ва бошқа техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши шарт.
Уч босқичли назорат корхона раҳбарлари ва муҳандис-техник ходимларининг мансаб вазифаларига мувофиқ маъмурий назоратни, шунингдек жамоатчилик назоратини амалга оширишни назарда тутади.
184. Ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятларига, корхона тузилмасига ва унинг бирликлари кўламига қараб, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатининг уч босқичли назорати амалга оширилади:
биринчи босқичда - цех участкасида, сменада, бригадада (кейинги ўринларда – участка);
иккинчи босқичда – цех ёки бўлимда, ишлаб чиқариш ёки корхона участкасида (кейинги ўринларда – цех);
учинчи босқичда - умумий корхонада.
Уч босқичли назоратга ишлаб чиқариш бўлинмаларини белгилаш корхона маъмурияти ва бошланғич касаба уюшма ташкилоти ёки ходимлар томонидан сайланадиган бошқа вакиллик органи томонидан амалга оширилади.
185. Уч босқичли назоратни ташкил қилишни корхона раҳбари ва бошланғич касаба уюшма ташкилоти раиси ёки ходимлар томонидан сайланадиган бошка вакиллик органи бошқаради.
Корхонада уч босқичли назоратнинг 1-босқичини ташкил қилиш, корхонадаги зарарли ва хавфли омилларни ва унинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда корхона раҳбари томонидан белгиланади.
2-§. Уч босқичли назоратнинг биринчи босқичи
186. Назоратнинг биринчи босқичи тегишли участка бошлиғи (уста, участка бошлиғи, смена бошлиғи) ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил томонидан ҳар куни иш кунининг (сменанинг) бошида, зарурат бўлганда (хавф катта бўлган иш ва ҳ.к.) - иш куни (смена) давомида амалга оширилади.
187. Уч босқичли назоратнинг биринчи босқичида қуйидагиларни текшириш тавсия этилади:
олдинги аудит томонидан аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширилганлиги;
иш жойларини ташкил этишнинг ҳолати ва тўғрилиги (зарур воситалар, қурилмалар, бланкалар ва бошқалар жойлашган жойи ва мавжудлиги);
ўтиш жойлари ва автомобил йўллари ҳолати;
технологик ускуналар, юк кўтариш ва транспорт воситаларининг хавфсизлиги;
электр қурилмалари ва асбоб ускуналари билан ишлашда электр хавфсизлиги қоидаларига амал қилиниши;
тайёр маҳсулот ва тайёр маҳсулотни омборда сақлаш қоидаларига риоя қилиниши;
етказиб бериш ва шамоллатиш тизимлари, маҳаллий чиқиндилар, чанг ва газни ушлаб қолиш мосламаларининг яроқлилиги;
зарарли, ёнғин ва портлашга хавфли моддалар ва материаллар билан ишлашда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиниши;
меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалари мавжудлиги ва унга амал қилиниши;
шахсий ҳимоя воситаларининг мавжудлиги, ходимлар томонидан улардан тўғри фойдаланиши;
меҳнат хавфсизлиги сертификатлари, хавфли ишларда ишлаш учун рухсатномалар мавжудлиги.
188. Текширув натижалари 4-иловага мувофиқ назоратнинг биринчи босқичи журналида қайд этилади, журнал участка бошлиғида сақланади.
Изоҳ:
1. Текширув давомида аниқланган қоидабузарлик ва камчиликларга кўра, уларни бартараф этиш чораларини кўриш ва белгиланган муддатларида бажарилиши учун жавобгар шахслар белгиланади.
2. Аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш, қоида тариқасида, цех (бўлим) бошлиғининг бевосита назорати остида дарҳол амалга оширилиши керак. Агар текширув натижасида аниқланган камчиликларни цех (бўлим) ўз кучи билан бартараф эта олмаса, унда цех бошлиғи тегишли чоралар кўриш учун текширув якунида бу ҳақда юқори турувчи раҳбарга хабар бериши керак.
Хавфсизлик қоидалари ва стандартлари бузилганда ишчи-ходимлар саломатлигига зарар етказиш хавфи мавжуд бўлса, ушбу камчилик бартараф этулгунга қадар иш тўхтатилади.
3. Цех (бўлим) бошлиғи ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил ўз гуруҳларини смена йиғилишларида назоратнинг биринчи босқичида текшириш натижасида аниқланган қоидабузарликлар ва кўрилган чоралар тўғрисида хабардор қилиши керак.
4. Ҳар куни смена тугагандан сўнг, участка бошлиғи ишлаб чиқариш жойидаги меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати тўғрисида цех (бўлим) бошлиғига ҳисобот бериши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |