Намунавий =оида


-§. Корхона бош муҳандисининг вазифалари



Download 0,6 Mb.
bet7/18
Sana03.02.2023
Hajmi0,6 Mb.
#907625
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18
Bog'liq
273 узб ММ бўйича ишларни ташкил этиш тизими

2-§. Корхона бош муҳандисининг вазифалари
77. Соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш бўйича барча ташкилий-техник ишларга бошчилик қилади.
78. Энг янги илмий-техник ютуқлар ва бошқа корхоналарнинг илғор тажрибалари асосида ишлаб чиқилган янги технологик жараёнларни ишлаб чиқаришга татбиқ қилишни ташкил қилади. Ишлаб чиқариш объектларини меъёрларга мос келувчи мосламалар ва қурилмалар билан жиҳозлаш учун чоралар кўради.
79. Янги технологик жараёнлар ва регламентлар, капитал қурилиш ва объектларни қайта қуриш, бинолар ва иншоотларни капитал таъмирлашни кўриб чиқишда иштирок этади. Технологик жиҳозлар ва объектларни режавий-профилактик таъмирлаш жадвалини кўриб чиқади ва тасдиқлайди.
80. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича доимий фаолият олиб борувчи комиссиясини бошқариб, ҳар чоракда камида бир марта цехлар, участкалар ва объектларда жиҳозларнинг, сақловчи мосламалар созлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилларнинг таклифлари, давлат назорат органлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича техник инспекторларининг кўрсатмалари бажарилишини текширади, аниқланган камчиликларнинг бартараф этиш юзасидан 3-иловага мувофиқ корхонанинг (лозим бўлганда цех, бўлим) меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тезкор режасини белгилаб, амалга ошириш чораларини кўради.
81. Барча раҳбарлар, цехлар ва участкалар муҳандис-техник ходимлари томонидан хавфсизлик қоидалари талаблари ва ишлаб чиқариш санитарияси меъёрларига амал қилишлари, давлат назорат органлари буйруқлари ва кўрсатмалари ва касаба уюшмалари ташкилотлари таклифларини амалга оширишларини назорат қилади.
82. Муҳандис-техник ходимлар кенгашларида (ҳар чоракда камида бир марта) меҳнат муҳофазаси, меҳнат шароитларини яхшилаш ва соғломлаштиришнинг мажмуавий режалари бажарилишини кўриб чиқади. Аниқланган камчиликларни бартараф қилиш чораларини кўради.
83. Ходимларни касбий-техник тайёрлашни ташкил қилади ва таъминлайди, ўқитиш масалалари бўйича қоидалар талабларига мувофиқ ходимларни ишнинг хавфсиз йўллари ва усулларига ўз вақтида ва сифатли қилиб ўқитади.
84. Ходимларни эҳтимоли бор аварияларни бартараф қилиш режалари бўйича ўқитиш ва малакасини оширишни, шунингдек ишчи ва ходимларни ишнинг хавфсиз услублари ва усулларига ўқитишни амалга оширади.
85. Меҳнат муҳофазаси масалалари бўйича муҳандис-техник ходимларни ўқитиш ва малакасини оширишни ташкил қилади. Корхона таркибий тузилмасига кирувчи барча раҳбарларни (масалан цехлар, хизматлар, бўлимлар ва бошқа) кириш йўл-йўриғидан ўтказади ҳамда йўл-йўриқ дастурларини ва ходимлар билимларини текшириш соволномаларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди.
86. Ишларни хавфсиз олиб бориш бўйича йўриқномалар ишлаб чиқилишига раҳбарлик қилади ва бошланғич касаба уюшма ташкилоти ёки ходимлар томонидан сайланадиган бошка вакиллик органлари билан келишилган ҳолда уни тасдиқлайди.
87. Муҳандис-техник ходимлар ва ишчиларни меъёрий ҳужжатлар, қоидалар ва йўриқномалар билан таъминлаш чораларини кўради.
88. Меҳнат шароитларини яхшилаш ва соғломлаштириш бўйича тадбирларнинг жорий ва истиқбол режаларини ишлаб чиқишга раҳбарлик қилади, бу режаларни кўриб чиқади ва тасдиқлаш учун тавсия қилади, уларнинг бажарилиши юзасидан назорат олиб боради.
89. Қоидалар ва йўриқномалар талабларига биноан ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини тўғри ва ўз вақтида текширилиши ҳамда ҳисобга олинишини таъминлайди.
90. Зарур ҳолларда гуруҳий, ўлим билан тугаган ва оғир оқибатларга олиб келган бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини текширишда, уларнинг олдини олиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқишда иштирок этади, текшириш материалларини тегишли органларга юборади.
91. Бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликлари тўғрисида тузилган далолатномаларни (Н-1 шакл) кўриб чиқади ҳамда далолатноманинг барча уч нусхасини меҳнатни муҳофаза қилиш хизматига тегишли инстанцияларга юбориш учун тақдим қилади.
92. Ишлаб чиқариш жароҳатланишини профилактика қилиш бўйича тезкор ахборотни ташкил қилади ва таъминлайди.
93. Бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича тадбирларнинг бажарилишини назорат қилади ва ўтказилаётган тадбирлар самарадорлигини таҳлил қилади.

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish