Намунавий =оида


-§. Иш берувчининг вазифалари



Download 0,6 Mb.
bet6/18
Sana03.02.2023
Hajmi0,6 Mb.
#907625
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
273 узб ММ бўйича ишларни ташкил этиш тизими

1-§. Иш берувчининг вазифалари
55. Ишлаб чиқаришда соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш бўйича ишларга умумий раҳбарликни амалга оширади, уларга шахсан масъулдир.
56. Ҳар бир иш ўрнида меҳнат шароитларининг меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқ бўлишини таъминлайди.
57. Бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналардан фойдаланиш, технологик жараёнларни амалга ошириш чоғида, шунингдек ишлаб чиқаришда хом ашё ва материалларни қўллаш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш чоғида ходимларнинг хавфсизлигини таъминлайди.
58. Иш ўринларида меҳнат шароитларининг ҳолати, айниқса зарарли ишлаб чиқариш омиллари ва хавфли ишлаб чиқариш омиллари юзасидан назоратни амалга оширади.
59. Меҳнат шароитлари тўғрисида, шу жумладан касб касалликлари ва бошқа касалликлар хавфи мавжудлиги, муайян иш ўринларида ва ишлаб чиқаришда меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳолати ҳақида, шунингдек шу муносабат билан ходимларга берилиши лозим бўлган имтиёзлар ва компенсациялар, шахсий ҳимоя воситалари тўғрисида ходимларни ўз вақтида хабардор қилади.
60. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматини ташкил этади.
61. Ходимларни белгиланган меъёрлар бўйича сут, даволаш-профилактика озиқ-овқати, газланган тузли сув, ШҲВ билан таъминлайди, шунингдек жамоавий ҳимоя воситалари қўлланилишини таъминлайди.
62. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқлар олишини, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўқувдан, қайта тайёргарликдан ўтишини, малака оширишини ва билимлари текширилишини ташкил қилади ва амалга оширади.
63. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқувдан ўтмаган, йўл-йўриқлар олмаган ва билимлари текширилмаган шахсларни ишга қўйилмаслигини таъминлайди.
64. Ходимларга имтиёзлар ва компенсациялар белгиланадиган, имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқи бериладиган, ногиронлиги бўлган шахслар банд бўлган, зарарли, хавфли ва бошқача меҳнат шароитларига эга иш ўринларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иш ўринларининг меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилишини таъминлайди.
65. Дастлабки тарзда (ишга кираётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўриклар белгиланган тартибда ўтказилишини таъминлайди.
66. Авария вазиятларининг олдини олиш, бундай вазиятлар юзага келганда ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш, шу жумладан жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича чора-тадбирлар кўради.
67. Меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларга риоя этилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи органларнинг кўрсатмаларини бажарилишини ҳамда касаба уюшмаларининг ва ходимлар бошқа вакиллик органларининг тақдимномаларини кўриб чиқилишини таъминлайди.
68. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан давлат томонидан мажбурий ижтимоий суғурта қилинишини, шунингдек иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта қилинишини таъминлайди.
69. Гуруҳий, ўлим билан тугаган ва оқибати оғир бахтсиз ҳодиса тўғрисида дарҳол бахтсиз ҳодиса содир бўлган ҳудудий давлат меҳнат инспекциясига, юқори турувчи ташкилотига, ҳудудий Ички ишлар органларига, ваколатли органга, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсилиги давлат қўмитасига ёки унинг ҳудудий бошқармаларига ҳамда Ўзэнергоинспекциясига ёки унинг ҳудудий органига, агар бахтсиз ҳодиса назорати остидаги корхона (объект)да юз берган бўлса ҳамда иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчига хабар берилишини таъминлайди.
70. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва касб касалликларини белгиланган тартибда текширувдан ўтказилишини, шунингдек уларнинг ҳисоби юритилишини таъминлайди.
71. Меҳнат шароитларини яхшилаш ва соғломлаштириш бўйича тадбирларни ишлаб чиқишни ташкил этади, бу тадбирларни ўтказиш режаларини тасдиқлайди, уларнинг бажарилишини ташкил қилади ва белиланган тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилади, тадбирлар ўтказилишини молиялаштиради ва бу мақсадларга ажратилган маблағларнинг тўғри сарфланишини назорат қилади. Меҳнат шароитларини яхшилаш ва соғломлаштиришнинг комплекс режаси бажарилишини (ҳар чоракда 1 мартадан кам бўлмаган ҳолда) кўриб боради.
72. Меҳнат муҳофазаси кабинетларини ташкил қилади ва уларни зарур қўлланмалар, таълим воситалари билан таъминлаш чораларини кўради.
73. Бошланғич касаба уюшма ташкилоти ёки ходимлар томонидан сайланадиган бошка вакиллик органлари билан келишган ҳолда намунавий ва тармоқ қоидаларига биноан ишлаб чиқилган ички меҳнат тартиби қоидаларини тасдиқлайди.
74. Рационализатор ва ихтирочилар учун мавзуларни тасдиқлайди, меҳнат муҳофазаси соҳасида илмий-тадқиқот ва лойиҳа-конструкторлик ишларини олиб бориш тўғрисида таклифлар киритади.
75. Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил қилиш ва тармоқ бирлашмалари, корхоналари ва ташкилотларидаги барча тадбирларни назорат қилиш 2-иловага мувофиқ идоравий ва тезкор схемаларда амалга оширилади.
76. Ходимларни ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат томонидан мажбурий ижтимоий суғурта қилинишини шунингдек, ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилинишини таъминлайди.

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish