Bog'liq 273 узб ММ бўйича ишларни ташкил этиш тизими
3-§. Уч босқичли назоратнинг иккинчи босқичи 189. Назоратнинг иккинчи босқичи цех (бўлим) бошлиғи ва цехнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакили бошчилигидаги комиссия томонидан ойига камида икки марта ўтказилади. Комиссия таркибига цехнинг техник хизматларининг раҳбарлари (вакиллари), корхонанинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлимининг муҳандиси ва цехга тайинланган тиббий ходим киради.
190. Текшириш жадвали цех (бўлим) бошлиғи томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ваколатли вакил билан келишилган ҳолда белгиланади.
191. Уч босқичли назоратнинг иккинчи босқичида қуйидагиларни текшириш тавсия этилади:
назоратнинг биринчи босқичини ташкил этиш ва натижалари;
назоратнинг иккинчи ва учинчи босқичлари натижасида аниқланган тадбирларни амалга оширилиши;
корхона раҳбари ва цех (бўлим) бошлиғининг буйруқлари ва кўрсатмаларини, бошланғич касаба уюшма ташкилоти ёки ходимлар томонидан сайланадиган бошқа вакиллик органи қарорлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилининг таклифлари бажарилиши;
назорат органларининг кўрсатмаларига мувофиқ тадбирларни амалга оширилиши;
бахтсиз ҳодисаларни текшириш материаллари асосида чора-тадбирларни амалга оширилиши;
транспорт воситаларининг ишлаб чиқариш ускуналарининг яроқлилиги ва технологик жараёнларнинг меҳнат хавфсизлиги стандартлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бошқа меъёрий-техник ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги;
электр қурилмалари ва асбоб ускуналари билан ишлашда электр хавфсизлиги қоидаларига амал қилиниши;
ишлаб чиқариш ускуналари, шамоллатиш ва ассимилятсия тизимлари ва қурилмаларини технологик жараёнлар йўриқномаларига ва режали профилактик таъмирлашга риоя қилиниши;
ўтиш ва галереялар ҳолати;
хавфсизлик бурчакларининг ҳолати, меҳнатни муҳофаза қилиш плакатлари, сигнал ранглари ва хавфсизлик белгиларининг мавжудлиги ва ҳолати;
ёнғинга қарши воситалар ва қурилмалар ҳимоя сигнализация ва асбобларнинг мавжудлиги ва ҳолати;
зарарли, ёнғин ва портлашга хавфли моддалар ва материаллар билан ишлашда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиниши;
ходимларни меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича ўз вақтида ўқитилиши ва унинг сифати;
ШҲВнинг мавжудлиги ва ходимлар томонидан улардан тўғри фойдаланиши;
иш жараёнида ходимларга сут (шунга тенг бўлган бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари), даволаш-профилактика озиқ-овқатлари берилиши;
санитария-техник воситалар ва қурилмаларнинг ҳолати;
цехдаги меҳнат шароитларининг санитария-техник ҳолати паспортини тўғри тўлдирилиши;
белгиланган тартиб дам олиш ва меҳнат интизомига риоя қилиниши.
192. Текшириш натижалари 5-иловага мувофиқ назоратнинг иккинчи босқичи журналида қайд этилади, журнал цех (бўлим) бошлиғида сақланади.
Изоҳ:
1. Комиссия тадбирларни белгилайди ва цех (бўлим) бошлиғи ижрочини тайинлайди ва муддатларни белгилайди.
Агар режалаштирилган тадбирлар цех (бўлим) томонидан амалга оширилмаса, унда комиссия ишининг охирида комиссия раиси тегишли чораларни кўриш учун бу ҳақда юқори раҳбарга хабар бериши шарт.
Меҳнатни муҳофаза қилишга оид талаблар бузилганлиги оқибатида ходимлар ҳаёти ва соғлиғи учун хавф юзага келган тақдирда ёки аврияга олиб келиши мумкин бўлганда комиссия ишларни бундай хавф бартараф этилгунига қадар тўхтадади.
2. Цех (бўлим) бошлиғи назоратнинг иккинчи босқичи комиссияси томонидан аниқланган меҳнатни муҳофаза қилишга оид талаблар бузилишини бартараф этиш чораларини амалга оширишни ташкил қилиши керак.
Ушбу тадбирларнинг бажарилишини назорат қилиш меҳнатни муҳофаза қилиш мутахассиси (цех, бўлим учун бириктирилган) ва цехнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакили томонидан амалга оширилади.
3. Ҳар ойда цех (бўлим) бошлиғи ва цехнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакили ўз жамоаларига цехдаги (бўлимдаги) меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати ва уч босқичли назоратнинг иккинчи ва учинчи босқичларида комиссия томонидан белгиланган чора-тадбирларнинг бажарилиши тўғрисида маълумот беради.
4. Цех (бўлим) бошлиғи ҳар ойда бир марта корхона раҳбарига ва бошланғич касаба уюшма ташкилоти ёки ходимлар томонидан сайланадиган бошқа вакиллик органига цехда (бўлимда) меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати тўғрисида ҳисобот бериши керак.