Намунавий =оида


-§. Цех (бўлим) бошлиғининг вазифалари



Download 0,6 Mb.
bet10/18
Sana03.02.2023
Hajmi0,6 Mb.
#907625
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18
Bog'liq
273 узб ММ бўйича ишларни ташкил этиш тизими

5-§. Цех (бўлим) бошлиғининг вазифалари

  1. Ишлаб чиқариш ва ишларни, технологик жараённи тўғри олиб боришни хавфсизлик қоидалари ва ишлаб чиқариш санитарияси меъёрларига мос равишда ташкил қилади. Хавфсизлик қоидалари талабларига мувофиқ заҳарли, портловчан-ёнувчан, қўлланса моддаларнинг сақланиши, транспортировка қилиниши ва қўлланиши ва зарарсизлантирилишини таъминлайди.

123. Жиҳозлар, механизмлар, мосламалар, тўсиқлар ва муҳофаза қурилмалари, шунингдек ишлаб чиқариш ва ёрдамчи бинолардан соз ва хавфсиз ҳолатда фойдаланишни таъминлайди.
124. Давлат назорат органлари, касаба уюшмаларининг инспекторлари, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходимларининг кўрсатмалари ва талабларини ҳамда ходимлар ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилларнинг мулоҳаза ва таклифларини белгиланган муддатларда амалга оширади.
125. Хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш ва таъминлаш ишига барча муҳандис-техник ходимларни ва ишларни бевосита бажарувчиларни жалб этади.
126. Меҳнат шароитлари ноқулай ишларда банд бўлган ходимларнинг белгиланган меъёрлар бўйича сут (шунга тенг бўлган бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари), даволаш-профилактика озиқ-овқати, газланган тузли сув (иссиқ цехларда ишловчилар учун), ШҲВга бўлган эҳтиёжини аниқлайди ва ўз вақтида берилишини таъминлайди, шунингдек, ходимларнинг шахсий ҳимоя воситаларини олиш, сақлаш, ювиш, тозалаш, таъмирлаш, дезинфекция қилиш ва зарарсизлантириш ишларини ташкил қилади.
127. Ҳар ҳафтада объектлардаги меҳнат шароитлари ва жиҳозлар, механизмлар, мосламалар ва асбоблар, шамоллатиш қурилмалари, иситиш ва ёритиш тизимлари, тўсиқли ва муҳофазаловчи қурилмалар, автоматик назорат ва сигнализация, ҳимоявий ерга уланишнинг мавжудлиги ва созлигини текширади.
128. Ҳар ойда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар, бригадирлар ва алоҳида ходимларнинг иштирокида усталарнинг тезкор кенгашини ўтказади. Бу кенгашларда текширишлар натижалари, усталарнинг объектлардаги ишлар ҳолати тўғрисидаги ахборотлари кўриб чиқилади, алоҳида хавфсизлик қоидалари бузилиши таҳлил қилинади. Хавфсизлик қоидаларининг қўпол ва такроран бузилиши фактлари тегишли смена, вахта ишчилари иштирокида кўриб чиқилади.
129. Ҳар ойда корхона раҳбариятига объектлардаги меҳнат шароити тўғрисида ахборот бериб туради.
130. Ўқитиш дастурларига мувофиқ ходимлар ва усталарни ишларнинг хавфсиз усулларига ўз вақтида ва сифатли ўқитади.
131. Ҳар бир ишлаб чиқариш бўлинмаси учун ишларни хавфсиз олиб бориш бўйича зарур йўриқномлар рўйхатини ишлаб чиқади. Зарур йўриқномаларни ишлаб чиқади ва қайта кўради.
132. Усталарни (агар ишга қабул бевосита цехнинг ўзида амалга оширилса) кириш ва дастлабки йўл-йўриқдан ўтказади. Ёзма буйруқ билан янги ишга олинган ишчи ходимларни малакали ишчи ходимларга бириктириш чораларини кўради.
133. Ходимларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқлар ўтказиш дастурларини ишлаб чиқади ва у бош муҳандис томонидан тасдиқлангач, дастурни усталарга тарқатади. Ишчи ва ходимларнинг билимларини текшириш учун саволномалар ишлаб чиқади.
134. Ходимлар билимларини текшириш жадвалини тасдиқлайди. Комиссияни бошқаради, ходимларнинг билимлари текширилишини амалга оширади, натижаларини расмийлаштиради ва ходимларга билимлари текширилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларни тегишли ёзувлар киритган ҳолда беради.
135. Меҳнат шароитларини соғломлаштириш, ҳаво муҳити, ёритиш, иссиқлик ва ичимлик режимининг меъёрий ҳолатини таъминлаш, шовқин ва тебраниш даражасини пассайтириш бўйича чоралар кўради.
136. Жадвалга биноан ишлаб чиқариш объектларининг паспортлаштирилишини ўтказади. Усталар, ходимлар меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилларнинг таклифлари ва мулоҳазаларини тўплайди, умумлаштиради ва камчиликларини таҳлил қилади.
137. Меҳнат шароитларини яхшилаш ва соғломлаштириш бўйича аниқ тадбирлар ишлаб чиқади ва уларни корхона раҳбариятига тегишли режаларга киритиш учун топширади. Режалаштирилган тадбирларнинг ўз вақтида бажарилишини ташкил қилади ва амалга оширади.
138. Содир бўлган бахтсиз ҳодиса тўғрисида корхона раҳбарларидан бирига, меҳнатни муҳофаза қилиш хизматига ва бошланғич касаба уюшмаси ташкилотига зудлик билан хабар қилади.
139. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати билан биргаликда бахтсиз ҳодиса сабабларини аниқлайди ҳамда уларни бартараф этиш ва олдини олиш бўйича чораларни кўради.
140. Бахтсиз ҳодиса сабаблари ўрганилиб, аниқлангач, воқеа содир бўлгандан сўнг 2 кундан кечиктирмай, цехнинг барча ходимларига юз берган бахтсиз ҳодиса тўғрисида хабар беради ва ходимларни навбатдан ташқари йўл-йўриқдан ўтказади.
141. Белгиланган муддатларда далолатномада кўрсатилган (Н-1 шаклда) тадбирларнинг бажарилишини таъминлайди ва уларнинг бажарилганлиги тўғрисида меҳнатни муҳофаза қилиш хизматига хабар қилади.
142. Цех усталарини корхонанинг бошқа цехлари, участкаларида ёки бошқа корхоналарда юз берган бахтсиз ҳодисалар тўғрисида хабардор қилади. Шунга ўхшаш бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида, белгиланган муддатларда объектлар ва иш жойларини текширишни ташкил қилади.

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish