4-§. Уч босқичли назоратнинг учинчи босқичи
193. Назоратнинг учинчи босқичи корхонанинг раҳбари ёки бош муҳандиси бошчилигидаги комиссия ва бошланғич касаба уюшма ташкилоти раиси ёки ходимлар томонидан сайланадиган бошқа вакиллик органи вакили томонидан чоракда камида бир марта (одатда ойда бир марта) амалга оширилади.
Комиссия таркибига меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бош муҳандис ўринбосари (меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати бошлиғи), бошланғич касаба уюшма ташкилоти раиси ёки ходимлар томонидан сайланадиган бошқа вакиллик органи вакили, техник хизматларнинг раҳбарлари (филиал томонидан), бино ва иншоотларни техник назорат қилиш бошлиғи, корхонанинг газдан қутқариш хизмати бошлиғи киради.
Текширув текширилаётган бўлинманинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича раҳбари ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил иштирокида амалга оширилади.
194. Текширилиши битта айланишда амалга ошириб бўлмайдиган йирик корхона, цех (объект) ҳар йили камида тўрт маротаба текширилиши ҳисобга олинган, ҳар бир цех (объект) бўйича тузилган йиллик жадвалга мувофиқ текширилади. Юқори хавфга ва меҳнат шароитлари ноқўлай бўлган цех (объект)лар йилига камида олти марта текширилади.
Текшириш жадвали бошланғич касаба уюшма ташкилоти ёки ходимлар томонидан сайланадиган бошқа вакиллик органи билан келишилади, корхона раҳбари томонидан тасдиқланади ва корхонанинг барча бўлимлари ва техник хизматларининг раҳбарларига, шунингдек бошланғич касаба уюшма ташкилотига ёки ходимлар томонидан сайланадиган бошқа вакиллик органига берилади.
195. Назоратнинг учинчи босқичи комиссияси корхонанинг айрим объектларида текшириш ўтказиш учун бош мутахассислар ёки бош муҳандис ўринбосарлари назорати остида бир нечта груҳларга бўлиниши мумкин.
196. Уч босқичли назоратнинг учинчи босқичида қуйидагиларни текшириш тавсия этилади:
назоратнинг биринчи ва иккинчи босқичларини ташкил этиш ва натижалари;
назоратнинг учинчи босқичи натижасида аниқланган тадбирларни амалга оширилиши;
юқори турувчи ташкилотларнинг буйруқ ва фармойишлари, касаба уюшма органларининг қарорлари ва назорат органларининг кўрсатмалари, корхона раҳбарининг буйруқлари ва бошланғич касаба уюшма ташкилотининг ёки ходимлар томонидан сайланадиган бошқа вакиллик органларининг меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича қарорлари;
комплекс режалар, жамоа шартномалари ва келишувларида меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги ва бошқа ҳужжатларда назарда тутилган тадбирларни амалга оширилиши;
бахтсиз ҳодисаларни текшириш материалларидаги тадбирларни амалга оширилиши;
цехдаги меҳнат шароитларининг санитария-техник ҳолати паспортининг мавжудлиги ва тўғри тузилганлиги;
меҳнат хавфсизлиги стандартларини тадбиқ этилиши;
меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ бинолар, иншоотлар, устахоналар ва уларга туташ ҳудудларнинг бинолари, автотранспорт ва пиёдалар, туннеллар, ўтиш жойлари ва галереяларнинг техник ҳолати;
технологик, кўтариш, транспорт, электр ва бошқа жиҳозларининг меҳнат хавфсизлиги стандартлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги;
сурувчи, шамоллатиш, чанг ва газни ушлаб туриш мосламаларининг самарадорлиги;
ишлаб чиқариш ускуналарини профилактика қилиш жадвалларини бажарилиши, энергетик қувватларига уланиш схемалари мавжудлиги;
ходимларнинг шахсий ҳимоя воситаларини олиши ҳамда уларни сақлаш, ювиш, тозалаш, таъмирлаш, дезинфекция қилиш ва зарарсизлантириш тўғри ташкил этилганлиги;
ходимларни санитария-техник воситалар ва жиҳозлар билан таъминланиши;
ходимларга тиббий-профилактика хизматларини ташкил этилиши;
меҳнатни муҳофаза қилиш кабинетларининг ҳолати;
меҳнатни муҳофаза қилиш стендларининг ҳолати, уларни ўз вақтида ва тўғри тузилиши;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ходимлар учун ўқув машғулотлари ва суҳбатларни ташкил этиш ва ўтказиш сифати;
цех ходимларининг фавқулодда вазиятларда ишлашга тайёргарлиги;
ходимларни ўрнатилган меҳнат ва дам олиш режимига, меҳнат интизомига риоя қилиниши.
197. Текширув натижалари далолатнома орқали расмийлаштирилиши ва бир ҳафта ичида бошланғич касаба уюшма ташкилоти ёки ходимлар томонидан сайланадиган бошқа вакиллик органлари активлари иштирокида корхона раҳбари томонидан муҳокама қилиниши керак. Муҳокамада барча цехлар ва бўлимларнинг раҳбарлари иштирок этишлари керак.
Йиғилишда меҳнат шароитларининг қониқарсиз ҳолати, хавфсизлик меъёрлари, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва меъёрлари бузилган ҳолатлари аниқланган цехлар (объектлар, бўлимлар) бошлиқлари тингланади.
Йиғилишда аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун жавобгар шахслар, бажариш муддатлари белгиланган чораларни кўрсатувчи баённомани тузиш тавсия этилади. Зарур ҳолларда, корхона раҳбари буйруқ чиқаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |