7-§. Бригадирнинг вазифалари
160. Бригада аъзолари томонидан ишларни бажариш лойиҳасида, технологик хариталарда, меҳнат муҳофазаси бўйича қоидалар ва йўриқномаларда кўзда тутилган меҳнат хавфсизлиги бўйича тенологик жараён ва ташкилий-техник чора-тадбирларга риоя этилишини таъминлайди.
161. Иш бошлашдан аввал иш жойларининг ҳолатини теширади, аниқланган камчиликларни бригада аъзолари томонидан бартараф этилишини ташкил этади ёки бу ҳақда иш юритувчини, устани хабардор қилади.
162. Мавжуд дастгоҳлар, қурилмалар ҳамда асбоб ускуналарнинг соз ҳолатдалигини назорат қилади.
163. Бригада аъзолари томонидан меҳнат интизомига ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва йўриқномалари талабларига риоя этилишини назорат қилади.
164. Жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатишни ташкил этади ва бахтсиз ҳодиса ҳақида иш юритувчига ёки корхона раҳбариятига дарҳол хабар беради.
165. Бригаданинг санитар-маиший хонасини тоза ҳолда сақланишини таъминлайди.
166. Янги ходимларни стажировкадан ўтиши учун малакали ходимларга бириктириш бўйича таклифлар киритади.
8-§. Корхона ходимининг вазифалари
167. Меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар талабларига риоя қилишга мажбур.
168. Иш жойини меҳнатни муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича қоидалар, меъёрлар, йўриқномалар ва кўрсатмалар талабларига мувофиқ сақланишини ташкил қилади.
169. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, ички меҳнат тартиби қоидалари, ишлаб чиқариш ва меҳнат интизоми талабларига риоя қилади ҳамда жавоб беради.
170. Шахсий ва жамоавий ҳимоя воситаларидан фойдаланишни билади ва улардан тўғри фойдаланади.
171. Шахсий гигиена талабларига риоя қилади.
172. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқлар олиши, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўқувдан ва малака оширишдан ўтиши шарт.
173. Бахтсиз ҳодисалар юз берганда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш қоидаларини билади ва амалий кўникмаларга эга бўлади.
174. Одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига бевосита хавф туғдирувчи ҳар қандай вазият тўғрисида, шунингдек иш жараёнида ёки у билан боғлиқ ҳолда содир бўлган ҳар қандай бахтсиз ҳодиса ҳақида иш берувчини ёки ўзининг бевосита раҳбарини дарҳол хабардор қилиши шарт.
175. Корхона маъмуриятидан, иш берувчидан, иш жойидаги меҳнат шароитларини меҳнатни муҳофаза қилиш стандартлари, қоидалари ва меъёрлари талабларига мувофиқлигини талаб қилиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |